Назорат саволлари
«Ишчи кучи миграцияси», «Эмиграция», «Иммиграция», «Реэмиграция», «Миграция-сальдоси», «Ақлли муҳожир» тушунчаларини изоҳлаб беринг.
Халқаро ишчи кучлари миграциясининг иқтисодий мақсадли ва ноиқтисодий сабабларни айтиб беринг.
Жаҳон иқтисодиёти учун миграциянинг қандай иқтисодий самаралари мавжуд? Улар тўғрисида гапириб беринг.
Ишчи кучлари экспортининг мамлакат иқтисодиётига таъсири қандай?
Ишчи кучлари импортининг мамлакат иқтисодиётига таъсиричи?
Ишчи кучларини ўзига жалб этувчи асосий марказлар номини айтинг ва изоҳ беринг.
Давлат томонидан бошқариладиган иммигрантликнинг асосий хусусиятларини айтинг.
Реэмиграция давлат бошқаруви қандай имкониятлар беради?
XVIII Боб. ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИДА ХАЛҚАРО КОРПОРАЦИЯЛАР (МОНОПОЛИЯЛАР)
1.§. Трансмиллий корпорация (ТМК) ларнинг моҳияти,
турлари ва вужудга келиш сабаблари
Трансмиллий корпорациялар (ТМК) БМТ экспертлари фикрича «Жаҳон иқтисодиётининг двигатели» ҳисобланади. Айни пайтда жаҳонда 40 мингдан зиёд ТМК лар фаолият кўрсатади. Улар тахминан 250 минг хориж корхоналарига эга.
Трансмиллий корпорацияларнинг асосий қисми АĶШ, Европа Иттофоқи ва Японияда ташкил топган. Трансмиллий корпорациялар дунё саноат маҳсулотлариининг 40 % ини, халқаро савдо ҳажмининг тенг ярмини ишлаб чиқаради. Умумий ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳажмида ТМК корхоналари улуши ҳар йили 1 трлн. долларга тенг. Уларда 75 млн.га яқин ишчи-ходимлар фаолият юритади. Бу дегани дунёдаги ишга яроқли аҳолининг ҳар ўнтасидан бири ТМК корхоналарида ишлайди, деганидир.
Хўш, трансмиллий корпорациялар ўзида нималарни акс эттиради, уларнинг таркибига қайси корхоналар киради? БМТ мана бир неча йилдирки халқаро корпорациялар фаолияти билан қизиқиб келади. Шу боис унга товар айланмаси йиллик 100 млн. долларни ташкил этадиган кўплаб корхона ва фирмалар мурожаат этади. Уларнинг филиаллари бугунги кунда 6 мамлакатда ташкил этилган. Дастлабки БМТ йирик корпорациялар фаолияти билан қизиқиб, уларни ўз аъзолигига олган бўлса, эндиликда бундай корхоналар бу нуфузли уюшмага аъзо бўлиш учун елиб-югураётирлар. Бунда трансмиллий корпорациялар орасида Швецариянинг «Нестле» фирмаси етакчилик қилмокда.
БМТ методологиясидан билиш мумкинки, халқаро корпорациялар ўз активларини ҳам ТМК га йўналтираётирлар. Ҳозирда ТМК лар ўртасида юқори активга эга муассаса, бу – трансмиллий банклар саналади, яъни булар – «Роял-Датч шелл» инглиз-голланд концерни, ҳамда АĶШдаги «Форд», «Женерал-Моторс», «Эксон» ва «ИБМ» лардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |