Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet87/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Бошқаришнинг ташкилий-маъмурий усуллари икки шаклда:
• ташкилий таъсир кўрсатиш усуллари;
• фармойиш бериш усуллари шаклларида намоён бўлади.
Ташкилий усулларнинг бу иккала шакли биргаликда қўлланилади, бир-бирини тўлдиради ва ривожлантиради. Хар иккала шаклнинг уйғунлашуви ишлаб чиқариш шароитларини хисобга олинган холда оптимал бўлиши керак.
Ташкилий таъсир кўрсатиш турли ташкилий чораларни, яъни:
• ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг ташкилий структураларини белгилаш;
• ички тартиб-қоидаларини ўрнатиш;
• бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимлар ўртасида оптималлик ва оқилона нисбатни ўрнатиш кабиларни ўз ичи­га олади.
Фармойиш бериш йўли билан таъсир кўрсатиш барча бошқариш бўлимлари ва органларининг (уйғун) ишлашини жорий таъминлаб туришдан иборат бўлиб, бунга эълон қилинадиган ёзма ёки оғзаки кўрсатмалар бериш, ёзма шаклда нашр этилган ёки оғзаки буйруқлар воситаси билан эришилади.
Ташкилий таъсир кўрсатиш бошқариладиган объект (корхона)ни лойихалаш босқичидан бошланади. Сўнгра регламентлаш, нормалаш ишлари бажарилади.
Жиноий жавобгарлик — бу мансаб билан боғлик. жиноят содир этилганда суд томонидан қўлланиладиган жазодир. Шундай қилиб:
Моддий жавобгарликка — моддий зарар етказиш. интизомий жавобгарликка — интизомий ножўя харакат. Маъмурий жавобгарликка — маъмурий хуқуқбузарлик. Жиноий жавобгарликка — жиноят асос бўлади.
Бошқарувнинг иқтисодий  усуллари - иктисодий манфаатлардан фойдаланишга асосланади. Зеро, хар єандай жамиятнинг иқтисодий муносабатлари, энг аввало манфаатларда намоён бўла­ди. Манфаатлар уч хил бўлади:
умумжамияг манфаатлари;
• жамоа манфаатлари;
• шахсий манфаатлар.
Бу манфаатларни уйғун суръатда боғлаб олиб бориш муаммоси бир қатор муаммоларни )хал қилишга, хар бир давр шароитларига мувофиқ келадиган муносабатларни ўрнатишни талаб қилади.
Масалан, бозор иқтисодиёти шароитида умумжамияг манфа-атларини руёбга чиқириш мақсадида қуйидаги иқтисодий бошқарув усулларига, яъни:
• корхоналар ва хўжаликларга фаолият юритишларида эркинлик ва мустақиллик бериш;
• хўжаликларни пировард натижаларига биноан моддий рағ-батлантириш, солиқ имтиёзларини бериш;
• корхона ва хўжаликлар ўртасидаги ўзаро шартномаларнинг бажарилиш интизомини мустахкамлаш ва уларнинг ролини ошириш;
• молия-кредит муносабатларини такомиллаштириш;
• бозор муносабатлари механизмлари: бахо, фойда, солиқ, рентабеллик, рақобат ва хоказоларга кенг эътибор берилади.
Иқтисодий бошқàрув усулларининг асосий вазифаси ишлаб чиқариладиган махсулот (хизмат) бирлигига сарфланадиган харажатни камайтиришга имкон берувчи хўжалик механизмларининг янги усулларини, шунингдек, манфаатдорлик муѕитини вужудга келтириш ва улардан самарали фойдаланищдир.
Бу усулда кишиларнинг шахсий ва гурухий манфаатларини юзага чиқариш орқали уларнинг самарали ишлаши таъминланади. Бу максадга қўшимча иш хақи тўлаш, мукофотлар бериш, бир йўла катта пул билан тақдирлаш кабилар мухим ахамият касб этади. Иктисодий методлар бошқаришнинг барча методлари ичида етакчи ўринни эгаллайди. Хар кандай даражадаги рахбар бу усулнинг мазмунини яхши билиши ва уларни тўгри қўллай олиши керак. Бошкарилувчи объектга иқтисодий усуллар орқали кўрсатиладиган таьсир корхоналарни:
• жиддий режалар қабул қилишга:
• мехнат ва молия ресурсларидан янада унумлирок. фойдала-нишга;
• янги технологияларни жорий ºèлишга;
мехнат унумдорлигини оширишга;
• рақобатбоп махсулотларни ишлаб чиқаришга рағбатлантирувчи ва шунга даъват этувчи бўлиши керак.
Шу билан бирга иқтисодий методлар шундай танланиши ва қўлланилиши керакки, бунда жамоалар ва хар бир ходимнинг манфаатларигагина эмас, балки бутун жамият манфаатларига риоя қилинадиган бўлсин. Бир корхона учун фойдали тадбир давлатга хам фойдали бўлсин.
Бошқаришнинг иқтисодий усуллари жумласига:
• кредит ва фоиз ставкаси;
• солик, ва солик юки;
• бож туловлари;
• субсидия ва санкция;
лицензия;
• трансферт туловлари;
• нарх-наво ва ѕоказолар киради.
Бошқарув органлари, хусусан, давлат бу усулларни қўллаб, бозорни шакллантириш чоғида хам, унинг ўзини ўзи бошқариши босқичида хам ғоят мухим жараёнларни бошқаради.
Агар маъмурий бошқариш усуллари ўзини ўзи бошєарадиган бозор механизмларига қàршилик кўрсатса, уларга тўсқинлик қилса, иқтисодий усуллар эса аксинча, улардан фойдаланишга таянади. Хўжалик соѕасига давлатнинг таъсири хам тубдан ўзгаради. Бинобарин, маъмурий бошкариш усулида давлат корхоналарга ўз таъсирини қатьий белгиланган режа орқали ўтказади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling