Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet94/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Ўлчов бирликлариақат пул кўринишида ифода этиш мумкин бўлган ҳўжалик воқелигигина бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Бизда эса, маълумки, нафақат пул, балки натурал ўлчов бирликлари ҳам ҳисобда ишлатилади. Бошқа бухгалтерия ҳисоби тизимларида эса фақат пул бирлиги тан олингани учун, ҳали баҳоси аниқланмаган объектлар бухгалерия объектлари қаторига қўшилмайди. Бу эса асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни ҳисобга олишда жуда катта аҳамиятга эга.

  • Корхона-фирма ўз мулкдорига нисбатан хуқуқий жиҳатдан мустақилдир. Мулкдор ва фирманинг ҳисоб-китоб варақлари алоҳида бўлади ва уларнинг мажбуриятлар бўйича масъуляти бир-бири билан кесишмайди. Шуниси қизиқки, бу тамойилни Л. Пачоли билмаган экан. Бизда бу тамойил тан олинади, лекин унга алоҳида урғу берилмайди. Амалиётда эса бошқарувчилар ўзиники ва ётникини ажратиша олмайди.

  • Узлуксизлик-корхона қайсидир бир куни пайдо бўлади ва қандайдир муддат яшайди. Бу ўзига хос тамойил бўлиб, у қуйидаги фикрга карши туради: ҳар бир одам ўзининг вафот этишини билади, шундай экан кар қандай завод, фирма ва бошқалар доимий эмас. Шундай бўлса ҳам бу тамойил асосийлардан ҳисобланади. Мана ху фараз молиявий натижаларни жуда самарали аниқлашга имкон беради ва ҳисобга олинаётган объектларни қайта баҳолашга бўлган бехуда уринишлардан воз кечишни талаб этади. Хақиқатан ҳам агар корхона абадий деб ҳисобланса, унинг мулкини қайта баҳолашга хожат йўқ. Ва аксинча, агар корхона йўқотилаётган бўлса, унинг мероси тарихий баҳода эмас, ҳозирги амалдаги бозор баҳосида аниқланиши керак.

  • Таннарх-бухгалтерия ҳисоби объектлари уларни сотиб олиш нархи ва олиб келиш, ўрнатиш, фойдаланишга топшириш билан боғлиқ харажатлар суммаси билан баҳоланиши керак. Бизда таниқли рус бухгалтери А.П. Рудановский хизматлари туфайли таннарх тамойили ягона тўғри баҳолаш сифатида қабул қилинган ва меъёрий хужжатларда белгилаб қўйилган, бироқ вақти-вақти билан давлат томонидан ҳисоб объектларини қайта баҳолаш ўтказилиб туришини айтиб ўтиш керак. Таннарх тамойили қуйидаги сабабларга кўра тан олиниши керак:

    1) у объектив, чунки баҳолаш хужжатларга асосланган бўлади ва энг асосийси баҳолаш предметига хақиқатан маълум бир суммада пул тўланган ёки тўланиши шарт;
    2) икки ёкламалик тамойилидан келиб чиқади ва аниқроги ҳўжалик воқеалар -фактлар ҳисобда ўзининг амалга оширилган реал баҳосида кўрсатилиши керак;
    3) мулк сотиб олинган баҳосида акс эттирилади;
    4) молиявий натижалар жуда тўғри аниқланади, чунки уларга қайта баҳолашнинг таъсири ўтказилмайди.
    Мана шунинг учун машҳур Америка бухгалтерлари Р. Энтони ва Ю. Идзири таннарх тамойилини якдиллик билан маъқўллайдилар.
    Шуни ҳам таъкидлаш керакки, баъзи мамлактларда товар таннархи хужжатдаги тўланиши керак бўлган, яъни ёзилган суммадан камроқ деб белгиланиши мумкин. Лекин баҳолар Ўртасидаги фарқ фойда сифатида акс эттирилади.
  • 1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   195




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling