Мавзу: Туризм географиясининг предмети, мақсади ва вазифалари
Download 358.98 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liq1-мавзу
Мавзу: Туризм географиясининг предмети, мақсади ва вазифалари 1. Туризм тўғрисида тушунча 2. Туризм туркум (категория) лари 3.Фаннинг мақсад ва вазифалари «Туризм» тушунчасини аниқлашга турлича ёндошувлар мавжуд. Бу ёндошувларни турлича белгиларга қараб бир неча гуруҳларга бирлаштириш мумкин: ёки махсус қизиқишини қондириш ва доимий яшаш жойига қайтиб келиши ҳаракатларининг алоҳида шаклидир; (жойини ўзгартириши), уларни доимий яшаш жойида бўлмаслиги ва қизиққан объектида (сафарда) вақтинча бўлиши; -гуманитар функцияси орқали (тарбиявий, таълимий, соғломлаштириш ва спорт) амалга ошириладиган ривожланиши алоҳида шаклидир; аниқлашга «самолёт» ёндошуви) бўлмаган пайтида хизмат кўрсатиш бўйича хўжалик соҳасидир; хизматларини (маркетинг назарияси нуқтаи назаридан) таклиф этиш мақсадида анъанавий хўжалик тармоқлари (транспорт, умумий овкатланиш, меҳмонхона хўжалиги, маданият, савдо ва бошқа.) билан бозорга чиқади; кетган анъанавий тасаввурларга сиғмайди 1991й Оттава, Канада да булиб ўтган БТТ - Бутунжаҳон туристик ташкилоти саёҳат ва туризм статистикаси бўйича конференцияда концепция сифатида талаблар йўналиши танланди ва туризм шундай белгиланиш олди: «Туризм - одатдаги муҳитдан ташқарида дам олиш, ишга алоқадор ва бошқа мақсадларда бир йилдан кўп бўлмаган даврда бўлган саёхат ва жойларда бўлишни амалга оширган шахс фаолияти»; – жисмоний шахснинг доимий истиқомат жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий – амалий ёки бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда узоғи билан бир йил муддатга жўнаб кетиши (саёҳат қилиши) дир. (Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисидаги қонуни». 3 модда. 1999 йил 20 август). Транзит минтақа (транзит йўналиш)Тизимли ёндошувдан фойдаланиб, «туризм» тушунчасини таҳлил қилар эканмиз, Америкалик профессор Мейнсен университети, Окленд ш. Лейпер концепциясини ажратамиз. У туризмни уч асосий элементлардан иборат тизим деб атайди: 1. Географик компонент; 2. Туристлар; 3. Туристик индустрия. Географик компонент ўз ўрнида қўйидаги элементларни қамраб олади: - расм). Туристларни «вужудга келтирувчи» минтақа ўзида туристлар ўз саёҳатини бошлаган уни ташкил қилган жой сифатида намоён бўлади. Мазкур элемент масалаларини ўрганишнинг асосий омиллари шундан иборатки, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва демографик хусусиятлари, географик жойлашган ерининг туризм талабаларини рағбатлантирувчи сифатлари қараб чиқилади. Табиийки, туризм индустриясида асосий маркетинг операциялари худди шу ерда амалга оширилади. Туристлар «вужудга келтирувчи» минтақада доимий равишда потенциал истеъмолчиларни саёҳатга чорловчи мотивлар (раҳбатлантирувчи) жараёнлари кечади. Одамлар турли мамлакатлар ҳақида китоблар ўқийдилар, журналларни томоша қиладилар, реклама ахборотларини ўрганадилар, телевизор кўрадилар, таниш-билишлари, қариндош-уруғлари билан мулоқатда бўладилар ва ниҳоят маълум қарорга келадилар ва саёҳатга йўл олдилар. Туризмга таъсир этувчи омиллар: табиий, иқтисодий, технологик, ижтимоий, маданий, сиёсий, ҳуқуқий, жисмоний ва бошқалар. Транзит сўзининг маъноси бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга учинчи мамлакат тупроғи орқали пасажжирлар ва юкларни олиб ўтиш тушунилади. Туристлар ўз саёҳат мақсади сари йўл олар эканлар, бир мунча вақт (бир неча соатдан бир неча кунгача) транзит минтақа деб алатувчи жойларда тўхташлари мумкин. Бу энг аввало бир транспортдан бошқа транспорт воситасига (масалан, самолётдан автобусга) ўтиб ўтиш жойи. Шунинг учун ҳам транспорт хизмати бу ерда асосий роль ўйнайди. Транзит минтақаси функцияларидан бири шундан иборатки, туристларга умумий овқатланиш корхоналари томонидан (ресторанлар, кафе ва бошқ.) хизмат кўрсатилишидир. Аммо, туристлар бу ерда диққатга сазовар жойлар бўлса, уларни томоша қилиш учун бир неча кун қолишлари ҳам мумкин. Транзит минтақаси (транзит йўналиш) туристларни «вужудга келтирувчи» ва туристик дестинация (манзил)лар ўртасида боғловчи буғин ҳисобланади. Бу тушунча мазкур схеманинг энг муҳим элементлари саналади. Чунки транзит минтақа орқали турли туристик оқимлар ўтиши мумкин. Аммо бироқ саёҳатнингмақсади – бу туристик дестинация минтақасидир. Дестинация тушунчаси, унинг моҳияти ва хусусиятларига тўхталамиз. «Дестинация» лотинча сўздан келиб чиққан бўлиб, турар жой (ўрин, манзил, макон) маъносини англатади. Бу атама XX асрнинг 90-йилларида туризм соҳасида кенг қўлланила бошлади. Хорижий адабиётларда «дестинация»тушунчасини аниқлаштириш учун икки хил ёндошув мавжуд. Биринчи ёндошувда дестинация маълум (проф. Лейпер табрича) географик чегарага эга территория сифатида талқин этилади. Бошқа нуқтаи назардан «дестинация» - бу туристлар учун жалб этувчи географик территория бўлиб ҳисобланади. Яъни жалб этувчи категория биринчи ўринга чиқади. У турли туристик гуруҳлар учун бир хил бўлмаслиги мумкин. Мисол учун, туристлар турли ёшда, пули, қизиқиши, чегараланган бир ҳудудда дам олиши (кемпинг, отел)саёҳат мақсадларига мутлақо мос келмаслиги мумкин. Бировларни пляжлар ва денгизлар жалб қилса, бошқаларни эса тарихий жойлар ва музейлар, учинчи кишиларни сайр-томоша, фаол дам олиш ва бошқалар ром этади. Шундай қилиб, дестинация (бориладиган манзил) саёҳатчиларни вақтинча бўлишга жалб қилади. Чунки у улар яшайдиган мамлакатда бўлмаган характерли хусусиятларга эгадир. Бу жойлар туризм индустрияси туристларни жойлаштириш, овқатланишини ташкил қилиш, сайр – томоша ва дам олиш, саёҳлик эҳтиёж товарлари ва сувенирларни чакана савдосини ташкил қилишга мўлжалланган. Шунга қарамасдан, ҳар қандай жойни дестинацияга киритиб, бўлмайди. Жой (ҳудуд) дестинация деб аталиши учун қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак. Биринчидан туристларни қабул қилиш учун зарур маълум хизматлар тўплами мавжудлиги, бу шундай хизматлар тўплами бўлиши керакки, туристга маҳсулот таклиф қилинганда айтилганидан зиёда худди турист кутаётганидай бўлсин. Бундай тўпламга биринчи навбатда қуйидагилар киради: ташишда қулай ва сифатли транспорт хизматига талаб ошмоқда, ташиш кўпаймоқда ва уларнинг бажарилиши шарт; еллар, кемпинглар, дала ҳовлилар ва бошқалар мавжудлиги) ва овқатланиш (ресторанлар, кафе, барлар ва бошқ.). Иккинчидан, туристларни қизиқтирувчи диққатга сазовар жойлар мавжудлиги, худди ана шу борада дестинациялар ўртасида рақобат вужудга келади. Қанча кўп янги нарсаларни томоша қилиш, мириқиб сайр қилиш, хордиқ чиқариш имконияти бўлса, шунчалик туристларнинг қизиқиши ва келиши ортиб боради. Учинчидан туристик бозорда маҳсулот ҳаракатланишида зарур восита ҳисобланган ахборот тизимининг мавжудлигидир. Бу энг аввало резервлаштириш ва бронлаштириш ахборот тизимига кириш имкониятидир. Шундай қилиб, дестинация – бу маълум хизматлар таклиф қиладиган, туристнинг эҳтиёжини қондирадиган, мақсадлари талабига жавоб берадиган территория ёки манзилдир. Дестинация бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин. Бирламчи дестинацияга ўзининг жалб қилиш хусусиятлари билан мижозни ташриф буюришга чорлайди. Бундан кўзда тутилган асосий мақсад – бу қизиқишни маълум етарли узоқ вақт оралиқда (масалан, бир ҳафтага) қондиришдан иборат. Иккиламчи дестинация (ёки йўлда тўхташ) биринчи дестинацияга бориш йўлида тўхталмаса бўлмайдиган жойни билдиради. Иккиламчи дестинацияни асосий вазифаси туристларни бир – икки кунга истакларини қондиришдан иборат. У бир томондан биринчи дестинацияга боришда йўлда тўхташ зарурати, иккинчи томондан турист учун диққатга сазовар жойларни томоша қилиш учун бир-икки кунлик сайр-томошадир. Шунинг учун ҳам иккиламчи дестинация қисқа муддатга туристларни кўпроқ жалб қилиши лозим. Яна бир муҳим жиҳатни таъкидлаш керак. Бирламчи дестинация ҳамма вақт маълум ҳудудда жойлашиши билан характерланади (масалан, Диснейленд), иккиламчиси эса транспорт коммуникацияларига нисбатан албатта қулай жойлашган бўлиши зарур. Туризм- кўп жихатдан иқтисодий формация ва категориядир. У туризм ташкилотчилари учун хам,туризм истеъмолчилари - туристлар учун хам кўп Қиррали иқтисодий фаолият. Жахон ва миллий туризм ривожланишинингҳар бир босқичи барча иштирокчиларнинг фаолияти ўзига хос характеристикаси ва кўрсаткичи билан характерланади. Ҳар бир туристик ҳудуд, хар бир мамлакат, хар бир шахар ва жой иқтисодий фойда ва даромад олиш учун мавжуд туристик ресурсларидан оқилона фойдаланишга ҳаракат қилади. Хохиш жуда зур бўлса ҳам бунга эришиш осон эмас. Ҳар бир мамлакатда ўзининг сиёсий қарашлари, иқтисодиёти ривожланишининг йўналишлари, жамият анъаналарининг кўп қирралари мавжуд.Туристларни жалб қилиш учун хатто жуда қизиқарли бўлган объектлар ва ходисалар учун ҳам хизмат кўрсатишнинг мос даражасини, хавфсизликни таъминловчи туристик қизиқиш ва эҳтиёжни уйғунлаштириб қондирувчи туристик саноат ва инфратузилма зарур Туризмни "тилла тухум кўювчи товуқ"ка ўхшатилади. Лекин, ушбу товукни боқилмаса, товуқ тухум қўйишни тўхтатиши мумкин, ёки тухумлар хажми ва сифати бузилиши мумкин, ёки товуқнинг ўзи ўлиб қолишимумкин. Шунга кура, туристик марказлар ва ҳудудлар нафакат туризмдан пул ишлаб олишади, балки туристик саноатни барқарор ривожлантиришга, туристик маҳсулотни ички ва ташки бозорларда харакат қилдиришга жуда катта микдорда маблағлар ажратишади. Туризмни ривожлантиришга ажратилган маблағларбиринчиқарашдаастрономикрақамлардабўлибкўринишимумкин, лекин амалиёт кўрсатадики, бу харажатлар ўзларини оқлайди ва давлатга туризмдан ундан хам катта хажмдаги даромадларни келтиради. Download 358.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling