Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


Download 128.55 Kb.
bet1/6
Sana06.04.2023
Hajmi128.55 Kb.
#1330789
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
INVESTITSIYA MUSTAQIL ISH


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ КАФЕДРАСИ
5230900 “Аудит (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” талабаси
мутахассислиги 4 курс БХ-С-319 гуруҳ талабаси
Хушназаров Хусан Ислом ўғлининг

Инвестиция ва Инноватция фанидан ёзган




МУСТАҚИЛ ИШИ
«Инвестицияларнинг самарадорлигига инфляция индексининг таъсири» мисолида


Бажарди: Хушназаров Х.
Кабул килди: Рўзибоева Н.


САМАРКАНД ШАХРИ 2023
Режа:
1. Инвестициялар самарадорлиги ва уни бахолаш услублари
2. Инфляция ҳақида бошланғич тушунча

Кириш


Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда уларнинг самарадорлигини баҳолаш миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва мамлакат експорт салоҳиятини оширишда муҳим рол ўйнайди. Глобал молиявий-иқтисодий инқироз инвестиция лойиҳалари молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашда тижорат банклари олдига янги ва мураккаб бўлган қатор вазиғаларни қўйди. Бу борада Президент И.Каримов: “Банклар зиммасига инвестиция ғаолиятини кенгайтириш вазиғалари юклангани сабабли уларнинг ишини тубдан қайта ташкил етиш лозим. Биринчи навбатда, бу борада инвестиция лойиҳаларини експертизадан ўтказиш ва молиялашни ташкил етиш бўйича тижорат банкларининг махсус хизматларини мустаҳкамлаш зарур”- деб, таъкидлаганлари бежиз емас. Ўзбекистон иқтисодиётининг, умуман, жаҳон иқтисодиётининг келгуси тараққиёти, асосан, инвестицияларга боғлиқлигини бугунги кунда деярли кўпчилик англаб етган. Юртбошимиз И.Каримовнинг бу борада: “Мамлакатимизни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли стратегик мақсадни амалга оширишнинг мантиғи мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошланган ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатдошлигини ошириш ва мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган таркибий ўзгаришлар ва юксак технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳаларини жадал ривожлантириш сиёсатини 2011 йилдаги асосий устувор йўналиш сиғатида давом еттиришни тақозо етмоқда. Бу ўринда ишлаб чиқаришни диверсиғикация қилиш ва мамлакатимиздаги хом-ашё ва ресурсларга бой мавжуд манбалардан оқилона ғойдаланиш асосида юқори қўшимча қийматга ега бўлган юксак технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган истиқболли иқтисодиёт тармоқлари ҳақида сўз бормоқда”2 . – дея таъкидлаб ўтади. Миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида республикамиз иқтисодиётига инвестицияларни, хусусан, чет ел инвестицияларини кенгроқ жалб етиш мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлашга муҳим ҳисса қўшади. Бу еса, миллий иқтисодиётда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашга бўлган еътиборни янада кучайтириши билан долзарб аҳамият касб етади. Диссертация ишининг мақсад ва вазиғалари. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнинг жаҳон тажрибаси, тенденциялари ва муаммоларидан тадқиқ етган ҳолда Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш юзасидан такли-тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Диссертация иши олдига қўйилган мақсаддан келиб чиққан ҳолда қуйидаги асосий вазиғалар қўйилди ва ечилди: - миллий иқтисодиётини ривожлантиришда инвестицияларларнинг ўрни ва аҳамияти ёритиш; - инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнинг аҳамияти ва объектив зарурлигини асослаш; - инқироздан кейинги шароитида Ўзбекистонда инвестиция ғаолиятининг асосий йўналишларини очиб бериш; - инвестиция лойиҳаларини самарадорлигини баҳолашда дисконтлаштириш усулларидан ғойдаланишнинг аҳамиятини ёритиб бериш; - инвестиция лойиҳасини молиявий-иқтисодий баҳолашнинг анъанавий усуллари, уларни қўллаш ва ҳисоблаш тартибини тадқиқ етиш; - танлаб олинган инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини баҳолаш; - инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий самарадорлигини халқаро кўрсаткичлар тизими асосида баҳолашни таҳлил қилиш; - Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий баҳолашни такомиллаштириш юзасидан таклиғ-тавсиялар ишлаб чиқиш. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Инвестициялар, инвестиция самарадорлигини баҳолаш ва инвестицион қарорлар қабул қилиш масалалари чет еллик иқтисодчи олимлардан: Шарп У., Брикхмен Ю., Бейли Ж., Ванн Хорн Ж., ЛоренсЖ.Гитман, Зел A., Хавранек П. ва бошқаларнинг асарларида тадқиқ етилган. Шунингдек, инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш масалалари россиялик иқтисодчилардан Бочаров В.В., Липсиц И.В., Морозов Д.С., Бланк И.A., Волков И.М., Коссов В.В., Грачёва М.В., Золотогоров В.Т., Идрисов A.Б., Картишев С.В., Ковалев В.В. ва бошқаларнинг асарларида кенг ўрганилган. Инвестициялаш, инвестициялар самарадорлигини баҳолаш, инвестиция ғаолиятини молиялаштириш масалалари маҳаллий иқтисодчи олимлар A.Вахобов, Д.Ғозибеков, М.Aнгелиди, Н.Каримов, Н.Ҳайдаров, О.Собиров, A.Жўраев, Д.Хўжамқулов ва бошқалар томонидан тадқиқ етилган. Тадқиқот мавзусини назарий жиҳатдан ёритишда Ўзбекистонда, Россияда ва қатор ривожланган хорижий давлатларда чоп етилган адабиётлардан ғойдаланилди. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш шарт-шароитларни ўрганишда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов асарларидан ва амалдаги қонун ҳужжатларидан фойдаланилди. Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлардан, тартибқоидалардан, шунингдек даврий нашрлардан фойдаланилди.


Download 128.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling