Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Эркин иқтисодий зоналар (ҳудудлар)


Download 1.56 Mb.
bet116/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

4.§. Эркин иқтисодий зоналар (ҳудудлар)

Эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИҲ) дунёнинг кўплаб давлатларида кенг ёйилган. XX асрнинг охирларида дунёда турли хилдаги 4 мингдан ортиқ ЭИҲ лар мавжуд эди. Ђарб мутахассисларининг фикрича 2004 йилга келиб жаҳон товар айланмасининг 30%и турли эркин иқтисодий ҳудудларда рўй берди. Халқаро корпорациялар ўз фаолиятлари учун имтиёзли шароитларни қидириб, ЭИҲларни кўп фойда олиш мумкин бўлган жой сифатида кўришади. Йирик халқаро корпорациялар эркин иқтисодий ҳудудларда ўз ишлаб чиқаришларини ташкил қилишни экспансияларининг муҳим йуналиши деб ҳисоблайдилар.


Эркин иқтисодий ҳудудлар мамлакатнинг бошқа қисмларида ишлатилмайдиган имтиёз ва рағбатлантиришнинг ўзига хос тизими қўлланиладиган миллий иқтисодий ҳудуднинг бир қисмидир. Одатда ЭИҲлар жуғрофий жиҳатдан у ёки бу даражада алоҳида ҳудуддир.
Эркин иқтисодий ҳудудлар уларни ташкил қилувчилар томонидан очиқ иқтисодиёт тамойилларини амалга оширишдаги муҳим босқич сифатида кўрилади. Уларнинг фаолият кўрсатиши ташқи иқтисодий фаолиятни фаоллаштириш ва эркинлаштириш билан боғланади. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг иқтисодиёти ташқи дунёга очиқлиги катта даражада бўлади. Божхона, солиқ ва инвестицион режими эса ташқи ва ички инвестициялар учун қўлайдир.
Эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил қилишнинг муҳим сабабларидан бири шундаки, кўпинча давлат иқтисодиётини капитал оқими учун тўлиқ очишни, ўзига хос инвестиция оқимини ҳамма жойда ишлатишни истамайди. Шунинг учун ҳам махсус ҳудуд сифатида қисман очиқликни ишлатади.
Эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил қилишда иккита концептуал ёндошиш қўлланилади: ҳудудий ва функционал (нуқтали). Биринчи ҳолатда ҳудуддаги барча резидент корхоналар хўжалик фаолиятида имтиёзлардан фойдаланадилар.
Эркин иқтисодий ҳудудларнинг энг оддий кўринишларидан бири эркин божхона (божсиз) ҳудудлари (ЭБХ) ҳисобланади. Бу ҳудудлар эркин савдо ҳудудлари каби биринчи авлод ҳудудларига киради. Улар ХVII-ХVIII асрлардан буён мавжуд. Бундай ҳудудларни кўпинча бонд омборлари ёки эркин божхона ҳудудлари деб аталади. Эркин божхона ҳудудлари товар олиб кириш ва олиб чиқишда бождан озод қилинади. Улар кўплаб мамлакатларда мавжуд.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling