Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Шеньчжен», «Чжухай», «Сямень», «Шаньтоу», «Хайнань»
- «очиқ эшиклар»
Биринчидан, бу давлатларда экспорт-ишлаб чиқариш ҳудудлари (ЭИЧҲ) кенг тарқалган. Юқорида айтилганидек, ЭИЧҲ ташкил қилишга қатор иқтисодий сабаблар, авваламбор, экспорт учун саноат товарлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мамлакатга хорижий капитал, илгор фан ва техника, замонавий техник ахборотлар жалб қилиш зарурияти каби сабаблар туртки бўлади.
Иккинчидан, эркин иқтисодий ҳудудлардаги хўжалик юритиш режими хорижий ишбилармонлар учун эркинроқ ва имтиёзли бўлади. Бу эркин иқтисодий ҳудудлар орасида халқаро рақобатнинг кучайиши билан боғлиқдир. Учинчидан, эркин иқтисодий ҳудудлар фаолияти давомида улар фаолиятининг товар-саноат диверсификацияси рўй беради. Замонавий ИТИ янги ва юқори технология ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган илмталаб ишлаб чиқариш жамланган эркин иқтисодий ҳудудларни илгор ўринларга олиб чиқади. Ривожланаётган давлатлар орасида Хитойда махсус иқтисодий ҳудудлар сезиларли ривожланди. 80-йилларнинг бошларида махсус ҳудудларга бирлаштирилган кичик-кичик ҳудудлар билан бошлаган Хитой ҳукумати 90-йилларнинг бошларида бундай ҳудудларни юзлаб квадрат километрга ёйди. Малакатда ва хорижда машҳур бўлган «Шеньчжен», «Чжухай», «Сямень», «Шаньтоу», «Хайнань»дан ташқари мамлакатда техник-иқтисодий ҳудудлар (йигирмадан ортиқ) ва янги ва юқори техникани ривожлантириш ҳудудлари - технопарклар ҳам сезиларли ривожланди. Шанхайдаги «Пудун» иқтисодий ривожланиш ҳудудига алоҳида роль ажратилган. Бу лойиҳага кўра «Пудун» ҳудуди бир неча ўн йил мобайнида Шанхайни Осиё-Тинч океани минтақасидаги йирик савдо ва молиявий марказга айлантиради. Эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил қилиш Хитой ҳукумати томонидан 70-йиллар охирида эълон қилинган «очиқ эшиклар» ташқи иқтисодий сиёсатнинг ташқилий бир қисми бўлиб қолди. Эркин иқтисодий ҳудудлар ривожлантириш моделини танлашда Хитой раҳбарияти мамлакатнинг жорий эҳтиёжлари ва бундай ҳудудлар ташкил қилишнинг хорижий тажрибаларини эътиборга олди. Сингапур, Тайвань ва АĶШ тажрибаси алоҳида эътибор билан ўрганилди. Эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил қилишга таёйргарлик даврида улар фаолиятининг бир неча вариантлари таклиф қилинди. Натижада экспортга, хорижий капитални жалб қилишга, шунингдек, ишлаб чиқариш технологиясини яхшилашга йуналтирилган ЭИҲ танлаб олинди. Махсус иқтисодий ҳудудлар «очиқ эшиклар» сиёсатини амалга оширган ҳолда, мамлакатнинг бошқа туманларини боғлаб турувчи ролини ўйнай бошлади. Хитойдаги махсус иқтисодий ҳудудлар ва бошқа имтиёзли инвестицион иқлимдаги туманлар фаолиятининг амалиёти шубҳасиз муваффақиятга эришди. Хитойлик ва хорижий мутахассислар ЭИҲ эришган ютуқлар қаторига аввало, барқарор иқтисодий ўсиш суръати, ҳудудларга кўп миқдорда хорижий инвестицяларнинг жалб қилиниши, меҳнат унумдорлигининг сезиларли ўсиши ва ниҳоят, аҳоли турмуш даражасининг ўсишини киритишади. Эркин иқтисодий ҳудудлар муваффақияти ҳақида гувоҳлик берувчи мисоллардан ташқари уларни ташкил қилишда муваффақиятсизликка ҳам учралган. Масалан, Шри Ланка, Гватемала, Либерия, Сенегал ва бошқа давлатларда турли кўринишдаги эркин иқтисодий ҳудудлар нафақат муваффақиятсизликка учради балки умуман фаолиятини тўхтатди. Бунинг асосий сабабларига сиёсий, иқтисодий, ташкилий сабабларни кўрсатиш мумкин. Сиёсий сабаблар мамлакатдаги умумий сиёсий беқарорлик, фуқаролар келишмовчиликлари ва бошқалардир. Иқтисодий сабабларга аввало, эркин иқтисодий ҳудудлардаги инвестор нуқтаи назаридан жуда мураккаб инвестицион режим ҳақидаги қонунчилик киради. ЭИХдаги бюрократик башқарув, ҳудудда инвесторларни рўйхатга олишда керак бўлмаган процедуралар мавжудлиги, ҳудуд устунликларини ёмон реклама қилиниши ҳам эркин иқтисодий ҳудудлар тақдирига сезиларли таъсир кўрсатади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling