Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути
Туризмни ривожлантиришнинг амалий асослари
Download 0.87 Mb.
|
туризм иктисодиёти маруза матни111
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Туризмни ривожлантиришнинг амалий асослари.
1.1. Туризмни ривожлантиришнинг амалий асослари.
1.2. Туризмнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий аҳамияти. 1.3. Халқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришда туризмнинг таъсир доираси. 1.4. Буюк Ипак йўли ва унда туризмни ривожлантиришнинг аҳамияти. 1.1. Туризмни ривожлантиришнинг амалий асослари. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида туризмнинг миллий моделини шакллантириш жараёни амалга оширилмоқда. Ушбу моделда таъкидланишича мамлакатда ривожлантирилаётган туристик бозор бошқа ҳар қандай бозорлар каби мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятига таъсир кўрсатади. У мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда инвестиция ва капитал оқимини таъминлаш даражаларини аниқлашда муҳим восита бўлиб ҳисобланади. Маълумки, бозор иқтисодиётии ривожланган мамлакатларда, асосан, хусусий ва тижорат компаниялари туристларга хизмат кўрсатади. Бироқ, ҳар қандай шароитда ҳам давлат оптимал иқтисодий ва ҳуқуқий заминни яратган тақдирдагина туризм ривожланиши мумкин. Агарда давлат касбий тайёгарлик масалалари, табиий ва маданий муҳитни муҳофаза этиш, ахборот-реклама ишлари ва расмиятчиликни соддалаштириш кабилар билан шуғулланмаса, у ҳолда туризм кутилганидек ривожланиш даражасига эриша олмайди. Бунда давлат томонидан туризмни ривожлантириш, туристик хизматлар бозорини шакллантириш, иқтисодий тартибга солиш усуллари ва ричагларини қайта ислоҳ этиш, туризмни ташкилий бошқарув структураларини такомиллаштириш, унинг экспорт салоҳиятини ошириш ва энг асосийси, хорижий инвестицияларни жалб қилиш кабиларга тегишли услубий ва амалий ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистонда туризм инфратузилмасига Собиқ Иттифоқ давриданоқ асос қўйилган эди. Бироқ, бу соҳадан келадиган даромадларнинг қайта тақсимланиш муаммоси одатдагидек марказ томонидан ҳал этилар эди. 1985-89 йилларда Ўзбекистондаги ички ва ҳудудий туризмнинг хажми 1,4-1,6 млн кишини, бунда чет эллик туристларнинг миқдори атига 130-180 минг кишини ташкил этарди холос. Бу вақтга келиб, яъни 1985 йилда Туркияда 1,5 млн, 1992 йилда эса 7 млн, 2003 йилда эса 11 млн атрофида хорижий туристлар ташриф буюришди. 1981 йилда Венгрия 14,2 млн туристларни қабул қилган бўлса, 1991 йилга келиб бу миқдор 19,1 млнга етди. 1992 йилда Ўзбекистоннинг туристик соҳаси чет эллик туристларга фақатгина 27 та, 2003 йилда эса 50 дан ортиқ хизмат турини таклиф этди. Туркия, Италия ва Испания каби мамлакатларда эса бу кўрсаткич 250-400ни ташкил этади1. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан туризмни ривожлантириш устувор масалага айланди. Умуман олганда, Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини ривожланишини бешта босқичга бўлиш мумкин. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling