Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
Ички муҳит ва процедуралари.
Ички назорати тизимини ташкил этишнинг бош мақсади банк акциядорлари, шу жумладан миноритар акциядорларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашдан иборат. Ички назорат процедураларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: - активларнинг бутлигини сақлаш, ташкилот ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланиш; - амалдаги қонунчилик ва банк ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш; - ташкилотнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияси ва бизнесрежаларини бажариш; - бухгалтерия ҳужжатлари, молиявий ҳисоботлар, бошқарув фаолиятига оид ҳужжатлар тўлиқлиги ва тўғрилиги; - ташкилот фаолиятида таваккалчиликнинг пайдо бўлиши даврида уни аниқлаш ва таҳлил қилиш; - ташкилот фаолиятида таваккалчиликни режалаштириш ва бошқариш, жумладан, таваккалчиликни бошқариш бўйича тўғри қарорларни ўз вақтида қабул қилиш. -жамият бошқарувининг турли даражаларида ўзаро боғлиқ ва изчил мақсад ва вазифаларни аниқлаш; -жамият мақсадларига эришишга ҳалақит берадиган потенциал ва мавжуд бўлган операцион, молиявий, стратегик ва бошқа хатарларни аниқлаш ва тахлил қилиш; ички назоратнинг муҳим таркибий қисмларини баҳолаш; бизнес-жараёнларнинг ички назорат тизими самарадорлигини бахолаш; жамиятнинг таркибий бўлинмалари, мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари фаолияти самарадорлигининг мезонларини белгилаш баҳолаш; - молиявий ва бошқа маълумотларни олдинги даврлар ёки операцияларнинг кутилаётган натижалари билан таққосланадиган маълумотлар билан таққослаб кўриб чиқиш; -ходисалар, операциялар ва операцияларни қайд этишнинг етарли усулларидан фойдаланиш; активларнинг бутлигини ва сақланганлигини текшириш; -ички назорат процедураларини лозим даражада ҳужжатлаштириш; ички назорат тизими сифатини мунтазам равишда баҳолаш; -жамиятнинг барча ходимларига ички назорат соҳасидаги вазифаларини етказиш; Жамият ходимлари ўртасида асосий вазифаларни тақсимлаш (шу жумладан операцияларни маъқуллаш ва тасдиқлаш, операцияларни ҳисобга олиш, ресурсларни чиқариш, сақлаш ва олиш, операцияларни таҳлил қилиш ва текшириш бўйича мажбуриятлар); -факат тегишли ваколатлар берилган шахслар томонидан операцияларни тасдиқлаш ва амалга ошириш; ички назорат мақсадларига эришиш учун зарур бўлган бошқа процедуралар.99 Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling