Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


-расим. Бухгалтерия маълумотлари молиявий ахборот оқимлари87


Download 0.92 Mb.
bet92/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

2-расим. Бухгалтерия маълумотлари молиявий ахборот оқимлари87



ОПЕРАЦИЯЛАР





БИРЛАМЧИ ҲУЖЖАТЛАР





БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБВАРАⱩЛАРИГА ЁЗУВЛАР





БОШ ДАФТАР



МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР

СОЛИⱩЛАР ТЎҒРИСИДАГИ, СТАТИСТИК ҲИСОБОТЛАР

БОШⱩАРУВ ҲИСОБОТЛАРИ





ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР



БОШⱩАРУВ ХОДИМЛАРИ

АКЦИЯДОРЛАР, КРЕДИТОРЛАР ВА БОШⱩА ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР

РАСМИЙ ИДОРАЛАР



    1. Бухгалтерия ҳисобининг табиати, тамойиллари ва кӯлами.

Юқорида бухгалтерия ҳисоби концепциялари ҳақида гапирганимизда, тамойилларининг ўрнини курсатиб ўтган эдик. Энди эса бу масалага алоҳида тўхталмоқчимиз.Бухгалтерия ҳисоби бўйича тамойиллар ҳақида сўз юритилганда шу фан бўйича махсус адабиётда бу термин турли маънода ишлатилгани ва турлича талқин қилинганлигини кўриш мумкин. Баъзи олимлар тамойил сифатида бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган талабларга таъриф берса ,бошқалар маълум бир чегаралашлар ҳақида сўз юритади, учинчилари эса хусусиятларини тушунса, туртинчи гуруҳ олимлари умуман бухгалтерия ҳисобини юритиш услуби ва услубиятлари мажмуини тушунади.


Масалан;
“ Принципы бухгалтерского учета” деб номланган (муаллифлари: Б. Нидлз, Х. Андерсон ва Д. Колдуэлл) китобда молиявий ва бошқарув ҳисоби ҳақида сўз юритилади. Китоб шундай номлангани билан унинг мазмуни шуни кўрсатадики, тамойил сўзи бу ерда умуман бухгалтерия ҳисобини юритишда қабул қилинган тартиб-қоида, услубиятларни ёритиш учун қўлланилган. Лекин Френк Вуднинг “Бухгалтерский учет для предпринимателей (Business accounting) деган китоби ҳамда В.И. Ткач ва М.В.Ткачларнинг Международная система учета и отчетности“ китобида аниқ тушунчаларга таъриф берилган.
Юқорида айтилганлардан шундай хулоса келиб чиқадики, биз авваламбор “Тамойил” тушунчасининг моҳиятини ёритмоғимиз керак экан. Бунинг учун турли адабиётлардаги талқинларни кўриб чиқамиз.
Френк Вуд тамойилларга умумий ҳолда қуйидагича таъриф беради: “Молиявий ҳисобчилик хаққонийликка интилади ва шунинг учун ҳўжалик муомалаларини ёзиш тартибини ўрнатувчи қоидаларни ўз ичига олади. Ана шу қоидалар тамойиллар сифатида маълумдир”(13,136). Ўзининг ана шу таърифига кўра у қуйидаги тамойиллар ҳақида сўз юритади.
Қиймат (баҳо) тамойили
Пул кўринишида акс эттириш тамойили.
Ишлаётган корхона тамойили.
Корхона яхлитлиги тамойили.
Сотиш тамойили.
Иккиламчилик тамойили.
Аҳамиятлилик тамойили.
Эҳтиёткорлик тамойили.
Доимийлик тамойили.
Валютани стабил деб қабул қилиш тамойили.
Бухгалтерия ҳисоби халқаро тизимини ўрганган олимлар Ткач В. И. , Ткач М. В.лар эса бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган тамойилларига таъриф берганлар ва уларни аниқ ҳолларда бироз бошқачароқ талқин қилганлар.
Халқаро бухгалтерия тамойиллари” бу -бухгалтерия асосини ташкил қилувчи ҳамда бухгалтерия андозаларида акс эттирилган усуллар йиғиндисидир, яъни: маблағлар ва манбаларни баҳолаш, эхтиёткорлик ,бухгалтерия даврларининг бўлиниши, ҳисобда қўлланиладиган усулнинг доимийлиги, ахборотнинг сифатлилиги ва фаолиятнинг давомийлиги”(12,33).
Бу олимларнинг асарида қуйидаги тамойиллар санаб ўтилган.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling