Мавзу: Туризм географиясининг предмети, мақсади ва вазифалари
Туризм туркуми (категориялари)
Download 358.98 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liq1-мавзу
1.2. Туризм туркуми (категориялари)
Туризм соҳаси – кўпқиррали ҳодиса бўлиб, у кўпгина шаклларда намоён бўлади ва илмий адабиётларда унинг жуда кўп таърифлари учрайди. Аммо туризм концепциясини ёзиш ва бу тушунчани имконият даражасида аниқроқ шакллантириш учун иложи борича қўйидаги саволларни албатта таҳлил этиш зарур: – туризм феномени (ҳодиса) таҳлили биринчи галда бу феномен нималарни ўз ичига қамраб олганлигини аниқлаш талаб этилади. – туризм феноменини ўлчаш учун уни жуда ҳам аниқликда белгилаш лозим. Туризмни бошланғич ва нисбатан аниқроқ белгилаш Берн университети профессорлари Гунзикер ва Крапаф (Швецария) томонидан амалга оширилди ва кейинроқ туризм илмий экспертлари Халқаро ассоциацияси томонидан қабул қилинди. Олимлар туризмни ҳодиса сифатида ва саёҳат чоғида вужудга келадиган ўзаро муносабатлар деб қараш керак деб ҳисоблайдилар. Қайсиким, у ҳали доимий бўлишга олиб келгани йўқ ва бирор- бир фойда олиш билан боғлиқ эмас. Вақт ўтиши билан туризмнинг бу концепцияси модификациялашди ва туризмда ишбирлармонликка доир турли хил саёҳатларни ҳам кирита бошлашди. Қайсиким, доимий бўлишга олиб келмайди ва келган мамлакатда даромад кўришни хаёлига келтирмайди. Шунинг учун уларнинг иқтисодий аҳамияти ҳам шундайлигича қолади. Яъни туризм «шахсларни уларнинг одатдаги муҳитидан ташқарида бўлган чоғи, саёҳатга чиққан ва жой (манзил)га етиб келган, дам олиш ёки иш юзасидан четда бир йилдан ортиқ бўлмаган даврдаги фаолиятидир» (БТТ). Улар орасида туризмнинг беш хил таърифини концептуал аниқланиши зарур: – одамларнинг мўлжалланган туристик манзиллар сари ҳаракатланиши натижаси ва у ерда туристик эҳтиёжларини қондириш мақсадида тўхташидир; кўзланган туристик манзилга саёҳат (жойни алмаштириш) ва мазкур манзилда тўхташ, қайсиким, жойлашиш ва овқатланиш ва бошқа эҳтиёжларни қондиришни кўзда тутади; – мамлакатдан (ҳудуд, яшаш жойи) чиқиб кетишини билдиради; ларнинг турли туристик манзиллар сари ҳаракатлари вақтинчалик ҳисобланади. Яъни туристлар доимий яшаш жойига бир неча кун, ҳафта ёки ойдан кейин қайтиб келадилар; қайсиким, доимий яшаш ва даромад олиш (ишчанлик фаоллиги)ни кўзда тутмайди. Туризм унинг барча шаклларида ривожланиши мавжуд маблағ ресурслари ва индивидуалларнинг бир вақтларига боғлиқ фаолиятида намоён бўлади. Таъкидлаш зарурки, одамларнинг саёҳат қилишлари бўйича сабаблардан бири бу – сайр, томоша ва кундалик ташвишлардан холи бўлиш ҳисобланади. Туризм саёҳатчиларнинг кўзланган жойга ҳаракатланиши ҳисобланади, қайсиким ҳам мамлакатда, ҳам ундан ташқарида бўлишади. Кўпинча саёҳатчилар сони маҳаллий аҳоли сони билан таққосланади, қайсиким улар ташриф буюради (ҳатто сон жиҳатидан улардан ошади). Туризмнинг барча шакллари қайсидир саёҳат турини ўз ичига олади, лекин саёҳатнинг ҳамма тури ҳам туризм бўлавермайди. БТТ тавсияларига кўра, туристлар ҳаммаси ташриф буюрувчилар сифатида белгиланади. Шу тарзда барча саёҳатчилар ташриф буюрувчилар (туристик статистикага қўшилади) га ва бошқа саёҳатчилар (туристик статистикага қўшилмайди) га бўлинади. Туризмнинг вақтинчалик характери уни миграциядан фарқлайди. Миграция – аҳолининг ҳаракати ва яшаш жойини ўзгартиришидир. Туризм эса саёҳатнинг қисқа муддатлиги ва аҳолининг кўзланган манзилга мавсумий ва вақтинчалик харакатланиши бўлиб, уларни талабларини қондиради. Туризм таърифини тўлароқ белгилаш учун БТТ туризм турлари бўйича қуйидаги тасниф (классификация)ни киритишни таклиф қилди: ички, кириш ва чиқиш туризми. Туризмни таснифлаш (классификациялар)нинг асосий мезони бўлиб, туристларнинг давлат чегараларини кесиб ўтиши ҳисобланади. Бунинг устига мазкур тасниф (классификация)ларни мамлакатлар учун ҳам, ҳар бир аниқ минтақа, манзил учун ҳам қўллаш мумкин. Ички туризм – фуқароларнинг аниқ бир мамлакатда доимо яшаган ҳолда, ўша мамлакат миллий чегараси доирасида дам олиш, дунёни билишга бўлган қизиқишини қониқтириш, спорт машғулотлари билан шуғулланиш ва бошқа туристик мақсадларни амалга ошириш учун вақтинчалик чиқишидир. Бу туризм тури мамлакатга валютани олиб келмайди. Шундай бўлсада, мамлакат минтақалари ўртасида даромадларнинг тақсимланишига таъсир этиб, иқтисодиётнинг ривожланишига туртки беради. Бу турдаги туризмнинг ривожланиш шартларидан бири туристларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун зарур воситаларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Бошқа шартлар — ички инфратузилмалар (меҳмонхона, тарспорт, мамлакат йўллари ва бошқалар)нинг тегишли ривожланганлиги даражаси билан боғлиқдир. Чиқиш туризми – бирор бир мамлакат (регион) шахснинг ўзи аҳолиси бўлмаган мамлакат (регион) га саёҳат қилиш учун келиши. Кириш туризми даромад олиш нуқтаи назаридан фаол сифатида характерланади. Чунки у хорижий валюта оқимини яратади. Чиқиш туризми эса пассив ҳисобланади ва валюта мамлакатдан олиб чиқиб кетилади. Кўпчилик мамлакатларда кириш туризми туристик (миллий) иқтисодиётнинг истиқболли ривожланиши йўналишларидан саналади. Аниқ мамлакат (минтақа)лар туризми иқтисодиётини ўрганиш чоғида унинг ривожланиш йўналиши ва ишлаш самарадорлигини оширишга «Миллий туризм», «Халқаро туризм», «Мазкур мамлакат (минтақа) доирасида туризм» тушунчалари сифатида қаралиши зарур. Келтирилган классификациялар нуқтаи назаридан ички ва чиқиш туризми миллий туризмга киритилади. Халқаро туризм - мунтазам ва аниқ бир мақсадга қаратилган корхоналарнинг туризм соҳасидаги фаолияти билан боғлиқ ҳолда, бирон бир мамлакат ҳудудида (кириш туризми) туристик хизматлар ва туристик маҳсулотларни бирон-бир мамлакатда (чиқиш туризми) доимо яшайдиган саёҳат қилувчи шахсларга тақдим этишдир. Халқаро туризмга эса кириш ва чиқиш туризми киради. Мазкур мамлакат (минтақа) доирасидаги туризм билан шу мамлакатлар фуқаролари (ички туризм) ҳам, бошқа мамлакатлар (минтақа) дан келадиганлар (кириш туризми) ҳам шуғулланади. Мамлакат (минтақа)лар даромадларини ошириш нуқтаи назаридан у кўпроқ жалб қилади. Бу йўналишдаги туристик фаолиятнинг ривожланиши бир томондан мамлакат (минтақа) га валюта оқимини, иккинчи томондан – мазкур мамлакат (минтақа)да яшовчи фуқароларнинг пул маблағларини кўпайтиради. Бу даромадлар ушбу мамлакат (минтақа)да қолади ва унинг иқтисодиётини ривожлантиришга жалб этилади. Бундан ташқари, ички туризм шундай муҳим иқтисодий функцияни бажарадики, мазкур мамлакат (минтақа) да даромад даражасини маромига етказишга ёрдам беради. Бу дегани шуки, саноати ривожланган минтақалардан фуқароларни юқори даромадлари нисбати суст иқтисодий ривожланган минтақалардаги кам даромадли фуқароларга тақсимланишига имкон яратади. Лекин бу минтақалар одатда бой табиий ресурсларга эга (қишлоқ хўжалиги минтақалари). Шуни таъкидлаш зарурки, индивидуал ташриф буюрувчи туристик мақсад учун ажратадиган даромадининг бир қисмини бориладиган манзилда сарфланади, қолган қисмини – ташкил қилиш ва ўша манзилга етиб бориш учун саёҳат вақтида сарфланади. Туризмни аниқлаш учун энг аввало қуйидаги асосий қоидаларни шакллантириш лозим: – бу саёҳатда ўз табиий эҳтиёжини қондиришга интилувчи киши. Туристнинг эҳтиёжи ва истаги борган манзилида аниқланади. У ташриф буюриш ва фаолият кўрсатишда иштирок этишга шайланаётгани ҳақида қарорга келади; – бу туристлар эҳтиёжини қондириш, фаолиятдан маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқариш бўйича даромад олишдан кўзланган бизнесдир; чиқади. Шунингдек у янги ишчи ўринлари очиш ва минтақалар даромадларини кўпайтириш омили ҳамдир. Туризм атроф – муҳитга салбий таъсир этиши ҳам мумкин; мурий ташкилотлар томонидан иқтисодиётни ривожлантириш омили сифатида қаралади. Кўп ҳолларда эҳтимол тутилган салбий оқибатлар (бевосита ва билвосита зарарлар) унда ҳисобга олинмайди. Юқорида айтилганларга мувофиқ, туристик фаолият – туристлар, туристик корхоналар, меҳмонновозлик соҳаси, ташриф буюрувчиларни жойлаштириш ва хизмат кўрсатишга маъмуриятни жалб қилиш жараёнлари натижасида қатор ҳодисалар ва ўзаро муносабатларни намоён этиш билан белгиланади. Туризм – таркиби турли хил ўхшашликлардан иборат бўлган маҳсулот, сервис, хизмат кўрсатув объектлари, ишлаб чиқариш бирлигига эга бўлган барчаси индивидуал истеъмолчига ёки гуруҳ истеъмолчиларга вақтинчалик, доимий яшаш жойини тарк этган ва маълум туристик манзилда (дестинация) саёҳат қилувчилар тушунилади. Агар туризм турларини кўп қирралигини ёритишга уринилса ва унинг иқтисодиётнинг турли соҳаларига таъсири баҳоланса, туризмни ҳал қилувчи белгиларини шакллантириш нечоғлик қийинлиги равшан бўлади. Туризмга берилган ҳар бир белгиланиш турли ихтисослашган нашрларда аниқ вазият билан боғлиқ аниқ муаммоларни ҳал қилишга асосланган. Туризмни белгилашдаги етишмовчилик бу индустриянинг хусусияти билан боғлиқдир. Туризм географиясинингмақсадлари: -туризмнинг асл мохиятини очиб бериш; -туризмнинг тараккиѐт йўли, тажрибаси, хозирги кундаги муаммолари- ни аниқлаб олиш; -туризмнинг иктисодий, сиёсий, маънавий ва ижтимоий аҳамиятини ёритиб бериш; - сохага оид тушунча ва атамаларни таърифлаш; - Ўзбекистон ва жахон туризм бизнесининг илдизларини урганиш. Фаннингвазифалари: - туризм ва турист тушунчаларини таърифлаш, уларнинг илк куринишлари, тараққиёти, шаклланиши ҳақида илмий ва далилий манбаалар келтириш; - Ўзбекистон Республикасининг туризм тугрисидаги Давлат сиѐсати хакида(меъѐрий хужжатларасосида)маълумот бериш; - жахон туризм тажрибасининг илгор намуналари билан ўртоқлашиш; - туризм ва туристнинг мақсадларини аниқлаб олиш; - туризмнинг ташкилий тузилиши ва асосий категорияларини билиб олиш; - туристик индустрия ва унга бўлган талабларни ўрганиш; - туризм инфратузилмаси хақида маълумот олиш; - туризм турлари ва унинг асосий кўринишларини белгилаб олиш; - туристик ресурсларни тушунтириб бериш; - туристик товарлар ва махсулотлар хақидаги билимларни эгаллаш; - туристик хизматлар ва сервис даражасини такомиллаштириш сир- ларини очиб бериш; - туризм маршрутлари, махсус маршрутлар хақидаги билимларни эгаллаш; - туризмда солик, суғурта ва молиявий масалалар хақида фикрлашиш. Download 358.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling