Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мавофиқлаштириш худудий бошқармаси


Download 92 Kb.
bet3/4
Sana07.04.2023
Hajmi92 Kb.
#1340548
1   2   3   4
Bog'liq
биоэтика

Биоэтика салоҳияти
Тўртинчи муаммо сифатида сўровномамиз иштирокчилари томонидан “биоэтика соҳасида салоҳиятни шаклланитириш” муаммоси кўндаланг қилиб қўйилди. Умуман олганда, биоэтика тушунчаси Ғарбга тегишли концепция, мусулмон мамлакатларида бундан йигирма йил аввал биоэтика соҳасида потенциал яратиш ишлари бошланиб кетган, бунда Эрон, Покистон, Миср, Туркия ва Малайзияда қилинган ишлар алоҳида таҳсинга сазовор. Бундан ташқари, кўпгина мамлакатларда биоэтика, тадқиқот институтлари, академик марказлар фаолият олиб бормоқда. Бу масаланинг биоэтика соҳасида муҳим муаммо эканлиги, биоэтика салоҳиятининг шакллантириб борилиши мусулмон мамлакатлари учун танқидий аҳамият касб этади.
Беморнинг ҳуқуқлари
Бемор ҳуқуқлари муаммоси рейтингда бешинчи ўринни эгаллади. Ислом жамиятларида бемор ҳуқуқлари тушунчасига жуда кўп аҳамият берилмоқда, баъзи мамлакатларда беморлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи миллий қонунлар ҳамда бошқа ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бироқ диққат-эътибор маркази пациетнинг ўзи бўлиши мумкин бўлган тиббий хизмат тизимини шакллантириш имконини батамом йўқ қилмаган тақдирда ҳам, қийинлаштирадиган бир қатор омиллар мавжуд.
Ислом мамлакатларидаги саломатликни сақлаш тизимида тиббий патернализм устун, яъни шифокор қандайд қарор қабул қилишда абсолют иқтидорга эга. Иккинчидан, тиббиётга оид жуда кўп масалаларда оиланинг ўрни катта. Шундай қилиб, бемор атрофида тиббий хизмат кўрсатиш ва бемор ҳақ-ҳуқуқи каби тушунчалар, ғарбдаги тушунчалардан фарқли ўлароқ, Ислом мамлакатларида бошқача тушунадилар.
Аъзоларни кўчириб ўтказиш
Бундан эллик йил олдин Ислом фақиҳлари ва шифокорлар ўртасида мия ўлими ва аъзоларни кўчириб ўтказиш масаларида узоқ давом этган баҳс бошланган. Бу масала ҳали ҳам жуда кўп мусулмон мамлакатларида “мураккаб” масалалиги бўйича қолмоқда ва биоэтика муаммолари рейтингида олтинчи ўринда турибди.
Умуман олганда, Қуръони каримда ва исломий анъаналарда миянинг ўлими масаласида аниқ бир кўрсатма йўқ. Шунинг учун ҳам бу масалани фақиҳлар ҳал қилишга уриниб кўрганлар, яъни бу ижтиҳод масаласи бўлгани учун ҳам бу масалага оид турли хил қарашлар шаклланган. Бироқ, Исломда инсон ҳаётини сақлаб қолиш муҳимлигига асосланиб, аксар мусулмон давлатларида мия ўлганидан сўнг ўлик жасаддан аъзоларни бошқа бировга кўчириб ўтказишга имкон берадиган керакли қонун-қоидалар ишлаб чиқилган.
Шахс мухторияти
Исломий биоэтикада устуворлик кўрсаткичнинг еттинчи поғонасини шахснинг эркинлик ва хабардорликка асосланган хоҳиши банд этади. Исломий биоэтикани яқиндан ўрганиб чиқиш шуни тасдиқлайдики, бу ерда ҳам биотиббий изланишлар жараёнида хабардорликка асосланган хоҳишга ҳудди ғарбда бўлганидек аҳамият беради. Аммо, шахснинг эркинлиги ҳақида айтадиган бўлсак, айниқса клиник шароитларда, биоэтиканинг энг муҳим устуни саналадиган Ғарбдагидан фарқли ўлароқ, мусулмон жамиятларда шахснинг эркинлиги тушунчаси деярли акс этмаган. Аслини олганда эса, шахснинг эркинлиги ва ҳуқуқлари борасида мусулмон мамлакатларда соғлиқни сақлашга оид давлат сиёсатининг ишлаб чиқиш ва қарорлар қабул қилишда исломий биоэтиканинг қуйидаги икки асосий тушунчасига тамал қоидалар сифатида амал қилинади: жамиятнинг фойдаси (маслаха) ва “зарар берма” қоидаси.
Саудиядаги Мажма ал-фиқҳи ал-исломий (Исломий фиқҳий кенгаш)га ўхшаш бир қанча исломий ҳуқуқий идоралар тарафидан қабул қилинган қарорларни ўрганиш натижаси шуни кўрсатадики, ҳукм чиқариш жараёнида исломий уламолар жамиятга тегадиган эҳтимолий зарар ва фойдани маромида сақлашга ҳаракат қиладилар. Уларнинг қарорларида жамият ва шахснинг манфаатлари ва эҳтиёжларини муросага келтирадиган ечимни топилиши, баъзи ҳолларда эса, жамият манфаатларининг шахсий манфаат ва ҳуқуқлардан устун қўйилишини кўриш мумкин.

Download 92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling