Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet118/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Мажмуавий ҳудудлар алоҳида маъмурий туманлар ҳудудида умумий хўжалик юритиш режимига нисбатан алоҳида, имтиёзли режим ўрнатиш билан ташкил қилинади. Уларга Хитойнинг 5 та маҳсус иқтисодий ҳудудларини, Бразилиядаги «Мануас» ҳудудини, Аргентинадаги «Оловли ер»ни, саноати ривожланган давлатларнинг кам ривожланган ҳудудларидаги эркин тадбиркорлик ҳудудларини киритиш мумкин.
Турли кўринишдаги эркин иқтисодий ҳудудларнинг ўхшаш томонлари уларда ўзида тадбиркорлар учун божхона, молиявий, солиқ имтиёзлари ва умумий режимга нисбатан устунликлар бўлган қулай инвестицион иқлим мавжудлигидадир. Турли ҳудудларда имтиёз ва рағбатлантиришлар баъзи жиҳатлари билан фарқ қилади.
Имтиёзлар туртта асосий гуруҳга ажратилади:

  • Ташқи савдо имтиёзлари. Бу алоҳида божхона-тариф режимини киритиш (экпорт-импорт божларини камайтириш ёки бекор қилиш) ва ташқи савдо операцияларини амалга ошириш тартибини соддалаштириш;

  • Солиқ имтиёзлари. Бунда фаолиятнинг маълум кўринишлари солиқ имтиёзлари орқали рағбатлантирилади. Бу имтиёзлар солиқ базаси (даромад, мулк қиймати ва ҳ.к.), унинг таркибий қисмлари (амортизация ажратмалари, иш ҳақига харажат, транспорт), солиқ ставкаларининг даражаси, солиққа тортилишдан доимий ва вақтинчалик озод қилиш масалалари;

  • Молиявий имтиёзлар. У ўз ичига турли шаклдаги субсидияларни олади. Уларга коммунал хизматларнинг арзонлиги, ер майдонлари ва ишлаб чиқариш бинолари, ижара ҳақини камайтириш, имтиёзли кредитлар бериш киради;

  • Маъмурий имтиёзлар. Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш ва хорижий фуқаролар кириб-чиқишини енгиллаштириш, шунингдек турли хизматлар кўрсатиш мақсадида маъмурият томонидан махсус ҳудудлар ажратилиши.

Эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил қилишнинг жаҳон тажрибаси уларнинг умумий ютуқлари, умумий хусусиятлари ва ривожланишининг ўзига хос томонлари ҳақида маълум бир хулосалар чиқаришга имкон беради. Саноати ривожланган давлатлардаги эркин иқтисодий ҳудудлар яхши режалаштирилганлиги ва уларни бошқаришнинг мослашувчанлигига боғлиқдир.
Бу ҳудудларни ташкил қилиш ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жуда фойдали бўлиб, кўплаб иш ўринларини ташкил қилишда, халқаро товар айирбошлашни жонлантиришда, ташқи савдо алоқалари натижаларини яхшилашда, илмий-ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишда катта рол ўйнайди.
Ривожланаётган давлатлардаги эркин иқтисодий ҳудудлар ҳам ўзига хос қатор ўхшашликларга эгадирлар.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling