Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Туристларнинг экскурсия қилишдан мақсади


Download 0.87 Mb.
bet36/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

8.2.Туристларнинг экскурсия қилишдан мақсади.
Экскурсияда асосий ҳикоя формалари бўлиб тасвир, кетма-кетлик, санаш ва объектлар тўғрисида маълумотларни тушунтириш, ўзаро ички боғлиқлик ва боғланишлар мазмунини очиб бериш, изоҳлаш, жараён мобайнида диққатни объект хусусиятларига қаратиш, кўрсатма бериш, объект кузатувининг тўғри олиб борилиш билан боғлиқ экскурсовод тавсиялари киради. Экскурсия шахарлараро саёхат қилишнинг норасмий формаси ҳисобланади. Муносабатлар саёҳат жараёнида юзага келади ва унинг босқичлари билан бирга ривожланиб боради. Экскурсия жараёнида муносабатларнинг очиқ характурдалиги, ижтимоий синфларнинг йўқлиги, ҳар бир турист муносабатининг қамровини кенгайтириш муҳимдир, экускурсия бу хусусиятларни специфик воситалар ёрдамида етказилишини таъминлайди. Шундай қилиб, аудитория доимий равишда экскурсовод ва объектлар билан ўзаро муносабатда бўлади. Саёхат эса ўз ўрнида экскурсовод, объектлар ва экскурсантлар муносабатларининг натижасидир. Экскурсия давомида аудиторияни ажратувчи ва бирлаштирувчи белгилар пайдо бўлади. Бирлашувчи белгиларга экскурсант ва экскурсовод орасидаги муносабатнинг мавжудлигини кўриш, эшитиш, умумийлик ҳисси, бир-бирига таъсир этиш (эмоция) умумий диққатнинг жалб этилиши саёхатга қадар тўпланган туристлар аудиторияни ташкил қилмайди. У фақат диққатнинг бир жойга жалб қилинишидан кейингина экскурсовод аудитория ҳамоҳанглиги, уларнинг психофизиологик ва ижтимоий ҳамоҳанглиги шароитида кайфиятнинг яхши бўлиши, уларнинг барчаси экскурсиянинг яхши кечиши учун замин яратади. Маълумки, экскурсантлар тушунчаси турличадир. Экскурсантлар тушунчаси даржасини аниқлаш учун типологик гурухлар қўлланилади:

  • ҳақиқатдан экскурсантлар саёхат мавзуси билан қизиқиб ва керакли маълумотларни олиш учун интилганлар.

  • Экскурсантлар, қайсики саёхатни кутиб ва эшитибгина қолмай, балки бунда фаол қатнашишни хохлайдилар, лекин баъзи сабабларга кўра, саёхатга ёмон кайфиятда келишади ва саёхатни бузишга қодирдирлар.

  • Улар саёхатга ўзларининг хохишисиз келишган.

  • Бу экскурсантларни лаёқатсиз деб аташ мумкин, чунки улар саёхатга кўп ҳам қизиқмайдилар.

  • Булар экскурсаводлар душманидир.

Касб ёш ёки маълумотига қараб экскурсантлар аукдиторияси таркиби бир хил бўлиши мумкин. Экскурсантлар диққатини саёхатга жалб қилиш учун ўйлаш, қабул қилиш ёки тушуниш, хотира, маъно ва экскурсаводдан келаётган маълумотларни қайта ишлаш ва ўзлаштириш, психологик жараёнларда аниқланади. Диққатнинг уч хили маълум: хохиш билан, хохишсиз ва истакдан сўнг. Хохишсиз диққат бу –объект ҳақида ўйлашга қаратилган, ҳеч қанақа кучсиз (ҳаракатсиз) келиб чиқади. Ҳохиш билан диққат шунинг акси ҳолидир.
Хулоса
Мавзунинг асосий моҳияти талабаларга туристларга саёхат (экскурсия) ташкил қилиш, экскурсиянинг туризмга боғлиқлиги, туристларнинг экскурсиядан мақсадини ўргатади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling