Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.§. Халқаро ишчи кучлари миграциясининг сабаблари
- Биринчиси
Иммиграция – бу ишлаш учун аҳолининг бошқа бир мамлакатдан иккинчи бир мамлакат ҳудудга кўчиб келиши. Эмиграция эса аҳолининг ишлаш ва яшаш учун бошқа бирорта мамлакатга кўчиб кетиши тушунилади. Бу икки ҳолат ўртасидаги фарк эса иқтисодий тилда миграция сальдоси деб номланади. Эмигрантнинг ўз юртига кайтиб келиши реэмиграция деб аталади. Халқаро миграцияда юқори малакали мигрантларни «ақлли муҳожирлар» дейишади.
Ишчи кучи миграцияси иқтисодий характерга эга бўлмаган омилларда ҳам ўз аксини топади. Иқтисодий мақсадни кўзловчи миграцияда эса арзон ишчи кучи туфайли мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши кузатилади. Сир эмаски, бирор мамлакатга иш излаб борган киши ўша ерлик туб аҳоли олаётган маошдан албатта кам ойлик олади. Шу билан бирга давлат ёки корхонадан шу ерлик ишчидан кўра анча кам бўлган ижтимоий ҳимоя талаб қилади. Иқтисодий таҳлиллар шуни кўрсатадики, кўпроқ ишчи кучлари чиқиб кетаётган мамлакатларнинг иқтисодий тараққиёти сустлашади, ўз ўрнида ишчи кучлари кириб келаётган давлатлар бойийди. Халқаро меҳнат миграциясининг асосий омиллар-капитал юритилишининг тезлашишида ўз аксини топади. Трансмиллий корпорация (ТМК)лар ишчи кучлари қўшилиши натижасида давлатга капитал оқиб келиши жадаллашгани билан алоҳида аҳамият касб этади. 2.§. Халқаро ишчи кучлари миграциясининг сабаблари Халқаро меҳнат миграцияси дарстлаб гуё бир хилли кўринишдек намоён бўлади. Аслида бу доимо давлат бошқарувига таъсир этиб туради. Ўз ўрнида сўнгги пайтларда миграция оқими бозорининг асосий бошқарув элементларидан бир бўлиб қолади. Ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, XIX аср ўрталарида аҳоли миграцияси тарихида жуда аҳамиятли воқеалар содир бўлди. Ўша асрнинг 40-йилларида Ирландиялик эмигрантлар АĶШга келмай кўйишди. Кенг масштабли миграция окимининг пасайиши XIX асрнинг 80-йилларига тўғри келади. Бунга сабаб АĶШда Италия ва шарқий Европадан келтирилаётган бўғдойнинг нархи жуда камайганида акс этади. Ђалла нархи тушгач меҳнатга ҳак тўлаш ҳам кескин пасайди ва бу жараён АĶШ иқтисодиётига сезиларли салбий таъсир кўрсатди. АĶШ мамлакати мигрантлар кучидан умидвор ва иқтисодий фойда кўришни яхши билишади. Шу боис энди у аграр соҳа учун иммигрантларга шароит яратади ва натижада Европа мамлакатларининг кенг масштабли ишчи кучлари АĶШ га оқиб кела бошлади. Бу янги миграция окими АĶШда XX асрнинг 20-йилларидан ривожланди. Энди Европада 1-жаҳон урушидан кейин бу ер аҳолиси кўпроқ Америкада ишлашни лозим кўришди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин АĶШда мавжуд ишчи кучлари миграцияси уч хил оқимга бўлинди. Биринчиси, бу – ақлли муҳожирлар. Улар кўпроқ шимолий Америкадан иш топишди. Чунки бу миграциялар юқори малакага эга эдилар. Иккинчи оқим – бу Венгрияда антикоммунистик қўзғолон содир этилган 1956 йилги воқеалардан кейин мамлакатдан чиқиб кетган қочоқлар, шунингдек Вьетнамда (1974-75 йиллар) кечган «жанублик» ва «шимоллик»лар ўртасидаги келишмовчиликлардан кейинги пайдо бўлган қочоқлар ташкил этади. Учинчи оқим эса Кариб ҳавзаси давлатларидан иш излаб келган муҳожирлар саналади. Агар биринчи ва иккинчи оқимлар сабаби сиёсий ва кўчишга мажбур бўлиш бўлган бўлса, учинчи ҳолатда эса тўғридан-тўғри иқтисодий мақсад сабаб бўлинган. XIX ва XX аср меҳнат миграцияси жараёнида Хитойдан Жануби-Шарқий Осиё ва Шимолий Америкага аҳоли миграцияси содир бўлгани асосий рол ўйнайди. У асосан кўчишга мажбурлик жиҳатидан аҳамиятли ва бу пайтда 70 млн. дан 100 млн. хитойликгача аҳоли шу мамлакатларга кўчган ва кўчирилган. Ђарбий Европа мамлакатларида II жаҳон урушидан кейин, аниқроғи ўтган асрнинг 60-йиларида етарлича ишчи кучлари миграцияси жараёни авж олди. Испания, Португалия, Греция, Югославия ишчи кучлари Европа мамлакатлари иқтисодий ишлаб чиқариш ривожида фаол иштирок этди. Бугунги кунда ҳам хорижлик ишчи кучлари дунё хўжалиги ҳаракатининг асосий меъёрий элементларидан бири ҳисобланади. Халқаро ишчи кучлари миграцияси бошқарувини қуйидаги ҳолатларда кўриш мумкин: ривожланаётган мамлакатлардан ривожланган давлатларга кўчиш; саноати ривожланган мамлакатларга миграция; ривожланаётган мамлакатлар ўртасида ўзаро ишчи кучи миграцияси алмашиш; собиқ социалистик мамлакатлардан ривожланган мамлакатларга ишчи кучи миграцияси; саноати тараққий этган ривожланган мамлакатларга илмли ишчилар, юқори малакали мутахассислар миграцияси. Халқаро ишчи кучлари миграцияси саноати ривожланган мамлакатларда баъзан ноиқтисодий мақсадларни кўзлаганликда ҳам акс этади. Масалан, Европадан АĶШга кўчиб келган «ақлли муҳожирлар» ўзлари учун иқтисодий фойда кўриш учун эмас, балки шу мамлакат таклифи билан маҳаллий аҳолидек яшаяпти ва ишлаяпти. Халқаро ишчи кучлари миграциясида Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлардаги кўчиш ҳолатлари ҳам аҳамият касб этади. ЕИда 1989 йил 9 декабрда Хартия, деб номланган Европа иқтисодий ҳамжамияти (ЕИҲ) га аъзо мамлакатлар ишчиларининг ижтимоий ҳуқуқи имзоланди. Унда ёзилишича, «ҳар бир Европа иқтисодий ҳамжамиятга аҳзо мамлакат ишчиси ҳамжамият ҳудудида мавжуд қонун-қоида ва чегара интизоми, жамоа тартибини сақлаш, жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш ва соғлигини асраш ҳуқуқларига эга»; «ЕИҲ ҳудудида ишга киришини ҳохловчи фуқаро касби ва қўлидан келадиган ҳунарига қараб, ҳар қандай ишни бажариши ва меҳнат шароитлари ҳамда ижтимоий ҳимоя имкониятларидан тўлалигича фойдаланиш ҳуқуқига эга». Сўнгги йилларда ишчи кучлари миграцияси ривожаланаётган мамлакатлар ўртасида анча ўсди. Асосий кўрсаткич янги саноатлашган мамлакатлар (ЯСМ), жумладан араб мамлакатлари, ОПЕКка аъзо мамлакатлар, ҳамда у ёки бу соҳаларда кескин ривожланиш босқичида бўлган мамлакатларда юқори бўлмоқда. Ишчи кучлари миграциясининг «ақлли муҳожир» лик окими ҳозирда кўпроқ ҳаракатда ва улар асосан Европа мамлакатлари ва Шимолий Америкадан ОПЕКка аъзо бўлган ривожланаётган мамлакатларга боришмоқда. Собиқ социалистик мамлакатлар, хусусан МДҲ давлатларида кечаётган ишчи кучлари миграцияси ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. Бугунги кунда асосий ишчи кучлари оқими Россияда кучаймоқда. Масалан, биргина Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ҳозирги пайтда дунёнинг 78 мамлакатидан хорижлик ишчилар ва иммигрантлар пойтахтдаги қурилишларнинг 46 % иш ўрнини ташкил қилади. Сўнгги йилларда Россияга яқин бўлган Украина, Белорус, Молдова, Арманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Ķирғизистон ва бошқа мамлакатлардан жуда кўпгина ишчи кучлари кириб келмоқда. Бу миграциянинг сабаблари-иқтисодий мақсад бўлиб, улар пул топиш учун бу ерга иш излаб келаётир. Шунингдек, Россияда қочоқлар ва турли қўзғолонлар оқибатида жабр кўрганлар ва кўчишга мажбур бўлганлар ҳам бор. Буларнинг умумий сони салкам 5 млн. кишидан ортиқ бўлиб, улар асосан МДҲ давлатлари фуқароларидир. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling