Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Туристлар ва туристик ташкилотларни суғурталашнинг чет эл тажрибалари


Download 0.87 Mb.
bet53/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

14.2. Туристлар ва туристик ташкилотларни суғурталашнинг чет эл тажрибалари.
Суғурта бадали (суғурта тўлови) кўрсатиладиган хизматнинг мураккаблигига, турига, турист ўзи учун хохлаган суғурта қопламининг миқдорига, турист йўл олган мамлакат ҳолатига боғлиқдир. Ваҳоланки, кўплаб суғурта компаниялар ўз фаолиятини фақатгина тиббий суғурта орқали эмас, балки фаолият диапазонини кенгайтирган ҳолда қуйидаги хизматлар орқали ҳам амалга оширмоқда:
-техник хизмат: автотуристнинг зарар кўрган автомобилини ремонт қилиш ёки қўриқлаш;
-фуқоролар ишлари бўйича;
-юридик қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, чунки Европаликларга маълум ва тушунарли бўлмаган қонунлар, анъаналар ва урф-одатлар бўлган бир қатор араб мамлакатларида кутилмаган ҳолат бўлиши мумкин.
-туристларнинг багажларини (юкларини) суғурта қилиш:
-мехмонхоналардаги ўғирлатиш, йўқотиб қўйиш ҳолларида, авиакомпания хизматидан фойдаланганда ва бошқалар.
Суғурта қилувчининг 2 хил фаолият олиб бориш тизими бўлиб:
1. Суғурта қилинган шахс ўзининг яшаш жойига қайтиб келгандан сўнг харажатларни тўлаш (махсус хужжатлар тақдим этиш шарти билан).
2. Суғурта қилинган шахсга маълум муассасада хизматларни бепул қилишни таъминлаш.
Суғурта тўловчи ҳозирда баъзи вақтларда сарф миқдорини дори-дармонлар орқали қопламоқда. Ҳозирда ҳеч бир суғурта компанияси ўз кучи билан фуқороларига чет элда хизмат кўрсата олмайдилар. Шунинг учун суғурта компаниялари бу хизматларини таъминлай оладиган чет эл компаниялари билан биргаликда ишлаш мажбурияти тугилди. Бу чет эллик шериклар: суғурта қилувчи, хизмат кўрсатувчи-сугуртачи, хизмат кўрсатувчи, суғуртачи янгидан суғурта қилувчи сифатида ўзларини танитадилар ёки намоён бўладилар. Бу келишувнинг асосий шарти: бундай шароитда жавобгарликни уларга топшириб суғурта мукофоти миқдоридаги маблағни ўтказиб бериш (тажриба кўрсатишича бу миқдор 65-95 % атрофида).
Суғурта қилинган турист чет элга жўнаш давомида бехосдан оғриб қолганда, жисмоний шикастланганда одатда кўнгилли хизмат кўрсатилади. Бироқ агарда бирор киши маълум муддатга (2-3 ойдан кўпроққа чегарадан ташқарига чиқадиган бўлса, унинг ўзи ёки оиласи тушиб қолиши мумкин бўлган ноқулай ҳолатни тўғри бахолай олиб, у пайтда қўшимча ёрдам беришни ташкиллаштириш зарур. Чет элда чет эл фуқоролари учун кўрсатиладиган тиббий хизмат - тўловли ва қимматдир. Оддий мисол, чет эл суғурта компанияларида кўричакни олиб ташлаш учун қилинадиган операцияни олсак, тўрт кун касалхонада бўлиш, зарур ташхизлар ва текширишлар учун энг ками 15000 доллар сарфланади, агар туристнинг режадан ташқари харажатлари ҳисобга олинса: (мехмонхонада туриши, озиқ-овқат, транспорт ва бошқа харажат) бу сумма тур гурухнинг 1 хафталик хизматига яқинлашиб қолади. Бизнинг фуқороларимизда эса коллизия (collisio) ҳолатида зарур бўлган асбоб-ускуналар йўқ.
Масалан; Россия суғурта бозорларида ҳозир иш жуда фаол кетмоқда, туристларни суғурта қилишга талаб жуда катта, ҳатто охирги вақтда бозорнинг бу секторида баъзи ўзига хос рақобатлар ҳам вужудга келмоқда.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling