Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Бошқарувнинг социал-рухий усуллари


Download 0.92 Mb.
bet88/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Бошқарувнинг социал-рухий усуллари
Социал-рухий усулларнннг асосий мақсади жамоаларда соғлом ижтимоий-рухий мухитни яратишдир. Бу усул ижтимоий-маънавий вазиятга таъсир этиш йўли билан кишиларнинг феъл-атвори, руѕиятини хисобга олиб уларнинг ижтимоий (социал) талабларини ºондириш орқàли бошқаришни билдиради.
Бошқача қилиб айтганда, социал-рухий усуллар бу ишлаб чи-єариш жамоаларини, улардаги "психологик вазиятни", хар бир ходимнинг шахсий хусусиятларини ўрганишга асосланган усуллардир
Бошқаришнинг социал-рухий усуллари қуйидаги муаммоларни хал қилишга қаратилган:
1. Кишиларнинг социал-рухий хусусиятлари, чунончи, қобилиятлари, мижозлари, харакатлари ва хоказоларни хисобга олган холда мехнат жамоаларини ташкил топтириш. Бунинг натижасида жамоани ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида хамкорликда ишлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилади. 
2. Социал юриш-туриш меъёрларини ўрнатиш ва ривожлантиршпга яхши ва намунали анъаналарни қўллаб-қувватлаш ва миллий урф-одатларни жорий этиш хамда жамоа онгини ўстиришга ёрдам беради.
3. Социал ривожлантиришни ва кишиларнииг интилишини, ташаб-бусини рағбатлантириш, умумий таълим даражасини ошириш, маданий, маънавий ва маърифий ўсиш, малака ошириш, эстетик равнақ ва мехнатга ижодий муносабатни таъминлайди.
4. Кишиларнинг маданий ва социал-маиший эѕгиёжларини қондириш, чунончи, уй-жойлар, болалар боғчалари, клублар, профилакторийлар, спорт иншоотлари ва хоказоларни кўришга шароит туғдиради.
5. Мехнат жамоаларида талабчанлик, ўзаро ёрдам, интизомни бузувчиларга муросасизликдан иборат соғлом социал-психологик мухитни вужудга келтириш ва уни қўллаб-қувватлашга шароит туғдиради.
6. Одамларнинг ўз меѕнатидан, танлаган мутахассислиги ва касбидан қониқишлари учун, ишлаб чиқàриш самарадорлиги ва иш сифатини ошириш учун шарт-шароитларини вужудга келтиради.
Бу муаммоларнинг ечими бошқаришнинг янада уюшқоқ,самарали бўлишини талаб қилади.
Амалий бошқарищда социал-рухий методлардан самарали фойдаланиш учун бошқариш объектининг ¾îлати тўгрисида кенг ахборотга эга б¢лиш керак. Бундай ахборот олиш учун жамоада бевосита социологик тадқиқотлар ўтказиш лозим.
Социал тадқиқотлар жуда хилма-хил ахборотлар; олиш имконини беради, чунончи:
*жамоа аъзоларининг мехнатга ва рахбарларга муносабати;
*бошқариш усулларининг бир-бири билан ўзаро муносабати;
*жамоанинг эхтиёжлари ва қизиқишлари; .
*ходимлар шахсияти;
*ходимлар қўнимсизлиги сабаблари;
*ходимларнинг ишлаб чиқаришдаги фаоллиги;
*жамоа аъзоларининг маънавий ва жисмоний равнаки;
Трансферт бошқаруви амалга оширилаётган конкрет шароитларни хисобга олиб оптимал вариантни излаш зарур.
Бошқаришнинг кўриб чиқилган иқтисодий усуллари ўзаро борлик қисмлар тизимидир. Хўжалик механизмининг оптимал ишлаши учун бу қисмларнинг бошқарув объектига бўлган таъсирини доимо ошириб бориш ва фаоллаштириш лозим бўлади.
ўз мохиятига кўра бошқариш усулларининг бу гурухи жамоанинг шаклланиш ва юксалиш жараёнига, кишиларнинг онгига, маънавий манфаатларига жамият манфаатларини хисобга олган холда таъсир қилувчи воситаларнинг мажмуидир.
Бошқариш социологияси инсоннинг ишлаб чиқариш омиллари билан ўзаро алоқаси, жамоанинг социал ривожланишини ре-жалаштириш, мехнат жамоасини таркиб топтириш, ходимларнинг ташаббуси ва ижодий фаоллигини ошириш каби мухим муаммоларни кўриб чиқади.
Бошқариш психологияси кишиларнинг бошқариш фаолиятлари хусусиятларини ва натижаларни аниєлашга хизмат қиладиган ходисаларни ўрганади. У кадрларни танлашда, уларни жой-жойига қўйищда, топшириқларни, функцияларни тақсимлашга, ходимларни рағбатлантиришга, интизомни мустахкамлащда ва хоказоларда қўлланилади.
Қайд қилинган социологик тадқиқотларнинг хам ижобий жихат-лари, хам камчиликлари бор. Шуни хисобга олган холда, у ёки бу усулни воқеаликни реал акс эттириши ва кўпроқ самара беришига қараб танлаш лозим. Тажрибалар эса бу усулларни маълум даражада бирга қўшиб қўлланиши мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатади.
Мехнат жамоаларидаги социал-рухий вазият юзага келган низолар сони билан белгиланади.
Ннзо — бу рахбар, ишчи ва бошқа ходимлар орасида муайян ма­салаларни хал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлигини билдиради.
Жамоа аъзолари орасидаги низолар, асосан ишлаб чиқаришнинг қониқàрсиз ташкил қилинганлиги, жамоа аъзоларининг рухий холатлари хисобга олинмаганлиги, зарур иш шароитининг яратилмаганлиги ва бошка сабаблар натижасида вужудга келади.
Мехнат хамоалари орасида низо чиқарувчи айрим шахслар бўлиши эхтимолдан узоқ эмас. Бундай шахслар иш пайтида фойдали мехнат билан шуғулланиш ўрнига, ўзларининг ўринсиз эътирозларини гапириб, бошқаларни ишдан чалғитиб, ишлашга халақит беради.
Бундай вазият жамоа аъзоларининг кайфиятига сал­бий таъсир қилади, уларни асабийлаштиради, натижада социал-рухий вазият ёмонлашди. Бу эса ўз-ўзидан ишга салбий таъсир кўрсатади.83
XIX асрнинг 80-йилларида қатор Европа мамлакатларида шаклланган “ижтимоий давлат” концепциясининг муҳим қоидаларини амалда ўзлаштириш жараёни бормоқда. Хусусан, ижтимоий ҳуқуқларга эга бўлган фуқаролар, жамиятда самарали ижтимоий сиёсат олиб бориш учун жавобгар бўлган давлат ажратилмоқда. Давлатчиликнинг янги сифатлари кишилар ижтимоий тенглигининг қонуний кафолатларида, давлат ижтимоий суғуртасининг кенг жорий этилишида, давлат ижтимоий сиёсатини бюджет молиялаш ва бошқа ижтимоий дастурларда реал ифодасини топмоқда.
Ғарб мамлакатлари тажрибасининг кўрсатишича, ижтимоий давлат тамойилларини муваффақиятли амалга ошириш фақат давлат сиёсати ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига амал қилган шароитдагина мумкиндир. Шу жиҳатдан “корпоратив ижтимоий жавобгарлик” ва унинг синоними бўлган “бизнеснинг ижтимоий жавобгарлиги” тушунчалари пайдо бўлмоқда.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling