Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Маълумотлар базалари ва электрон жадваллар
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
Маълумотлар базалари ва электрон жадваллар
Курсаткичлар буйича маълумотлар банки (КМБ) дастурий, технологик, ташкилий воситалар йигиндиси куринишида амалга оширилган ва статистиканинг турли сохалари буйича Мблари, уларнинг мажмуаларини яратиш учун фойдаланилади. Тайёр ҳужжатлар банки (ТХБ) баъзи ахборотлар ва жадвалли статистик материалларга эга маълумотларнинг хужжатли- график базаларини яратиш учун кулланилади. КМБ ва ТХБ дастрий мажмуалари Lotus 1-2-3 ва EXCEL билан пакетли интерфейсга эга, бунинг натижасида уларнинг узаро бирга булишлигини таъминлайди. Ахборот технологиялари маълумотларидан фойдаланиш хусусиятларини куриб чикамиз. Курсаткичлар буйича маълумотлар банки. КМБ да ахборотларни саклаш бирлиги куйдаги уч таркибий кисмлар билан белгиланадиган микдоридан иборат булади: Курсаткич ва унинг аломати билан; Кузатиш объекти билан; Тадкик килинаётган объект буйича хисоботнинг даврийлиги билан. КМБ ёрдамида ишлаб чикилган статистик маълумотлар базалари статистиканинг сохавий бошкармалари мутахассисларидан иборат, улар учун ахборот усулида (иктисодчининг АИЖ да) ишлаши бўйича хизмат имкониятларининг кенг мажмуаси беради. КМБ ёрдамида хужжат ва бошкарув республика идоралари хамда бошка ташки фойдаланувчиларга хизмат курсатиш таъминланади: диалог усулида суровлар бажарилади ва маълумотлар тупламлари шакллантирилади, бунинг учун экспорт вазифалари ва энг куп таркалган АДП-нинг форматларидан фойдаланилади (Lotus 1-2-3, Excel, Word ва бошқалар). Тахлилий мажмуаларда кулланиладиган АДП таркибига «Олимп» ва «Мезозавр» ва бошка шу каби кенг фойдаланиладиган дастурий махсулотлар киради. «Олимп» пакети маълумотларни статистик усуллар асосида кайта ишлашни автоматлаштиришга мулжалланган. «Олимп» стандарт конфигурацияли IBM PC туридаги ШК да ва MS DOS ОТ бошкаруви остида ишлайди. Пакетдан хам янги, хам статистика сохасидаги экспертлар фойдаланиш мумкин. Windows мухитида ишлаш учун OLYMP дастур версиясининг яратилиши «Олимп» АДП ривожланишида янги кадам булди. «Мезозавр» амалий дастури пакети интерактив режимдаги IBM PC XTгAT компьютерларида ишлайди, унинг асосий белгиланиши вактли каторларнинг тахлилини утказишдир. Вактли катор деганда вакт даврида (масалан, хар йили, хар ойда, хар 5 дакикада) кадамба-кадам килинган баъзи бир ракамли таърифлар орасидан кузатишнинг изчиллиги тушунилади. Хулоса килиб айтганда, статистика сохасида замонавий ААТ ва ААТехни тадбик килиш барча хисоб китоб ишларини осонлаштиради, мехнат талабликни камайтиради ва мехнат унумдорлигини оширишга олиб келади. Бухгалтерия хисобининг ахборотли тизимлари асосида мажмуаларга бирлаштирилган, хисобнинг алохида участкалари томонидан бажариладиган хисоб вазифаларини хисоблаш бажарилади. Вазифалар мажмуаси иктисодий мазмунни аниклаш тасдикланган синтетик счетларни олиб бориш, бирламчи ва йигма хужжатлар, хисоблаш алгоритмларининг узаро алокалари хамда хисобнинг аник участкасининг услубий материаллари ва меъёрий хужжатлари билан таърифланади. Бухгалтерия хисобининг ахборот тизимчалари анъанавий равишда вазифаларнинг куйидаги мажмуаларини уз ичига олади: асосий воситалар хисоби, моддий бойликлар хисоби, мехнат ва иш хаки (маош) хисоби, тайёр махсулотлар хисоби, молиявий хисоблаш операцияларининг хисоби, ишлаб чикариш харажатлари хисоби, йигма хисоб ва хисоботларни тузиш. ШКлар базасида автоматлаштирилган иш жойларининг ташкил килиниши, корхоналарда махаллий хисоблаш тармокларини яратиш, ахборот базасини ташкил килиш ва иктисодий вазифалар мажмуасини шакллантиради янги талабларни илгари сурди. Маълумотларнинг тақсимланган базалари тизимини тизимини яратиш, турли фойдаланувчилар уртасида ахборотларни алмаштириш, компьютерда бошлангич хужжатларни автоматик шаклантиришнинг имкониятлари пайдо булди. Бундай шароитларда турли вазифавий тизимчалар мажмуалари уртасида аник чегаралар бузила бошлайди, бу илк навбатда бухгалтерия хисобининг ахборот базасида намоён булади. Бу ерда бошкарув масалаларининг вазифалараро мажмуаси вужудга келади. Бухгалтерия хисоби буйича дастурий воситаларнинг янги версиялар хисобнинг турли участкалари мажмуалари ахборотларини бирлаштиради. Мисол учун, мехнат ва иш хаки хисобининг намунавий лойихаларида бир вактда фондларга туловлар буйича тулов хужжатлари (даромад солигини тулаш, нафака жамгармасига ажратмалар, тиббиёт сугуртаси, бандлик жамгармасига кушиб хисоблаш буйича тулов топширикномалари) буйича тулов хужжатларини кучириб бериш кузда тутилган, бундай машина дастурини бажарилиши хисоб вазифаларининг иккита мажмуасини мехнат ва иш хакининг хисоби хамда молиявий хисоблаш операцияларини бирлаштиради. Бухгалтерия хисоби мажмуалари мураккаб ички ва ташки алокаларга эга. Ички алокалар бухгалтерия хисобининг айрим вазифалари, мажмуалари ва участкаларининг ахборотли узаро хамкорликларини; ташки алокалар- бошкарувнинг узга вазифаларини амалга оширувчи бошка булинмаларни хамда ташки ташкилотлар билан узаро хамкорлигини акс этиради. Хисоб вазифалари мажмуасининг ахборотли алокаси машина дастурининг асосига киритилган ишлаб чикаришнинг уч палласини фарклашга имкон берди. Биринчи паллада бирламчи хисоб, бирламчи хужжатларни тузиш, уларни ишлаб чикиш ва хисобнинг хар бир участкаси буйича тахлилий хисобнинг кайдномалари тузилиши бажарилади (масалан, иш хаки хисоби буйича хисоблаш тулов хужжатлари, кушиб хисобланган ва ушлаб колинган иш хакининг тупламлари ва бошкалар тузилади). Ⱪайта узгартиришнинг барча операциялари хисобнинг аник участкасининг АДП ёки бухгалтерия хисобининг ягона модулига курилган модули асосида бажарилади. Ишлаб чикишнинг иккинчи палласи проводкаларни тузиш, уларни тахлилий ва синтетик хисобнинг тури регистрлари, счётларнинг тартиб ракамлари буйича кайд дафтари орденларига жойлаштиришдан иборат булади. Компьютерли ишлаб чикиш хар бир участка ечимини тугаши буйича проводкани шакллантириб, бу жараённи тулик автоматлаштиришга имкон беради. Ишлаб чикишнинг учинчи палласи йигма синтетик хисобни: асосий китобнинг счётлари буйича хисобот сальдо кайдномалари ва молиявий хисобнинг шаклларини тузишдан иборат булади, бу «Проводка-Асосий китоб-Баланс» машина дастурининг асосий модули томонидан таъминланади. Бухгалтерия хисоби вазифасини ечишнинг дастурий таъминланиши ишлаб чикишнинг куриб чикилган паллаларининг хисоб вазифаларини интеграциялаш хамда ташки алокаларнинг мавжудлигини хисобга олиш билан курилади. Бухгалтерия хисобининг ташкилотлар билан ахборотли алокасига алохида тухташ зарур. Асосан бу алока меъёрий ва услубий материалларни олиш, хамда йигма молиявий хисоботни манфаатдор ташкилот-юкори маъмурий идоралар, солик кумитаси, статистика идоралари, молиявий ташкилотлар ва бошкаларга беришдан иборатдир. Юкори ШКда олинган бухгалтерия хисоботларининг шаклларини юкори идораларга такдим этиш конунлаштирилган; бу ташкилотларга ахборотларни магнитли манбалар ва алока каналлари буйича топшириш хакидаги масалалар хал килинмокда. Банк билан алока учун «Мижоз-Банк» тизими буйича ахборотларни машиналараро алмаштириш кузда тутилмокда. Ташкилотнинг хисоб-китоб счётига хизмат курсатувчи банк хисоб-китоб счётларини тезкор бошкариш буйича хизматларни тугридан-тугри таклиф килади. «Мижоз-Банк» дастури тулов топширикномаларини яратиш, уларни банкга модем буйича узатиш, ЭХМда хисоб-китоб ракамларидан кучирмалар олишга имкон беради. Бундай ахборотларнинг химояланишини таъминлаш учун электрон имзодан хамда ахборотларни шифрлашнинг махсус тизимидан фойдаланилади. Тизим гоятда кулай, вактни тежайди ва турли мижозлардан пулларни хисоб-китоб ракамига келиши хакида ахборотни олишга имкон беради ва шу тарика уларга хизмат курсатишни тезлаштиради. Бундан ташкари «Мижоз-Банк» тизими туловларни амалга ошириш учун банкка боришдан ташкилотни озод килади. Иктисодий вазифаларни ишлаб чикишнинг янги ахборот технологиялари АИЖ ва хисоблаш тармоги ва якка тартибдаги лойихалар хар хил конфигурациясида: марказлашган, таксимланган, махаллий маълумотлар базасини такил килишга мулжалланган. Бунда корхона ва ташкилотлар учун умумий булган базали массивлар (ишловчилар, материаллар, маълумотномавий маълумотлар, маълумотлар, булинмалар, лавозимлар) хамда факат бухгалтерия вазифаларини ечишда фойдаланиладиган махаллий базалар( бух. хисоби ракамлари, кайд дафтари, шахсий хисоб ракам, асосий воситаларнинг йуклама варакачалари, хисоб ракамлар варакачалари) яратилади. Бухгалтерия хисобининг дастурий таъминланишига тулик асосда бир катор ахборотли маълумотли дастурлар: «Маслахатчи-хисобчи», «Маслахатчи–Плюс», «Кафолат», «Узбекистон соликлари», «Юридик маълумотнома» ни киритиш мумкин.97 Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling