Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Туристик хизматлар бозорини тадқиқ қилишда олдинга қўйиладиган вазифалар


Download 0.87 Mb.
bet44/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

10.2. Туристик хизматлар бозорини тадқиқ қилишда олдинга қўйиладиган вазифалар.
Дунё тажрибасидан маълумки, туризм соҳасида хусусий мулкчилик муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши ўзига хос хусусиятлар билан бошқа соҳалардан ажралиб туради. XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларидаёқ моддий ишлаб чиқариш тармоғи ўзининг бир қатор йирик монопол ва олигапол корхоналари билдан танилган бўлса, туризм саноати ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб ривожланиш тусига кирди. Бироқ, шунга қарамасдан, бу соҳа жуда тез ривожланди. Туризм саноатида аста-секинлик билан хусусий мулкчиликка асосий эътиборнинг берилиши умумий овқатланиш ва жойлашиш соҳаларида йирик меҳмонхона ва ресторан тармоқларининг барпо этилиши, асосий уюшган сайёҳатлар бозори устидан назорат қилувчи бир қатор хусусий операторларнинг шакллантирилиши, шунингдек туристларни ташишга асосий эътиборни қаратган етакчи авиакомпанияларни юзага келиши кабиларда ўз ифодасини топган. Туризмнинг замонавий ривожланиш босқичи асосан оилавий, ҳунармандчилик ва ярим ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш кўринишидаги катта миқдордаги кичик корхоналарнинг мавжудлиги билан характерланади. Масалан, дунёнинг ривожланган малакатларидан бири ҳисобланган Францияда ҳам туризм соҳасидаги бозор операцияларини амалга оширадиган фирмалар орасида миқдорий жиҳатдан кичик тадбиркорлик субъектлари устуворлик қилади. Меҳмонхона типидаги 70 фоизга яқин туристик фирмаларда хизмат кўрсатувчи персоналнинг миқдори беш кишидан ортиқни ташкил қилмайди. Мамлакатда банд бўлган жами аҳолининг ярмиси отел, кафе ва ресторанлар ҳиссасига тўғри келиб, булардаги ишчилар миқдори 10 кишидан камчиликни ташкил этади. Франциядаги туристик агентларнинг 57,5 фоизи 6 кишидан ортиқ бўлмаган персоналга эга фирмалар ҳиссасига тўғри келади. Бундай фирмалар мамлакат туристик саноатида банд бўлган жами ишчи кучларининг 13,9 фоизини иш билан таъминлайди. Шунингдек, 8,4 фоиз савдо айланмасини етказиб беради ва 9,5 фоизи қўшимча қийматни келтиради. Бироқ, бу билан туризм соҳасидаги хусусий мулкчилик муносабатларида фақатгина кичик бизнес устуворликка эга деган хулосага келмаслик керак. Франциянинг ўзида 26 та йирик туристик агенлик мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида 100 кишидан ортиқ персонал фаолият кўрсатади. Бу туристик агентликларда жами банд бўлганларнинг 46,3 фоизи фаолият кўрсатади. Шунингдек, булар савдо айланмасининг 49,2 фоизини ва 56,6 фоиз қўшимча қийматни беради. Бошқа ривожланган /арбий Европа мамлакатларида ҳам шу каби кўрсаткичлар қайд этилган. Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, дунё туристик хизматлари бозорида йирик фирмаларнинг ҳам роли каттадир16.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling