Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Туристик махсулотнинг ҳаётий босқичлари


Download 0.87 Mb.
bet16/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

3.2.Туристик махсулотнинг ҳаётий босқичлари.
Бирор туристик махсулот ёки хизмат, жонли бир мавжудод каби туғилади, яшайди ва йўқ бўлади. Ўртадан йўқ бўлишнинг турли хил сабаблари бордир: технологик ривожланишлар, рақобат, маркетинг стратегияси, талабга мос бўлмаган жуда юқори нарх ва қиймат йўқотиш. Бир махсулот ёки хизмат бозорга чиқарилгандан кейин 4-та давр кечиради.
1. Бозорга кириш даври.
2. Ривожланиш даври
3. Сақланиш даври
4. Тушиш даври.
Бу даврларнинг муддатлари махсулот ёки хизмат турларига кўра ва корхонанинг ташкилий тузилишига кўра хилма-хиллик кўрсатади. Мехмонхона хўжалигида ўртача умр 10 йилдир. Ресторан ёки бар учун бир неча йил, дискотекалар учун эса вақтинчалик моддалардан таъсирлангани учун жуда кам муддатдир. Турмахсулотнинг ҳаётий босқичлари қуйидаги чизмада кўрсатилган;
сотишлар






Бозорга ривож- тургун тушиш вакт


кириш ланиш давр
1. Бозорга кириш даври: Янги тақдим қилинган махсулот ёки хизмат бозорга киради. Бу ерда энг аҳамиятлиси, махсулотнинг бозорга мослиги, рақобат воситаси орқали талаб яратиш, халқ билан муносабатлар ва сотишни ташкил қилиш ҳаракатларидир. Истеъмолдаги махсулот ёки хизмат бозорда ўзининг ишончини кутади. Шундай қилиб, турли хил имкониятларни ўрганиш, капитал қарорларини беришни билиш керакдир.
2. Ривожланиш даври: Бу даврда сотишлар кутилмаган даражада кўпаяди. Яна бу даврда, рақобат ҳодисаси ўзини кўрсатади ёки тақлидчилар ўхшаш махсулотларни бозорга киритадилар. Агар махсулот бозорда сақланиб тура олса жуда тез ривожланиш бўлади таннарх ва сотиш махсулотларда юқори бўлиб, бозор тўлқинларидан таъсирланади. Янги харидор гурухлари белгиланади. Туристик муассасаларга тўғридан тўғри боғлиқ бўлган туроператорлар янги агентликлар билан ҳамкорликда семинар ва банкетлар ташкиллаштирадиган давридир.
3.Сақланиш даври: Туристик махсулот ва хизматларни сотиш тезлиги секинлашган даврдир. Янги истеъмолчи топиш асосий ҳисобланмайди. Улар учун энг аҳамиятлиси бозордан етарли бир улуш олишдир. +ўлга киритгани бозор бўлимини мумкин бўлгани қадар мухофаза қилиш учун ҳаракат қиладилар. Бу даврда туризм муассасалари, ҳар бир нарсанинг яхши сотилгани ва муддатли бўлишини тушинадилар. Махсулотлар ўзини янгиламагани тақдирда бозордан чекилиш таҳликаси билан юзлашадилар. Сотиш нархи асосан 3 та омил сабабли пасайиш кўрсатади.
А) Ишлаб чиқариш ёки бошқариш техникаларининг рационаллашиши ва сотиш ҳажмининг ортиши оқибатида бир хона ёки овқатнинг қиймат таннархларидаги камайиш.
Б) Ўхшаш хизматлар учун бозорда нарх қуришни кўрсатган рақибларнинг ўртага чиқиши.
В) Муассасанинг ўрнашган ерига, номига аҳамият берган харидор механизмининг кенгайиши.
4. Тушиш даври: Сотишларнинг кузатилган даражада тушишга бошлагани даврдир, янги хизмат ва махсулотларнинг бозорга киргани ва рақобатнинг бўлгани давридир. Харидор мавжуд махсулотни тарк қилишни бошлайдилар. Тушиш даврини тижорий фойда олишнинг камайгани бир давр дейиш нотўғридир. Чунки корхона, маълум бир муддат яна олдинги харидорларини мухофаза қилиб бир йўсинда давом эта олади. Бозорга илк кириш ва ёйилиш даврида ёмон бир бошланғич, махсулотнинг келажагини тахликага қўяди. Сақланиш даври, мехмонхона сектори учун етарлича узоқ муддатли бўла олади, фақат технологик ривожланишлар таъсирли рол ўйнай олади. Харидорлар кўпинча шинам, комфортли ва технологик янгиликлари бўлган туристик муассасаларни, махсулотларни маъқул кўрадилар.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling