Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бизнеснинг ижтимоий жавобгарлиги
Корпоратив ижтимоий жавобгарлик.
Модернизациялаш жараёнидаги давлатнинг роли ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишни кафолатлашида кўринади. Бунда давлат ижтимоий ҳаётнинг турли томонларига таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Давлат ресурсларининг сарфланиши – давлатнинг модернизациялаш жараёнидаги ўрнини белгиловчи биринчи омилдир. Иккинчи омил жавобгарлик ҳисобланади. Давлат модернизация жараёнининг ташкилотчиси бўлиши, ижтимоий ҳаётнинг алоҳида томонлари қандай модернизациялана олиши ва модернизацияланиши кераклигини ҳал қилиши зарур. Адолат қоидаларини ўрнатиш ва тегишли жамоа шартномасини тузиш унинг асосий вазифаси ҳисобланади. Бошқача айтганда, бу ерда гап ижтимоий-иқтисодий муносабатлар бутун мажмуи учун тегишли қонунчилик ва меъёрий асосни таъминлаш тўғрисида боради. Кейинги йилларда корпоратив ижтимоий жавобгарлик тушунчасига эътибор кучайиб бормоқда. Матбуотда бизнеснинг ижтимоий масъулиятли хулқ-атвори, мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги роли, давлат ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ўзаро таъсирлашув имкониятлари ва самарадорлиги муаммолари фаол муҳокама қилинмоқда. Бизнеснинг ижтимоий жавобгарлиги. Бизнес жавобгарлиги даражаси ва йўналишларини тавсия этадиган муҳим ҳужжатлардан бири 1999 йилда собиқ БМТ Бош котиби Кофи Аннан томонидан таклиф қилинган Пакт компанияларга қуйидаги 9 тамойил асосида ҳаракат қилишга чақирувдан иборат: Инсон ҳуқуқлари соҳасида ишбилармон доиралар қуйидагиларни амалга оширишлари зарур: Бутун дунёда тан олинган инсон ҳуқуқларини ҳимоялашни амалга ошириш ва қўллаб-қувватлашни. Инсон ҳуқуқларини поймол қилишдан сақланишни. Меҳнат стандартлари соҳасида қуйидагиларни қўллабқувватлашлари керак: Уюшмалар эркинлиги ва жамоавий меҳнат музокаралари олиб бориш ҳуқуқини реал эътироф этиш. Мажбурий меҳнатнинг барча шаклларини тугатиш. Болалар меҳнатини ҳақиқатда бекор қилиш. Ишга ёллаш ва хизмат бўйича кўтарилишга нисбатан камситишларни бартараф қилиш. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида қуйидагиларни бажаришлари лозим: Атроф-муҳит муаммоларини ҳал қилишда превентив ёндашувни қўллаб-қувватлаш. Атроф-муҳит ҳолати учун жавобгарликни оширишга қаратилган ташаббусларни илгари суриш ва амалга ошириш. Экологик зарарсиз технологияларни ишлаб чиқиш ва тарқатишни рағбатлантириш. Бундан ташқари, бизнеснинг жавобгарлиги қуйидагиларни кўзда тутади: – сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш, сифатсиз, сохталаштирилган маҳсулотлар, фуқаролар саломатлигига зарар келтирадиган, қалбаки озиқ-овқат товарлари ва дори препаратларина қарши курашиш; – муносиб иш ҳақини ўз вақтида тўлаш ва ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш учун шарт-шароит яратиш; – ишловчилар меҳнатини ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш; – бандлик даражасини ушлаб туриш, ишчи ўринларини яратиш, кадрларнинг малакасини ошириш дастурларида қатнашиш; – кадрларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини биргаликда молиялаштириш; – пенсия, тиббий ва ижтимоий суғурта дастурлари бўйича суғурта тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ажратиш; – аҳолининг камбағал қатламларини манзилли қўллабқувватлаш; – ижтимоий соҳа объектларини биргаликда молиялаштириш ва ривожлантириш; – корпоратив профессионал пенсия суғуртасини ривожлантириш; – ишловчиларни суғурталашнинг кўнгилли турларини биргаликда молиялаштириш; – ёлланма ишчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш (имтиёзли кредитлар ва ссудалар, оилавий нафақалар ва ҳ.к.).78 Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling