Ўзбекистон туризми ёки миллий туристик маҳсулотнинг бозор тизими (экспертлар баҳоси)
Талаб омиллари
|
Ўзбекистон бўйича тақсим-ланиши, %
|
Таклиф омиллари
|
Ўзбекистон бўйича тақ-симланиши, %
|
Халқаро бозорлар
|
20
|
Диққатга сазоворликлар ва фаолият турлари.
Жойлаштириш воситалари.
|
30
10
|
Ички бозорлар
|
35
|
Бошқа туристик объект-лар ва хизматлар.
Транспорт.
|
15
10
|
Маҳаллий аҳоли томонидан туристик диққатга сазоворликлар, объектлар ва хизматлардан фойдаланиш
|
45
|
Инфратузилманинг бошқа элементлари.
Институционал элементлар.
|
15
20
|
Жами
|
100%
|
Жами
|
100%
|
Таклиф омиллари хусусида тўхталиб ўтадиган бўлсак, туристик маҳсулотнинг учдан бир қисмини мамлакатимизга чет эллик ва махаллий туристларни жалб этадиган диққатга сазоворликлар ташкил этади. Мамлакатимиздаги тарихий обидалар, вилоятлардаги турли хил миллий маданият сарчашмалари, табиий бойликларимиз ва бошқа шу кабилар шундай диққатга сазоворликларни намоён этиб туристларни мамлакатимизга қизиқтирувчи асосий мотивацион омил сифатида эътироф этилади. Мамлакатимизга ташриф буюрган сайёҳларни жойлаштириш воситалари, транспорт хизмати ҳамда туризм инфратузилмасининг бошқа туристик объектлари ва элементлари ўзбек туристик маҳсулотидаги барча таклиф омилларнинг иккидан бир қисмини ташкил этади. Умуман олганда, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек хусусий туристик фирмалар туризм бозоридаги талаб ва таклифни атрофлича таҳлил этиш орқали самарали фаолият кўрсатса, бу ҳолат ўз навбатида мамлакатимиз туризм инфратузилмасининг замон талаблари даражасига мос равишда ривожланишига ва туризм хизматлари бозорини кенгайишига олиб келади. Биз мамлакатимиз туризм хизматлари бозорида фаолият кўрсатадиган хусусий фирмалар фаолиятига қуйидаги тасниф орқали баҳо бериб ўтмоқчимиз:
-транспорт воситалари сектори;
-туристларни жойлаштириш ва озиқ-овқат билан таъминлаш сектори;
-кўнгил очар тадбирлар сектори;
-туристик операторлар ва туристик агентлар.
Дунё туризм саноатида хусусий мулкчилик муносабатларини таҳлили қилинишида ҳам айнан мана шундай таснифлардан фойдаланилади.
Хулоса
Мамлакатимиз бозор иқтисодиётиига ўтиш йўлини танлабдики, бошқа соҳалардаги бўлгани каби туризм соҳасида ҳам дунё тажрибасида эришилган ижобий натижалардан андоза сифатида фойдаланиш орқали ривожланиш йўлидан бормоқда. Бироқ, бозор иқтисодиётиига энди қадам қўяётган ёш мамлакатлардан бири бўлганлигимиз туфайли юқорида келтирилган таснифдаги ҳамма қисмлар бўйича хусусий фирмаларнинг фаолият кўрсатиш даражаси юқори савияга олиб чиқишимиз лозим. Чунки ҳукуматимиз томонидан туризм сохасини ривожлантириш учун барча шарт шароитлар яратилиб берилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |