Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аҳамиятлилиги-о
Консерватизм-юқоридаги бу принципни эхтиёткорлик тамойили деб таъриф бергандик. Энди уни чет мамлакатлар амалиётида қўлланилиш тартиби билан танишиб чиқамиз.
Агар объектнинг таннархи унинг сотилиш баҳосидан юқори бўлса, потенциал зарар олинган пайтда, объект сотилиш баҳосида кўрсатилади. Шундай қилиб, олинган зарар у қайси даврда аниқланган бўлса, ўша даврда кўрсатилар экан. Фойда эса қайси даврда олинса, уша даврда ҳисобга олинади. Бундан иккита муҳим қоида келиб чиқади. -ҳисобот даврида шаклланган потенциал даромадлар, улар эътироф қилинадиган ҳисобот даврида кўрсатилиши керак; -ҳисобот даврида шаклланган потенциал зарарлар келгуси ҳисобот даврларига олиб борилмаслиги, балки ана шу ҳисобот даврининг ўзида кўрсатилиши керак. Консерватизм тамойилини қўллаш техникаси эса қуйидагича: аниқланган потенциал зарар натижавий ҳисоблар дебетига олиб борилади, лекин моддий қийматликлар ҳисобидан эмас, балки махсус тўзатишларга мослаштирилган контрактив ҳисоблардан ҳисобдан чиқарилади. Консерватзм тамойили таннарх ва нарх бўйича баҳолаш тамойилига карши эмасми, деган савол тугилади. Аксинча, бу тамойил таннарх тамойилини тўлдиради, чунки уни қўллаш учун бухгалтерияда мулкни таннарх бўйича баҳолаш талаб этилади. Объектларни минимал баҳоларда акс эттириш эса умуман “Қайта баҳолаш” деган гапнинг ўзи мазмунсиз эканлигини келтириб чиқаради. Агар қайта баҳолаш ўтказилса, таннарх тушунчасининг умуман кераги бўлмай колади. Аҳамиятлилиги-объектларни у ёки бу бухгалтерия категориясига олиб бориш мулкдор унга қандай аҳамият беришга боғлиқдир. Масалан, бир корхонада асосий воситаларга олиб борилган объект, бшка корхонада материалларга олиб борилиши мумкин. Бизнинг амалиётда шу пайтгача объектнинг қиймати уни асосий воситалар қаторига кушишнинг энг асосий белгиси ҳисобланган. Лекин бу бозор шароитига тўғри келмаслигини бир неча маротаба ўтказилган қайта баҳолашнинг ўзигина кўрсатиб куйди. Бу муаммо тез эскирувчи арзон баҳоли буюмлар таркибини аниқлашга ҳам тегишлидир. Балки ана шу муаммо ва кийинчиликлар туфайли ҳам АКШда шу оралик группа умуман алоҳида ҳисобга олинмайди. Бу мос равишда “Арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг эскириши” деб номланган тартибга солувчи ҳисоб йўқ. Аксарият мамлакатларда энг аҳамиятли ҳисоб бўлиб “Касса” ҳисоби ҳисобланади. Чунки, бу ҳисобда фирмаларнинг барча пул маблағлари ҳисобга олинади. Бизда эса накд пул кассада, колганлари эса ҳисоб-китоб, валюта ҳисобларида ҳисобга олинади. Сотиш-биз учун бозор иқтисодиёти шароитида энг тортишувли, яъни мунозарали масаларидан бири ҳисобга олинаётган объектнинг сотилиш лахзасини аниқлашдир. /арб олимлари сотиш лахзаси деб моддий бойликка бўлган мулкчилик хуқуқининг сотувчидан харидорга ўтиш лахзасини қабул қилишган, яъни улар хуқуқ концепциясини олга суришади. Биз эса шу пайтгача сотиш лахзаси деб махсулот учун харидордан пул тушган пайтини ҳисоблаб келдик. Бунда, албатта, пул тушган пайт мулкчилик хуқуқининг ўтиш пайтига тўғри келмайди. Шундай қилиб, Ғарбликлар концепциясига кўра фойда махсулотни жўнатиш пайтидаёқ пайдо бўлар экан, бизда эса пул келиб тушган пайтда ҳисобга олинади. Биринчи ҳолда фойда бор, лекин иш хаки тўлаш, солиқ ўтказиш, кредитор қарзларни ўзиш учун пулнинг ўзи йўқ. Бундан ташкари /арбда бу муаммолар иккита ҳисобда “Сотиш” ва “Сотилган товарлар таннархи” ҳисобларида акс эттирилса, бизда фақат битта “Махсулот (ишлар ва хизматлар)ни сотиш “ ҳисобининг бир томонида тушум, иккинчи томонида таннарх акс эттирилади. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling