Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Туризм иқтисодиётиининг статистик маълумотлари


Download 0.87 Mb.
bet8/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

2.2. Туризм иқтисодиётиининг статистик маълумотлари.
2004 йилда “Ўзбектуризм” миллий компанияси томонидан амалга оширилган изланишларнинг натижаларига қараганда, ўттиз мингдан ортиқ киши бевосита туризм соҳасида фаолият кўрсатган, шу жумладан, 5,6 минг киши компания структурасида, 4,7 минг киши транспорт хизмат кўрсатиш соҳасида, 3,8 минг киши савдо хизмат кўрсатиш соҳасида, 4,7 минг киши озиқ-овқат таъминоти соҳасида, 1,5 минг киши туристик объектларни қурилишида, 2,6 минг киши индивиуал меҳнат фаолиятида, 3 минг киши маданият муассасаларида, 1,7 минг киши маданият ёдгорликлари ва табиатни муҳофаза қилишда, шунингдек 2,2 минг киши кичик шахсий туристик корхоналарда фаолият кўрсатишган. Кўриниб турганидек, туризм соҳасида кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш сари сезиларли қадамлар ташланган. Бироқ, бу соҳада кадрлар малакасини етишмаслиги ва Ўзбекистонда туризмнинг кўплаб йўналишларини ривожлантириш борасида етарлича тажрибанинг етишмаслиги оқибатида хусусий тадбиркорлик бизнесининг ривожланиши суст амалга ошмоқда. Маълумотларга қараганда, мамлакатимизда бир кунда ташриф буюрадиган туристларнинг ўртача йигирмадан бир қисми қиммат нархдаги меҳмонхоналар хизматидан, кўпчилиги эса, уч юлдузли отеллардан фойдаланиш истагини билдиришади. Тошкент шаҳри бундай хизматлар тизимини туристларга таклиф этиши мумкин, бироқ пойтахтдан узоқда жойлашган кўплаб ҳудудларда, айниқса, Термиз, +орақолпоғистон Республикаси ва Андижонда фаолият кўрсатаётган давлат меҳмонхоналари ҳали ҳам асосий туристик оқимларни ўзларига жалб эта олмаяптилар. Чунки, бундай меҳмонхоналар хорижий туристларни қабул қилишга тўлалигича тайёр эмас. Маҳаллий даражада шахсий капитални рағбатлантириш, яъни умумий туристик хизмат кўрсатиш тизимига бирлашган шахсий уй ва хонадонларни очиш бундай муаммони ижобий ҳал этилиш имкониятини яратади. Бунинг учун хусусий тадбиркорларга туристик трассада жойлашган ҳар қандай шаҳарда ўн-йигирма кишига мўлжалланган шахсий уйларни қуришга рухсат бериш керак. Шундай қилингандагина юқорида айтиб ўтилган муаммо ўз ечимини топади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling