Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути
Download 0.87 Mb.
|
туризм иктисодиёти маруза матни111
9.5. Туризмда маркетинг хусусиятлари.
Туризм маркетингида индустрия корхоналаридаги маркетингига ўхшашига қараб ўзига эркин баъзи хусусиятлари бордир. Туризм маркетингини, бошқа индустрия маҳсулотларининг бозорланишидан ажратган хусусиятлари қуйидагича изоҳланади15: 1. Туризм индустриясида хизмат бозорланади ва хизматларнинг материал хусусияти йўқдир. Холбуки индустрия маҳсулотлари идеал ўлчаниладиган ёки дейиладиган моддалардир. 2. Имконли истеъмол маҳсулот ва хизматларидан фарқли бўлароқ 2 хил тартибда бозорланади. а) Расмий туристик ташкилотлар томонидан қилинган ва тўғридан сотиш мақсади бўлмаган маркетинг. б) Корхоналар томонидан қилинган ва ўз маҳсулотларининг сотилишларини мақсадлаган маркетинг. Туризм маркетингида, индустрия маркетингига қараганда атроф ва қуйи қисм муаммолари эътиборга олинади. Денгиз, қум, қуёш, табиий гўзалликларнинг мавжудлиги ва бойлиги маркетингни таъсирлайди. Туризм маркетингида истеъмолчи хизматга эга бўлиш учун ишлаб чиқариш жойига кетади, индустрия маркетингида эса, маҳсулотлар ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига олиб келинади ва етказилади. Туризм меркетингида, ишлаб чиқариш ва истеъмол бир хил вақтда рўй беради. Хизматлар олдин сотиб тугатилади, ҳолбуки индустрия маркетингида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотишга тақдим этилади. Туристик корхоналар мавсумий ишлайдилар. Туристик хизматлар чидамли ва узоқ муддатли фойдаланиладиган хизматлар эмасдир. Туризм индустриясида марка низомига боғлиқлик камдир. Туризм бозорида ҳақиқий маҳсулот, тортувчанлик юқори бўлган бир минтақа ёки маданий марказдир. Туристик хизматлари учун яралган талаб кунлик, ҳафталик, ойлик ва йиллик бўлиб жуда фарқлилик кўрсатуви бир талабдир. Талаб эластикдир. Туризм маркетингининг асосий мақсади истеъмолчини мамнун этишдир. Индустрия маркетингида мақсад, бир маҳсулотнинг истеъмолчига фойда келтиришидир. Туристик маҳсулотлар, асосан харидорга хизмат шаклида кўрсатилади. Туристик маҳсулот соф бир хизмат маҳсулотдир, фақат қўлланилиши билан фарқ қилади. Туристик маҳсулотлар аралаш маҳсулотлардир. Туристик маҳсулотлар йиғилмайди. Шу сабабли туризм маркетинги таваккалдир. Туристик маҳсулотлар бир биридан фарқли бўлганлиги учун стандартлаштириш имкони йўқдир. Туристик маҳсулотлар тугалланувчи маҳсулотлардир. Туристик маҳсулотлар аралаш маҳсулот бўлганликлари учун хизматлар фарқли муассасалар томонидан кўрсатилганидан назорат функцияси жуда қийин юзага келади. Туризм маркетинги саноат маркетингига қараганда жуда таваккалдир. Бирор ресторан ёки мехмонхона хизматлари сотилмаса буларни бошқа бир жойга ташиш имкони йўқдир. Бир хизматнинг сотиб олиниши ва қўлланилиши истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ўртасида тўғри муносабатни керактиради. Бу муносабатда қуйидаги натижалар пайдо бўлади. а) Бу муносабатнинг юзага келгани вазият жуда аҳамиятлидир. Бирор мехмонхонанинг коридори, бирор рестораннинг ичи кутилган хизматнинг натижасининг олинишини рўёбга чиқармоқтадир. б) Муносабатларда юқори бир персонализацион кўрилади. Машхур бир катта мехмонхонанинг ёки рестораннинг мижози у ерда исми билан чақирилишидан ёки хотирланишидан катта бир севинч ҳис этади. Акси бўлса муштарий бошқа бу ерга келмаслиги мумкин. Хулоса: Туризм ривожланишини маркетингсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки маркетинг туризм бозорини ўрганишда асосий рол ўйнайди. Лекин, республикамиз туризми тизимида маркетинг хизматлари яхши йўлга қўйилмаган. Бунинг учун чет эл туристик бозорларини ўрганиш у ерларга миллий туристик маҳсулотларни сотиш учун ҳаракат қилиш керак. Ҳозирда миллий турмаҳсулотларимизга бўлган талаб ўртача даражада бўлса ҳам нарх сиёсатини яхши деб бўлмайди. Нархлар жаҳон бозоридан маҳсулотларга қараганда жуда юқоридир. Шунинг учун туристларнинг талаби борган сари камайиб кетмоқда. Улар фақат ташкилий мАқсадларда ташриф буюришмоқда. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling