Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ички фойдаланувчиларга. куйидагилар киради
5-жадвал. Ф.Ғуломова. Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма. Ташкент- “NORMA»-2009. 13-бет асосида тузилди. Ички фойдаланувчиларга. куйидагилар киради: корхона маъмурияти — корхона фаолиятани бошқариш ва унинг олдида турган мақсадларга эршпиш учун тўлик; жавобгар бўлтан шахслар гуруҳи. Корхона кўпгина мақсадларга эга, лекин унинг қатиқ рақобат шароитида муваффақият қозониши ва яшаб қолиши маъмуриятдан барча саъй-ҳаракатларни икки асосий мақсадга: молиявий барқарорликни таъминлайдиган фойдалилик (рентабеллик) ва ликвидликка жамлашни тақозо этади. Фойдалилик (рентабеллик) — қуйилган капиталини жалб этиш ва ушлаб туриш учун етарли бўлган фойдани ишлаб топиш қобилияти. Ликвидлик қарзларни белгиланган муддатларда тўлаш учун етарли тўлов восигаларининг мавжудлигини англатади. Маъмурият бошқарув қарорларини қабул қилишнинг барча босқичларида: режалаштириш, тезкор бошқарув ва назоратда ҳисоб ахборотидан фойдаланади. Шунинг учун зарур маълумотларни тайёрлаб, бухгалтерия жавоб бериши керак бўлган саволлар таркиби ишнинг узлуксизлигини таъминлаш учун ишлаб чиқариш захиралари билан таъмишшнгалилик даражаси, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархи миқдори, етказиб берувчилар ва харидорлар, бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар холатини очиб беради; аввало қўйилган ўз капиталидан ўз дивиденддарини оширишдан манфаатдор бўлган амалдаги ва булгуси мулкдорлар ва акциядорлар. Бухгалтерия ҳисоби ахбороти уларга улар томонидан қўйилган маблағлардан корхона рахбарияти фойдаланишининг самарадорлигини баҳолаш имконини беради. Акциядорлар уларга акциядорлик жамиягининг дивиденддарни тўлаш қобилиятини баҳолаш имконини берадиган ва акцияларни харид қипиш, тутиб туриш ёки сотиш керак ёки керак эмаслигини аниқлашда ёрдам берадиган ахборотдан ҳам манфаатдорлар; корхона фаолиятининг барқарорлиги ва рентабелилиги тўғрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган корхона ходимлари, хизматчилари. Улар корхонанинг уларни иш ҳақи, нафақа ва турли ижгимоий хизматлар билан таъминлаш салоҳиягини баҳолаш имкониятини берадиган ахборотдан ҳам манфаатдорлар. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling