Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Ташқи фойдаланувчиларга қйидагилар киради


Download 0.92 Mb.
bet100/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Ташқи фойдаланувчиларга қйидагилар киради:

  • уларга тегишли ҳақ ўз вақтида тўланишини аниқлаш имконини берадиган ахборотдан манфаатдор бўлган маҳсулот, товарлар ва хизматларнинг амалдаги ҳамда булгуси етказиб берувчилари. Агар корхонанинг молиявий аҳволи барқарор бўлса, бу ҳол унга булгуси етказиб берувчиларни жалб этиш имконини беради;

  • авваламбор корхона фаолияти узлуксиз бўлишидан манфаатдор бўлган унинг харидорлари ва мижозлари, айниқса узоқ муддатли контрактларга эга ва мазкур корхонага боғлиқ бўлсалар;

  • уларга кредит ва қарзлар, шунингдек уларга доир тегишли фоизлар ўз вақтида тўланишини аниқлаш имконини берадиган ахборотдан манфаатдор бўлган қарз берувчилар ва кредиторлар;

  • киригилган инвестициялар муносабати билан муайян таваккалчиликка эга бўлган амалдаги ва булгуси инвесторлар. Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари уларга ўз молиявий ресурсларини корхонага қуйиш мақсадга мувофиқлигини, инвестор қуйган маблағлар бўйича фоизлар ёки дивидендпарнинг корхона томонидан ўз вақгида тўлай олишини баҳолаш имконини беради;

  • солиқ ҳисоб-китоблари тўғрилиги, солиқ сиёсати самарадорлиги ва унинг тартибга солинипшни текширадиган солиқ идоралари;

  • бошқа гурухдар. Бу гурухларга куйидагилар киради:

— фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳимоя кдлиш мақсадида ҳисобот маълумотларининг тегишли қоидаларга мувофиқлигини текширадиган аудиторлик хизматлари;
— ўз мижозларига уларнинг капигалларини жойлаштириш, шартномалар шартлари бажарилганлигини баҳолаш ва хоқазолар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида бўлган, молиявий ва юридик масалалар бўйича маслаҳатчилар;
— эмитент қимматли қоғозларининг даромадлилиги (котировкаси) қизиқтирадиган фонд бозорининг профессионал иштирокчилари.
Акциялар ва бошқа қимматли қоғозларнинг сотиш ва харид нархлари уртасидага фарвда, воситачшшк хизматларини кўрсатишда фонд бозорининг иштирокчилари ўз молиявий натижаларини шакллаширадилар. Улар эмитентининг қимматли қоғозларига талаб ва таклиф унинг молиявий барқарорлигига боғлиқ равишда белгиланади. Молиявий барқарорлик даражасини фонд бозорининг профессионал иштирокчилари фонд биржаларида рўйхатта олинган эмитентларнинг даврий равишда эълон қилинадиган ҳисоботлари маълумотлари бўйича белгилашлари мумкин;
— ҳисоботдан айрим тармоқдарнинг ривожланишини прогнозлаш, нисбатларни, ўсиш суръатларини ва хоқазоларни белгилаш учун фойдаланадиган иқтисодиётни бошқариш идоралари, матбуот ва ахборот агентликлари;
— иш ҳақи ва меҳнат шартномалари шартларига нисбатан ўз талабларини белгилаш учун, шунингдек, тузиладиган жамоа шартномаларининг асосланганлиги ва мақсадга мувофиқлиги, улар муддатини узайтириш бобидаги ахборотдан манфаатдор бўлган касаба уюшмалари
Ташқи фойдаланувчилар учун йиллик молиявий қисобот очиқ бўлиши керак. Ички ва ташқи фойдаланувчилар томонидан ҳисоб ахборотининг мазмунига қўйиладиган талаблардан келиб чиқиб, бозор иқтисодиётида бухгалтерия ҳисоби икки турига ажратиладиган бошқарув (ишлаб чиқариш) ва молиявий.
Бошқарув ҳисоби бошқарувчиларнинг ички фойдаланипш учун ҳисоб ахборотининг барча турларини қамраб олади.
Молиявий ҳисоб ички фойдаланувчилар томонидан қўлланшшши билан биргаликда корхонанинг ходимлари таркибига кирмайдиган ташқи фойдаланувчиларга эълон қилинадиган ҳисоб ахборотини қамраб олади.
Хулоса қидадиган бўлсак, ички ва ташқи ахборот фойдаланувчилар корхонанинг узлуксиз ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатишни таъминлаш ва самарадорлигини оширишга қаратилган. Шу боис, корхоналардаги барча молиявий ва бошқарув маълумотлари ҳар бири келажакда тўғри иқтисодий қарорларни қабул қилишда муҳим бўлиб ҳисобланади.




    1. Download 0.92 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling