Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мавофиқлаштириш худудий бошқармаси
Соғлиқни сақлаш ресурсларини тақсим қилишдаги адолат
Download 92 Kb.
|
биоэтика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инсон ҳуқуқларини белгилаб олиш
Соғлиқни сақлаш ресурсларини тақсим қилишдаги адолат
Ислом таълимотига кўра, Ислом жамияти таъминлаши керак бўлган энг асосий тамойиллардан бири бу адолатдир. Шунинг учун ҳам бу сўровномада мусулмон биоэтикачилари “соғлиқни сақлаш ресурсларидаги адолат” масаласини биоэтика энг муҳим мунозамаларида иккинчи ўринни берганига ҳайрон қолмаслик керак. Адолат тамойили ва унинг қўллаш кўламини аниқ тавсифи йўқлигига қарамай, адолат - бу умумбашарий тамойилдир. Ҳолбуки, чекланган заҳираларни адолат билан тақсимлашдек ахлоқий масала соғлиқни сақлашга оид сиёсатнинг энг ўткир ва долзарб масалалар қаторига киради. Адолат тушунчаси Қуръони каримда зикр қилинган. Қуръони карим оятлари тенглик ва адолат ҳақида умумий тушунча беради, бироқ қандайдир аниқ бир ҳолатга ушбу тушунчалар ва уларга амал қилишни қўллаш ижтиҳод масаласидир. Қуръони Каримда адолат тушунчаси ниҳоятда таъсирли ва ўринли, инсон ҳаётининг жамики ижтимоий ва шахсий жабҳаларида одиллик қилиш ўта муҳим эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган мулоҳазаларда тилга олинади. Қуръони каримда қуйидагилар зикр қилинган: «Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз…» (Наҳл сураси, 90-оят); «Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир китобга иймон келтирдим ва орангизда адолат ўрнатишга амр қилиндим» (Шуро сураси, 15-оят); «Албатта, Аллоҳ сизларга... адолат ила ҳукм қилишни амр қиладир» (Нисо сураси, 58-оят). Юқорида мазкур назарий концепцияларни мўян бир ҳолатга татбиқ қилишда турли хил қарашлар борлиги зикр қилинди. Исломий биотэтиканинг асосий тамоийлларини ишлаб чиқишга бўлган кўп уринишларда асосий урғуни адолатга қаратиш ўта муҳимдир. Жуда кўп мусулмон мамлакатларида саломатликни сақлаш бўйича ресурслар танқислиги кузатилмоқда, шунинг учун ҳам саломатликни сақлаш бўйича ресурсларни тақсим қилишда Исломдаги адолат концепцияси асосида концепутал бир тизимни ишлаб чиқиш керак. Инсон ҳуқуқларини белгилаб олиш Биоэтика ривожлангани сари инсон ҳуқуқлари концепциясига ҳам диққат ошиб боряпти. Бу икки тушунча ўртасида бевосита алоқа бор. Инсон ҳуқуқлари деклорацияси асосида биоэтика бўйича жуда кўп халқаро ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Масалан, биоэтика ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЮНЕСКО деклорациясининг мақсади инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва қадр-қиммати универсал тамоийллари ишлаб чиқилган. Бироқ, инсон ҳуқуқлари бўйича диний нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда Ислом мамлакатларининг ўзига хос баъзи қарашлари бор. 1948 йили жуда кўп мусулмон мамлакатлари (ҳаммаси ҳам эмас) инсон ҳуқуқлари бўйича умумий деклорацияга имзо чекдилар. Бироқ, мазкур деклорация шариатга мувоффиқми, деган савол туғилди? Ислом Конференцияси Ташкилотига (айни пайтда Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти) аъзо бўлган 45 та мамлакат Шариатга мувофиқ инсон ҳуқуқларига таъриф беришга уринган ҳолда, 1990 йил 5 августда Исломда Инсон ҳуқуқларининг Қоҳира декларациясини қабул қилдилар. Мазкур декларация, шубҳасиз мусулмон мамлакатларида инсон ҳуқуқларига оид энг муҳим ҳужжатлардан биридир. Қоҳира декларациясининг 24-моддасида шундай дейилган: “Ушбу декларацияда эълон қилинаётган барча ҳуқуқ ва эркинликлар Ислом шариати билан тартибга солинади”. 25-моддада таъкидланишича, “Ислом шариати ушбу декларациянинг ҳар қандай моддасига таъриф бериш учун ягона меъёрий манба саналади”. Бироқ, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда Қоҳира декларацияси маданий контекстга бегоналиги ва унда шариат асли нима экани баён қилинмаганидан ҳамда ундаги асосларни икки хил таъвил қилиш имконияти бўлгани учун ҳам Ислом мамлакатлари тарафидан танқидга учради. Download 92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling