Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet117/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Эркин савдо ҳудудлари (ЭСҲ) ҳам дунёда кенг тарқалган. Эркин савдо ҳудудлари АĶШда энг кўп ривож топган. Уларни ташкил қилиш 1934 йилдаги махсус қонунда назарда тутилган. Унинг мақсади савдони рағбатлантириш, савдо операцияларини тезлаштириш, савдо харажатларини камайтиришдан иборат.
Оддий эркин савдо ҳудудлари қаторига йирик халқаро аэропортлардаги махсус «дьюти фри» магазинларини киритиш мумкин. Режим нуқтаи назаридан улар давлат чегараларидан ташқарида деб ҳисобланади. Эркин савдо ҳудудлари қаторига имтиёзли ҳолатга эга бўлган анъанавий эркин портларни киритиш мумкин.
Саноат ишлаб чиқариш ҳудудлари иккинчи авлод ҳудудлари ҳисобланади. Улар эркин савдо ҳудудларига фақат товар эмас, капитал ҳам олиб киритилиши ва уларда фақат савдо билан эмас, балки ишлаб чиқариш фаолияти билан ҳам шуғулланилиши оқибатида эркин савдо ҳудудларининг эволюцияси натижасида вужудга келади.
Саноат ишлаб чиқариш ҳудудлари махсус бож режимига эга бўлган ҳудудларда ташкил қилинади. Уларда экспорт учун ёки импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқилади. Бу ҳудудлар сезиларли солиқ ва молиявий имтиёзларга эга бўладилар.
Экспорт ишлаб чиқариш ҳудудларини ташкил қилиш мантиқи ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти билан белгиланган эди. Ўтган асрнинг 60-йиллари ўрталарида бу ерда саноат экспортини рағбатлантириш ва хорижий капитал оқими ёрдамида бандлик даражасини ошриш зарурияти туғилган эди.
Техника киритиш ҳудудлари учинчи авлод ҳудудлари ҳисобланади (70-80-йиллар). Улар стихияли тарзда ҳосил бўлади ёки махсус равишда давлат ёрдамида йирик илмий марказлар атрофида ташкил қилинади. Уларда ягона солиқ ва молиявий тизимдан фойдаланувчи миллий ва хорижий тадқиқотчилик, лойиха, илмий-ишлаб чиқариш фирмалари жамланади.
Энг кўп техника киритиш ҳудудлари АĶШ, Япония, Хитойда фаолият кўрсатмокда. АĶШда уларни технопарклар, Японияда-технополислар, Хитойда-янги ва илғор технологиялар ҳудуди деб аталади.
Жаҳонда энг машҳур ва АĶШда энг йирик «Силикон Вэлли» номли технопарк жаҳон ҳисоблаш техникаси воситалари ва компъютерлар ишлаб чиқаришининг 20 %ини беради. Умуман АĶШда 80 дан ортиқ бундай ҳудудлар мавжуд. Японияда маҳсус ҳукумат дастурлари доирасида илғор илмий ташкилотлар асосида йигирмага яқин технополислар ташкил қилинган. Хитойда ҳам бундай ҳудудлар одатда давлатнинг илм ва техникани ривожлантириш режаларини амалга ошириш пайтида ташкил қилинади. 90-йилларнинг ўрталаридан бошлаб Хитойда 50дан ортиқ янги ва илғор технологияларни ривожлантириш ҳудудлари ишламоқда.
Турли молия-иқтисодий, суғурта ва бошқа хизматлар кўрсатувчи фирма ва ташкилотлар учун тадбиркорлик фаолиятининг имтиёзли шароитлари яратиладиган ҳудудлар сервис ҳудудлари деб аталади.
Сервис ҳудудлар қаторига оффшор ҳудудлар (ОҲ) ва солиҳ гаванлари (СГ) киради. ОҲ ва СГ тадбиркорларни қўлай валюта-молия, фискал шароитлар, банк ва тижорат сирларининг яхши сақланиши, давлат бошқарувининг камлиги билан ўзига жалб қилади.
Оффшор компаниялар фаолият кўрсатаётган давлатлар қаторига Лихтенштейн, Панама, Нормандия ороллари, Мэн ороллари (Британия), Антил ороллари, Гонконг, Мадейра, Либерия, Ирландия, Швейцария ва бошқалар киради. Охирги ўн йилликда буларга Мальта, Маврикия, Ђарбий Самоа, Исроил, Малайзия (Лабуан ороли) ва бошқа давлатлар қўшилди.
Оффшор ҳудудлардаги саноат, савдо, банк, суғурта ва бошқа компаниялар ё умуман солиққа тортилмайди (Ирландия, Либерия) ёки кичик миқдордаги солиқлар тўлайди (Лихтенштейн, Антил ороллари, Панама, Мэн ороли ва бошқалар). Оффшор ҳудудларни ташкил қилувчи давлатлар қўшимча хорижий капитал жалб қилиш, оффшор ҳудудида рўйхатга олинган корхонадан фойда олиш, маҳаллий мутахассислар учун қўшимча иш жойлари ташқиқилиниши орқали фойда кўрадилар. Баъзи маълумотларга қараганда оффшор бизнесда банд бўлган капитал 500 млрд. долл.га етади. Унда қарийиб 2 млн. киши қатнашади ва ҳар йили бир неча минг янги компания рўйхатга олинади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling