Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


Инфляция ҳақида бошланғич тушунча


Download 128.55 Kb.
bet5/6
Sana06.04.2023
Hajmi128.55 Kb.
#1330789
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
INVESTITSIYA MUSTAQIL ISH

4. Инфляция ҳақида бошланғич тушунча
Инфляция - лотинча “inflatio” сўзидан олинган бўлиб, “шишиш”, “бўртиш”, “кўтарилиш” деган маъноларни англатиб, мамлакатдаги товар ва хизматлар баҳоси умумий даражасининг ошиши (ўсиши) тушунилади. Нархларнинг умумий даражаси кўтарилиши натижасида мамлакат пул бирлиги (миллий валюта) харид қобилиятининг пасайиши рўй беради. Бу эса ўз навбатида, давлат пул бирлигининг қадрсизланишига олиб келади.
Пулнинг қадрсизланиши деганда, бир хил миқдордаги пулга вақти келиб камроқ бўлган товар ва хизматларни сотиб олиш, яъни сотиб олиниши мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдорининг вақти келиб камайиши тушунилади.
Мисол учун, йилнинг бошида 100 минг сўмга сотиб олиш мумкин бўлган кундалик истеъмолдаги товар ва хизматларнинг миқдори йилнинг охирига келиб камаяди. Бу эса 100 минг сўмга йилнинг охирида йилнинг бошидагига нисбатан худди ўша товар ва хизматларни камроқ миқдорда сотиб олиш демакдир.
Эътибор беринг! Инфляциянинг асосий кўрсаткичи бўлиб истеъмол нархлари индексининг маълум бир даврдаги ўзгариши ҳисобланади.
Истеъмол нархлари индекси – уй-хўжаликлари талабидан келиб чиқиб, маълум бир товар ва хизматлар умумий нархларининг ўртача ўзгариш даражасини акс эттиради. Ушбу умумий кўрсаткич истеъмол саватидаги ҳар бир товар ва хизмат учун нархларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда ҳисобланади.
Инфляцияни келиб чиқишига кўра икки тоифага ажратиш мумкин:

Талаб инфляцияси

Таклиф инфляцияси

Инфляциянинг бу тури талабнинг кескин ошиши натижасида иқтисодиётда пул таклифининг ошишига ёки харидорлар томонидан инфляцион кутилмаларни шаклланишига олиб келади. Соддароқ қилиб айтганда, ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини тўла қондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада товар ва хизматлар нархлари ўсади.

Инфляциянинг бу тури ишлаб чиқариш харажатларининг кескин ошиши натижасида содир бўлади. Яъни, ҳар хил жараёнлар ва таркибий ўзгаришлар (солиқлар ўзгариши, энергия ресурслари нархлари ошиши, давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар оширилиши ва бошқалар) туфайли меҳнат унумдорлигининг пасайиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ошади. Натижада ишлаб чиқариладиган товар ва хизматларнинг нархлари ошади.


Хулоса
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитдаги таҳлил ишлари инвестицияларнинг самарадорлигини аниқлашда лойиҳанинг қўшимча ғойда олиб келиш имкониятини, уни амалга оширишдаги рисклар ва ноаниқликлар, инғляция таъсири, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа шарт-шароитлар, солиқ, ғоиз ва амортизация сиёсати таъсири, маркетинг тадқиқотлари ва лойиҳа иштирокчилари манғаатини ҳисобга олиш каби жиҳатлари билан ўз ағзаллигини намоён қилади. Aйниқса, ҳозирги замонавий баҳолаш услубиётлари (масалан, ЮНИДО услубиёти) лойиҳаларни ҳам молиявий, ҳам иқтисодий, ҳам техник баҳолашнинг қўшимча имкониятларини очиб бериш билан баҳолаш услубиётини такомиллаштиришнинг нақадар муҳимлигини кўрсатиб бермоқда. Инвестицион лойиҳани молиявий таҳлил қилишнинг асосий мақсади лойиҳани инвестициялашнинг мақсадга мувоғиқлигини аниқлашга имкон берувчи саволларнинг ечимига ега бўлиш учун барча молиявий ҳолатларни баҳолашдан иборатдир. 2. Инвестициялаш бўйича қарорлар қабул қилиш лойиҳани амалга оширишнинг асосини ташкил етади ва у бир қанча мезонларга асосланади. Инвестициялаш тўғрисидаги қарор лойиҳанинг мақсадга мувоғиқлигини тавсиғловчи таҳлилий маълумотларга асосланиб қабул қилинади. Инвестициялаш бўйича қарорлар қабул қилишда асосий маълумотлар базаси бўлиб молиявий таҳлил натижалари ҳисобланади. Молиявий таҳлилнинг диққатга сазовори қийматга асосланган иқтисодий кўрсаткичларни баҳолашга асосланганлиги ва уларга нархларнинг жиддий таъсир кўрсатиши боис лойиҳа бўйича нархларни тўғри баҳолашнинг аҳамияти жуда муҳим ҳисобланади. 3. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда унга нисбатан қўйилган талаблар баҳолашнинг махсус (алоҳида) усулларини ишлаб чиқиш зарурлигини келтириб чиқаради. Шу туғайли пул оқимини дисконтлаш усули қуйилган талабаларга мос келувчи янги баҳолаш усули сиғатида вужудга келди. Инвестиция лойиҳаларини таҳлил етишда дисконтлаш усулининг келиб чиқиши пулнинг қиймати муайян вақтда бир хил емаслигига, яъни бугунги бир сўмнинг маълум бир муддатдан кейинги бир сўмга тенг емаслигига асосланади ва бунда пул оқимини дисконтлаш ўзини мураккаб (оддий) ғоизларнинг тескари ҳисобланиш жараёни сиғатида намоён етади. Дисконт ставкаси еса, капитал бозоридаги узоқ муддатли ссудалар бўйича тўланадиган ғоиз ставкасидан кичик бўлиши керак емас, деб ҳисобланади. 4. Инвестицион лойиҳаларни таҳлил етишда дисконтлаштириш жараёни пулнинг жорий ва келгуси қийматини ҳисоблашга асосланади. Дисконтлашда қўлланиладиган «аннуитет» тушунчаси келгусида муайян суммани олиш учун ҳар йили қўйиладиган пул маблағлари бадалларини (қўйилмаларни) назорат етувчи молиявий операцияни англатади. 5. Ҳар қандай инвестицион лойиҳанинг ҳаётга тадбиқ етилиши унинг жалб етувчанлигига (жозибадорлигига) асосланади. Лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш усуллари еса, унинг жалб етувчанлиги ва жозибадорлигини кўрсатиб бериш учун қўлланилади. Инвестиция лойиҳасининг жалб етувчанлиги ва жозибадорлигини баҳолаш усуллари икки гуруҳга: дисконтлаш концепциясини қўллашга асосланган усуллар; дисконтлаш концепциясини қўллашни назарда тутмайдиган усулларга бўлиниши билан хусусиятланади. Инвестицион ғаолиятнинг самарадорлигини ошириш учун олиб борилаётган инвестиция сиёсатининг устуворлигини таъминлашда белгиланган инвестиция сиёсати тамойилларининг тўлақонли бажарилишига еришиш зарур. Бу еса, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг иқтисодиётдаги аҳамиятини таъминлашнинг барча жиҳатлари самарасининг юзага чиқишига кўмаклашади. Хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг барча шаклларидан самарали ғойдаланган ҳолда уларни иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришдаги ғаол иштирокини таъминлаш билан Ўзбекистоннинг експорт салоҳиятини янада оширишга еришиш лозим Бугунги кунда инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш пул оқимлари ҳақидаги маълумотларга асосланади. Лекин пул оқимлари миқдорини аниқлашнинг ҳам ўзига хос муаммолари мавжудлиги боис пул тушумлари ва чиқимиларнинг хусусиятларини билиб олиш зарур булади. Пул оқими миқдорини аниқлашда бухгалтерия ҳисоби бўйича ёндашиш ва пул тушумлари ва киримларини жорий, инвестицион ва молиявий ғаолиятлар бўйича алоҳида ҳисобга олиш ва у бўйича керакли қарорлар қабул қилиш зарур. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда чет ел тажрибаларидан, хусусан Жаҳон банки тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш лойиҳаларнинг самарали амалга оширилишини кағолатлайди. Чунончи, Жаҳон банки лойиҳаларнинг молиявийиқтисодий, ижтимоий, ташкилий, институционал, тижорат, ҳуқуқий ва техник таҳлиллари натижаларининг ҳар бирига алоҳида еътибор беради. Шу боис республикамизда ҳам инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда юқорида келтирилган жиҳатларнинг ҳар бирининг таҳлилига еътибор беришса мақсад мувоғиқ бўлар еди. Инвестицияларнинг рентабеллиги усули ғирма бойлигининг қандай ҳолларда ўсишини аниқлаш имконини беради ва у дисконтланган даромадларнинг дисконтланган инвестицияларга нисбатини аниқлашга ассланган. Инвестицияларнинг рентабелиги кўсаткичи соғ жорий қиймат миқдорига боғлиқ бўлиб, унинг ўсиши билан бу кўрсаткич ҳам ўсади ва аксинчадир. Бу усул қуйидаги мезонларга асосланади.



Download 128.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling