Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Туризмда форс-мажор мажбуриятлари


Download 0.87 Mb.
bet63/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

17.2. Туризмда форс-мажор мажбуриятлари.
17.3. Туризмда даволарни ҳал қилиш усуллари.
17.4. Туристик муассасаларда битим фаолияти муддатини аниқлаш.
17.1. Туристик муассаса ва туристлар ўртасида юзага келувчи расмиятчиликлар.
Ўзбекистон туризми тажрибасида туристик корхоналар томонидан тузилган келишувларнинг бир неча турлари мавжуд. Бундай келишувларга икки томонлама ёндошиш мумкин. Туроператор агентлик битимларининг ўзига хос вариатларини ишлаб чиқади, қоида бўйича улар камдан кам ўзгаради ёки турагент истаги бўйича тахрир қилинади. Туроператор агентлик битимларининг умумий шартномалари пакетини реклама брошюрасида ёки печатда расман чоп этилади. Масалан, йирик немис туроператорлари “Hertz - reisen Gmbh”, “Ttransair Fiug”, “Bahn und Schiff Sreisen Gmbh” турагентлар ва туристлар учун белгиланган ўз фаолиятининг амалга ошириш шартларини чоп эттиради. Шу билан бирга ватанимиздаги туроператорлик фаолияти билан шуғулланувчи муассасалар (“Ўзбектуризм”, “Узинтур” ва бошқалар) ҳам шундай йўл тутишади.
Ўзбекистонда йирик туроператорлик фаолияти билан шуғулланадиган “Ўзбектуризм” М.Кси агентликлар учун фирма турларининг махсус хизмат катологини чиқараяпти. Унда нафақат туристик махсулотнинг барча шартлари ва хусусиятлари балки агентлик битимларининг шартлари, инструкцияларда, алоҳида турлар сотувидага муҳим талаблар, агентлик мукофотлашини белгиланган сиёсати берилган. Аналогик каталогларни “Узинтур” АЖ ва бошқалар чиқаришаяпти.
Кўпгина ғарблик туроператорлар аниқ ва лўнда битимни афзал кўришади (кўпроқ бир ёки 2 мамлакатлардаги хизмат дафтари) бунда ўз қонун нормаларига, миллий ассоциацияларнинг қоидаларига йирик туроператорлар ва урф-одатларнинг индамай ўтиб кетиш бўйича қабул қилган асосий шартларига суянишади. Бизнинг тажрибасиз рахбарлар хориж тилини билмаганликлари учун бундай вариант катта изохлар билн маъқул келади. Муносабатларнинг афзалроқ усули-бу келгуси қўшма ишнинг ҳамма томонларини амалий ҳамраб олувчи профессионал тайёрланган икки томонлама битимни имзолаш. Бундай битимни тайёрлаш жуда қийин иш, лекин тўланмаслик хавфларидан, ҳар бузилишлар ва жавобгарликлардан жиддий иқтисодий санкциялар билан ҳимоя қилиш зарур. Битим тузишнинг ягона тавсияси йўқ, бу иш шерикларнинг профессионал тажрибаси, уларнинг юридик тайёргарликлари, улар орасидаги ишонч даражаси ва бошқалар. Туристик хизматларни кўрсатиш пайтида кўпгина келишув ва агентлик муносабатлари, шартлари, кўп халқали занжирнинг ҳар бир даражаси учун ва мажбуриятни бажариш таваккалликлари пайдо бўлади. Сифатсиз хизмат кўрсатган киши жавобгарликка тортилади ва зарар қатнашувчиларининг жавобгарлик даражасига қараб тақсимланади.
Туристнинг хизматдан воз кечиш пайтидаги асосий масалалар турагент ва туроператор орасида юзага келади:
А. Агар воз кечиш турист ташаббуси билан пайдо бўлган бўлса, у жарима санкциялари тўлайди.
Б. Агар воз кечишда туристнинг хизматдан қониқмаганлиги бўлса, айбдор томон жарима тўлайди. Ҳар бир аниқ ҳолатда масала кўриб чиқилади ва бу аснода жарима тўлашга келишилади.
В. Мижознинг сифатсиз хизмат ёки бошқа ёқтирмовчиликлари сабабли турагент ва туроператор ўртасида келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Ҳар ҳолда ҳар томон ўзининг иши учун жавоб беради ва жавобгарлик чегаралари аниқ кўрсатилиши лозим.
Мижознинг чет элда таъминланиши бўйича зарарда турагентнинг жавобгарлик масаласи муҳим. Расман бу туроператорнинг масъулияти. Агар турагент мижозларини туристик сафарнинг хусусиятлари ва талаблари билан таништирмаган бўлса у бундай чиқимларни ўз бўйнига олиши керак. Одатда турагент мижознинг сифатсиз хизмат ҳақидаги даъволарига жавобгар эмас. Лекин номланмаган принципал (аниқланмаган принципал) юзага келса, турист олдида турагент жавобгар ва бу даъво юзасидан жавобгарлик туроператорга ўтказилади. Ҳужжатлар нотўғри тайёрланган бўлса, барча кўрилган зарар учун турагент жавобгар бўлади. Агар турагент турист билан келишув жараёнида ўзининг агентлик фоизини олиб қўйган бўлса, келишувда туристнинг воз кечиши ёки мажбурий туристик йўлланмасини қайтариб бериши хисоб китобда кўрсатилиши керак. Бундай ҳолатларда туроператор, турагент ва икки томон ҳам зарар кўради. Бунда энг яхши йўл ўзининг профессионал масъулияти ва турист зарарини суғурталашдир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling