Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet96/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Мос келишу ҳисобот даврининг даромадлари уларни олиш учун сарфланган харажатларга мос тушуши керак. Бу ҳисоб ишларини ташкил қилишнинг муаммоларидан биридир. Бу тамойил Э. Шмаленбах (1873-1955)нинг активларга берган тушунчасига жуда мос келади. Унинг фикрича активлар бу келажакда даромад келтирувчи харажатлардир. Биз эса уларни фақат ҳўжалик маблағлари деб тушуниб ўрганиб қолганмиз. Бундан активларга қўйилган молиявий натижалар олиб бориш тартибини кўриб чиқиш зарурияти туғиляпти. Шу сабабли харажат деб пул тўланиши эмас, балки ана шу тўловлар учун хуқуқ пайдо бўлиниши тушунилади. Бундан ташқари, пул суммаларининг ҳисобланиши ва уларнинг ҳақиқий харакати ўртасидаги доимий фарқ борлиги ҳам ана шунга асосан пайдо бўлади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек молиявий ҳисоб тамойиллари бухгалтерия ҳисоби концептуал асосларининг таркибий элементи ҳисобланиб уларнинг моҳияти ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси нолинчи бухгалтерия ҳисоби миллий стандартида батафсил ёритилган. Мамлакатимизда ўтказилган ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида асосий ўқув қўлланмаси сифатида ишлаб чиқилган “Молиявий ҳисоб” китобида эса уларни қўлланилиш доирасига мувофиқ равишда қуйидаги гуруҳларга бирлаштириш тавсия этилган:
А. Мухит тамойиллари - алоҳида ҳўжалик субъекти,давомийлик, баҳолаш, даврийлик.
В. Сотиш тамойиллари - таннарх, ҳисоблаш, мувофиқлик, тўлиқ очиб бериш.
С. Чекловчи тамойиллар - таннарх-даромад, муҳимлик, тармоқ хусусиятлари, консерватизм.
Ушбу ўқув қўлланмасида тамойиллар концептуал тўзилмага риоя қилиш учун бухгалтерлар фойдаланадиган маълум бир қўлланмалар деб айтиб ўтилган (14,11).88



    1. Тартибга солиш тизими.

Молиявий ҳисобни турли даража ва мақомга эга бўлган меъёрий ҳужжатларга, яъни қонунлар, стандартлар, низомлар, йўриқномалар ва тавсияномаларга мувофиқ юритиш лозим. Бухгалтерия ҳисоби юритилипшни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни куйидагича тартибга солиш мумкин: Биринчи даража: Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдикланадиган қонунлар ва кодекслар, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистан Республикаси Президент фармонлари, Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари, вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари; Биринчи даражадаги асосий қонуний-хукуқий ҳужжат бўлиб Ўзбекистан Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги 13.04.2016 йилдаги ЎРҚ-404-сон Ⱪонуни ҳисобланади. Ушбу Ⱪонун бухгалтерия ҳисобининг мақсадлари ва вазифалари, субъекглари ва объекглари, ҳисобва ҳисобот тамойиллари, ташкил этилиши ва асосий йўналишлари хамда молиявий ҳисобот таркиби, тақдим этиш ва чоп этиш тартибини белгилайди.


Шунингдек, ушбу даражага 1996 йил 26 августдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқоролик кодекси, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Солиқ, кодекси янги тахрири, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги «Акциядорлик жамияхлари ва акцивдорлар хукукдарини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ⱪонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ⱪонуни ва бошкалар киради.
Бухгалтерия ҳисобини тартибга солишга оид Вазирлар Махкамасининг муҳим қарорлари қаторига 1999 йил 5 февралдаги (сўнги ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисиданги Низом киради.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling