Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути
Туристларни Ўзбекистонга жалб қилиш муаммолари
Download 0.87 Mb.
|
туризм иктисодиёти маруза матни111
2.3. Туристларни Ўзбекистонга жалб қилиш муаммолари.
Ўзбекистон туризми саноатида ҳали ҳам овқатланиш билан боғлиқ масалалар муаммолигича қолмоқда. Масалан, Европаликлар стандарт усулларда тайёрланган оддий ва хуштаъм таомларни маъқул кўрадилар. Бунинг учун эса, хорижий мамлакатлардаги меҳмонхона комплексларида фойдаланиладиган махсус асбоб-ускуналар ва тегишли таом технологияларини ўрнатиш зарур. Мамлакатимиздаги маҳаллий меҳмонхоналар 20-25 га яқин таомларни таклиф қилиши мумкин. Бироқ, /арбий андозалар бўйича фаолият кўрсатаётган туристик комплекслар 200 га яқин таомларни таклиф қилиш имкониятига эга. Бу муаммони ҳал этилишининг бирдан-бир йўли шахсий ресторанлар ва кафелар сонини ошириш ва улардаги хизмат кўрсатиш сифатини жаҳон андозаларига мос равишда ташкил этишдир. Ўзбекистонга хорижий давлатлардан ташриф буюрган туристлар билан мулоқот қилинганда, уларнинг 25 фоизи овқатланиш хизматларидан қаноатланганликларини билдиришди, 41 фоизи эса таомлар сифатига баҳо беришни ўзларига маъқул топишмади. Бундай муаммони ҳал этиш учун хорижий туристларга хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектларини сертификатлаш ва назорат қилиш жуда катта аҳамиятга эгадир. Бундан ташқари, туристлар маҳаллий таомнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида реклама проспектлари орқали хабар топишлари керак. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, сўровда иштирок этган хорижий туристларнинг 73 фоизи овқатланиш пунктларининг хизмат кўрсатиши тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлмаганликларидан шикоят қилдилар. Маълумки, туристларга қисқа вақт ичида белгиланган жойга етиб бориш зарур ҳисобланади. “Ўзбектуризм” Миллий компаниясининг автобус парки шунингдек, бир қатор кичик шахсий компаниялар тегишли транспорт воситаларига эга. Бироқ, шундай бўлишига қарамасдан, 1998 йил маълумотларига кўра, мамлакатга ташриф буюрган 643,7 минг туристнинг атиги 33,4 фоизи, 2004 йилда эса 930,1 минг туристдан 32,6 фоизи “Ўзбектуризм” миллий компанияси хизматларидан фойдаланган3. Туристларнинг аксарияти эса, чекланган имкониятлар билан шаҳар ва шаҳарлараро транспортлардан фойдаланишга мажбур бўлишган. Кўриниб турганидек, бу борада ҳам хусусий туристик корхоналарга катта эхтиёж сезилмоқда. Республикада автомобилларни туристларга ижарага бериш хизмати ҳам яхши йўлга қўйилмаган. Ахир Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Нексия, Тико, Матиз ва Ласетти машиналари ҳар қандай автотуризм ишқибозларининг барча талабларига жавоб беради. Бунинг учун жойларда махсус ихтисослашган шахсий марказларни ташкил этиш зарур. Бу марказлар бевосита туристларга барча диққатга сазовор жойлар кўрсатилган йўл карталари билан автомобилларни тақдим этишлари, шунингдек, бирон бир муаммо юз берганда туристлар билан ўз вақтида боғлана олиш мақсадида уяли алоқа хизматларини таклиф этишлари керак. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling