Миллий ҳамкорлик ташкилоти тараққиёт дастури (ПРООН) ривожланаётган мамлакатларнинг асосий иқтисодий секторига техник ва инвестиция ёрдами кўрсатади. ПРООН 1965 йилда ташкил этилди. У ихтиёрий бадаллар ва фақат ҳукуматнинг аралашуви ва илтимосига кўра тушадиган маблағлар билан молиялаштирилади.
БМТнинг савдо-сотиқ ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО). У ҳукумат ташкилотлари ўртасидаги қишлоқ хўжалиги борасидаги меҳнат масалалари билан таъминлашда ягона ва жамоа меҳнати муносабатини мувофиқлаштириш. Ривожланаётган мамлакатларда савдо-сотик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тараққиётига кўмаклашиш, мутахассислар тайёрлаш ва талаб-таклифларни ишлаш ФАОнинг асосий фаолиятларидан саналади.
БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) 1947 йилда ташкил этилган. Унинг фаолияти урушдан кейинги Европанинг иқтисодий юксалишига кўмаклашишдан иборат.
Африка, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси (ЭКА, ЭКЛАК) учун иқтисодий комиссия, Осиё ва Тинч океани (ЭСКАТО) учун ва Париж клуби (1956) учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия ва бошқалар.
Халқаро валюта-кредит ва молия ташкилотлари ўртасида Халқаро ҳисоб банки (ХҲБ) алоҳида ўрин эгаллайди.
ХҲБ иккита функцияни бажаради:
ХҲБ акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган.
2.§. Халқаро валюта-кредит ва молия ташкилотларининг
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётидаги роли
Бугунги кунда Ўзбекистон Халқаро валюта фонди ХВФ, 1992 йил 21 сентябр) ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) аъзоси. Бу нуфузли молия ташқилотларига очилган йўл республикамиз иқтисодиёти тараққиёти ва бу борадаги ислоҳатларни жадаллаштириш учун катта имконият яратди. Бу ҳамкорлик Ўзбекистон учун валюта ва молия соҳасида янги тажрибаларни ўзлаштириш имконини ҳам берди.
Ўзбекистонда ХВФ фаолияти республика Марказий банки ва ҳукуматнинг техник ва консультатив хизматларини юқори даражага кўтаришга қаратилган. ХВФ мамлакатлар банк тизимлари тараққиётига статистик маълумотларни енгиллаштириш, банк фаолияти назоратларини такомиллаштириш, молия тизимида кадрларни ўқитиш, меъёрий-ҳуқуқий актлар ишланмасини тайёрлаш каби юмушларда кўмаклашади.
Ўзбекистон учун МБРР ва халқаро тикланиш уюшмаси (МАР) билан ҳамкорлик катта аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |