Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet86/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Дельфа усули аксарият холларда қарор қабул қилиш жараёнида қатнашувчи аъзоларни тўплаш имконияти бўлмаган холларда, яъни бошқарувнинг марказий аппаратидан узоқда яшайдиган, филиал ва бўлимларда ишлаётган ходимларни йиғиш мақсадга мувофиқ бўлмаган холарда қўлланилади. Бу усулга биноан ечилиши лозим булган муаммо бўйича қарор қабул қилиш жараёнида қатнашувчи гурух аъзоларининг бир-бири билан учрашиш ва фикр алмашишига рухсат этилмайди.
Дельфа усулини қўллаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оши-рилади:
1) муаммо юзасидан тузилган саволлар жавоб берилиши учун қатнашчиларга тарқатилади;
2) хар бир қатнашчи саволларга мустақил ва хуфия тарзда жа­воб беради;
3) жавоблар марказий аппаратда йиғилади ва улардаги таклифлар асосида умумлашган хужжат тайёрланади;
4) тайёрланган хужжатнинг нусхаси хар бир катнашчига жуна-тилади;
5) хàр бир єатнашувчининг умумлашган хужжатга нисбатан билдирган фикри яна марказий аппаратда т¢планади. У кўрилаётган муаммо ечимига ўзгаргириш киритишга асос бўлиши мумкин. Шу сабабли:
6) бу иш умумий қарорга келинмагунга қадар такрорланаверади.
Бу усулнинг узига хос хусусияти шундаки, унда хар бир қатнашувчи фикрининг мустакиллиги таъминланади.
Бошқаришнинг ташкилий-маъмурий усуллари
Ташкилий-маъмурий усуллар бошқариш усуллари тизимида алохида ўрин тутади. Бу усулларга: .
• бошкариш аппаратининг муайян структурасини тузиш;
• хар бир бошқарув бўғинининг функцияларини белгилаш;
• кадрларни тўғри танлаш;
• буйруклар, фармойишлар ва кулланмалар чикариш, уларнинг бажарилишини назорат килиш;
• топшириқлар ва директив кўрсатмаларни бажармаётган бўлинма ва шахсларга нисбатан мажбурий чораларни қўллаш киради.
Ташкилий-маъмурий усуллар юқори органлар хокимиятига ва қуйи органларнинг бўйсунишига асосланади. Шунинг учун уларни кўпинча маъмурий усуллар деб юритилади. Юқори маъмурий органлар бошкарилувчи объектнинг бажариши мажбурий булган тартиб-єоидаларни ишлаб чикади, шунингдек бўйсунувчи органларга фармойишлар беради.
Ташкилий усуллар шу йўл билан бошқариш тизимида ички онгли алоқаларнинг таркиб топишига ёрдам беради. Бу услублар бошқариш функциялари бажарилишининг:
• ташкилий барқàрорлигини;
• интизомлилигини;
• мувофиқлилигини;
• узлуксизлигини таъминлайди.
Ташкилий-маъмурий усуллар бошқарув органларининг ўзаро алокада ишлашини, бошкарув муносабатларини акс эттириб, бо-шқàрилувчи объектларга маъмурий таъсир кўрсатишнинг бутун механизмини ифодалайди.
Шу билан бирга, маъмурий ёки тўўридан-тўғри бошқарув усули хўжалик юритувчи субъектнинг танлаш эркинлигини чеклаб қўяди, муайян қуқуқий чегараларини белгилайди. Ўз мохиятига кўра маъмурий бошқариш бозорга хос бўлган тартибга солиш харакатига тўсқинлик қилади.
Бироқ, ривожланган бозор шароитида хам бошкаришнинг маъмурий усуллари ўз ахамиятини сақлаб қолади ва зарур бўлганда улардан фойдаланилади. Хусусан, бозор иктисодиёти ривожлан­ган хамма мамлакатларда маъмурий усуллар воситасида монополияга қарши сиёсат амалга оширилади. Давлат бозорнинг монополлаштирилишига тўскинлик қиладиган маъмурий чекловлар тизимини белгилайди, монопол компаниялар фаолиятини дирек­тив йўсинда бошєаради.
Маъмурий усуллардан;
• истеъмолчиларнинг хукукларини химоя қилиш;
• атроф-мухитни мухофаза қилиш; ,
• хавфли технологиялардан фойдаланиш, зарарли ишлаб чиқариш чиқитларини чиқариб ташлашни таъқиқлаш;
• одамлар соғлиўига зарарли махсулотни реклама қилишни таъқиқлаш каби сохаларда фаол фойдаланилади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling