Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Маблағлар ва уларнинг манбаларини курсатувчи моддаларни баҳолаш усуллари
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
- Bu sahifa navigatsiya:
- Икқиламчилик ёки икки ёклакмалик-х
Маблағлар ва уларнинг манбаларини курсатувчи моддаларни баҳолаш усуллари
Эхтиёткорлик тамойили Ҳисоб даврларининг бўлиниши тамойили Ҳисоб усулларининг доимийлик тамойили Ахборотннинг сифатлилиги тамойили Фаолиятнинг давомийлиги тамойили Кўриниб турибдики, бухгалтерия ҳисоби тамойиллари махсус адабиётда сони ва мазмуни жиҳатидан турлича таърифланган экан. Шу сабабли бухгалтерия ҳисоби халқаро андозалари билан шу масала бўйича танишиб чиқишни лозим деб топдик. Шуни айтиш керакки, бўзгалтерия ҳисобининг 1-халқаро андозасида бухгалтерия ҳисобини стандартлаштириш Халқаро кумитаси томонидан тан олинган қоидалар келтирилган экан: а) фаолият курсатаётган корхона; б) молиявий ҳисоботларни тузишда ҳисоб усулларининг ўзгармаслиги; в) жамғариш. Биринчи андозада ҳисоб сиёсати ҳақида гапирилиб, уни танлашда қуйидаги учта маслаҳатни инобатга олиш кераклиги уктирилади: Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бухгалтерия ҳисобининг бир неча асосий қоида-талаблари ёки тамойиллари мавжуд экан. Лекин улар одатда махсус равишда кайд этилмас экан, чунки ҳамма уларни амалда қўллашга мажбур, деб ҳисоблайди. Агар бу тартиб қоидаларга буйсунилмаса, уларнинг сабаби тушунтирилмоғи лозим. Бухгалтерия ҳисобининг ажойиб мактабини яратган Америка олимлари А.Черч(1866-1961), Р.Х. Монтгомери(1872-1953), В.Э. Патон(1889-1991), Д.О. Мэй(1875-1961) ва бошқалар ҳозир жуда кўп олимларга яхши танишдир. Уларнинг ғоялари бухгалтерия ҳисобини ўрганишнинг мажбурий шарти сифатида билишимиз керак бўлган 9 та асосий тамойилнинг шаклланишини белгилаб берган. Улар оддий ва назарий жиҳатдан муъжаз бўлгани билан улар жиддий эътиборни талаб қилади. Икқиламчилик ёки икки ёклакмалик-хўжаликдаги ҳар бир воқелик бир хил суммада икки марта бир счётнинг дебетида ва иккинчисининг кредитида кўрсатилади. Бу тамойил баланс тенглигидан келиб чиқади: А=П+К, бу ерда А-актив, П-пассив, К-фирманинг шахсий капитали. Шунга эътибор бериш керакки, бизнинг балансимиз асосига АкП тенгликни қабул қилиб келганмиз ва пассив деганда ўз ва жалб қилинган маблағлар манбаларини тушунардик. Лекин америкалик бухгалтерлар балансини А-П=К тенглигидан келтириб чиқаришган. Бу шуни англатадики, фирма капитали барча активлардан қарзларни айириб аниқланади. Фақатгина икки ёклама ёзувни тушунтириш мақсадида П ёзуви унг томонга олиб ўтилган ва А–П=К деган ёзув келиб чиққан. ХIХ асрнинг охирида рус бухгалтери Н.С. Лунский (1867-1956) баланснинг унг томони фирманинг нафақат кредиторлари, балки хиссадорлардан ҳам қарзини кўрсатишини ҳам исбот қилиб берди, яъни унинг фикрича П ва К нинг бир-биридан принципиал фарқи йўқ. Шундай қилиб бу иккисини қўшиб юбориш мумкин. Бизнинг мамлакатимизда бу фикр 30-йиллардаёқ тан олинган. Баланснинг структуравий элементлари қуйидагича гуруҳланади: А- оборотдан ташкари активлар, айланма маблағлар (моддий қийматликлар заҳиралари, дебитор қарзлар, касса ва х.з.), П-узоқ муддатли ва қисқа муддатли қарзлар, улар ўз навбатида хужжатлаштирилган (тўланмаган товарлар бўйича қарзлар), К-қўйилган ва жамғарилган капитал. Баланс бизда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам бухгалтериянинг асоси ҳисобланади. АКШ да, масалан, унга шу даражада катта аҳамият бериладики, балансдан ташқари ҳисоб деган нарсанинг ўзи йўқ. Шунинг учун ижарага олинган асосий воситалар, комиссияга қабул қилинган товарлар умуман корхонанинг ўз мулки бўлмаган бойликлар ҳам баланс ҳисобларида икки ёклама ёзув билан акс эттирилади. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling