2.2. КОРХОНАДАН ТАЙИНЛАНГАН АМАЛИЁТ РАҲБАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ:
Корхона томонидан бош бухгалтер ёки унинг ёрдамчиси раҳбар этиб тайинланади ва тегишли буйруқ билан расмийлаштирилади.
Корхона томонидан тайинланган раҳбарнинг мажбуриятлари:
Кафедра томонидан тайинланган раҳбар билан ҳамкорликда талабанинг амалиёт ўташ бўйича тузган шахсий иш режасини кўриб чиқиш;
Талабани иш жойи билан таъминлаш ва иш вақтидан унумли фойдаланиши, ўз вақтида амалиётга қатнашишини назорат қилиш;
Амалиёт дастурини тўлиқ бажарилишида амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳар бир бўлим ва мавзу бўйича иш бошлашдан олдин талаба билан суҳбатлашиш ва бу бўлимда қилинадиган ишлар муддати, бундан ташқари алоҳида ишларни бажаришда ва ўрганиш жараёнида барча саволлар бўйича маслаҳат бериш;
Дастурга киритилган саволларни тўлиқ ўрганишни талаб қилиш;
Амалиёт кундалигидаги ёзувларни назорат қилиш ва уларнинг тўғрилигини текшириб, имзо қўйиш;
Амалиёт тугагач талабага тавсифнома бериш. Тавсифномада талабанинг амалиёт давомида ўзини тутиши, амалиёт натижасида олган амалий кўникмаларига баҳо берилиши керак.
2.3. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИНИ ЎТАШ ДАВРИДА ТАЛАБАНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ:
Амалиётни белгиланган корхонада дастурга мувофиқ ўташ;
Институт ва корхона тамонидан тайинланган раҳбар билан бирга дастур бўйича ишчи режасини тузиш;
Қатъий белгиланган муддатларда малакавий ишлаб чиқариш амалиётини дастур асосида ўтказиш;
Кундаликда белгиланган тартибда ҳар кунлик бажарилган ишни ёзиб бориш ва корхона томонидан белгиланган раҳбарлар имзоси билан тасдиқлатиш;
Корхона ходимлари учун ўрнатилган иш тартибига ва меҳнат қонунчилигига риоя этиш;
Амалиётга қатнаша олмаган кунлари учун корхона томонидан тайинланган амалиёт раҳбарига ёзма тушунтириш ёки маълумотнома тақдим этиш;
Ҳар шанба кунлари кафедра томонидан тайинланган раҳбарлардан ёки кафедра ўқитувчиларидан амалиёт ўташ ва амалиёт бўйича ҳисоботни тайёрлаш бўйича тегишли маслаҳатлар олиш;
Малакавий ишлаб чиқариш амалиёти ўташ жараёнида корхона маълумотлари асосида ҳисобот ёзиш ва бу ҳисоботни амалиёт тугаган кундан бошлаб уч кун ичида кафедрага топшириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |