Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.§. Жаҳондаги асосий ҳудудий интеграциялашган уюшмалар
- Осиё-Тинч океани ҳудуди
- АСЕАН).
- Осиё йўлбарс»лари
- Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамжамияти ташкилоти (АТЭС)
- Мағриб араб иттифоқи
Тўртинчи босқич (90-йиллар ўрталаридан ҳозирги вақтгача). Ягона Европа акти тузилгач, 1993 йил 1 январидан ЕИҲ ички чегараларида анча эркин савдо ҳаракатларини таъминловчи шарт-шароитлар яратилади. Бу эса Ғарбий Европа иқтисодий интеграцияси тараққиётида янги, самарали йўлни очиб берди. 1992 йил февралдаги Маастрихт шартномасининг бекор қилиниши 1994 йилнинг 1 январидан ЕИ га аъзо мамлакатлар сонининг 15 тага етишини таъминлади.
ЕИҲ га аъзо мамлакатлар эндиликда ягона Европа банки ва ягона валюта-Еврони ташкил этгани каби ягона ички бозорни ҳам вужудга келтиришди. 2002 йил январидан бошлаб миллий валюта – Евро жорий этилган бўлса, шу йилнинг августига келиб у тўлиқ муаммолага киритилди. Бир вақтнинг ўзида ЕИ давлатлари ўртасида айрим сиёсий ва иқтисодий масалаларни бошқариш 5 та нуфузли сиёсий институтлар ҳам ташкил этилди. Булар: Европа парламенти, ЕИ комиссияси, Европа совети, Вазирлар совети, ЕИ суди каби қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларидир. 4.§. Жаҳондаги асосий ҳудудий интеграциялашган уюшмалар Иқтисодий интеграциянинг объектив жараёнлари дунёнинг бошқа ҳудудларида ҳам ривож топаётир. Масалан, Лотин Америкаси, Осиё ва Африкада ўттиздан зиёд эркин савдо, бож ва иқтисодий итифоқ зоналари фаолият юритмокда. Иқтисодий интеграция ривож топган гуруҳлардан бири-1994 январида АĶШ, Канада ва Мексика мамлакатларида ташкил этилган шимолий Америка эркин савдо ҳудуди – НАФТАдир. Мазкур блок аҳолиси 400 млн. дан ортиқ ва йирик иқтисодий имкониятга эга ҳудудни ўз ичига олган. Бу мамлакатларнинг йиллик маҳсулоти ва кўрсатган хизмати 3 трлн. доллардан ошади. Дунё савдо ҳажмида бу мамлакатлар улуши қарийиб 20% ни ташкил этади. НАФТА даги интеграциялашув жараёнлари АĶШ, Канада ва Мексикадаги мавжуд технологиялар, ишчи кучлари, капитал ва умумий мол-маҳсулот бозоридаги ҳолатни ЕИга аъзо мамлакатлар бозорига киритишни ҳам ўз ичига олади. НАФТА келишувининг энг муҳим воситаси, бу – унга аъзо учала мамлакатдаги мавжуд интеграция муносабатларида инвестицион барьерлар ҳамда интеграция бўлаётган маҳсулотлар савдосини 2010 йилгача замонавийлаштириб боришдан иборат. НАФТА келгусида «Меркосур» (у 1991 йил Аргентина, Бразилия, Уругвай, Парагвай ўртасида ташкил топган) блоки билан савдо-иқтисодий борада интеграциялашувга кўра, 2020 йилларда АĶШ учун асосий интеграцион йўналиш ҳисобланган–Осиё-Тинч океани ҳудуди (АТР)нинг «интеграцион тўғон»ини забт этиш мўлжалланган. XX аср охирларига келиб интеграциялар жараёнининг асосий кучи Осиё-Тинч океани (ОТОҲ) ҳудудида бирлашди. Улар ўзларида мавжуд гигант имконият ва кучлар ҳамда 3,5 млрд.га эга бўлган аҳолиси билан катта ҳудудга эга бўлишди. Ушбу ҳудуд ҳисобига ҳозирда 565 турдаги дунё ялпи ички маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва жаҳон экспорти ва импортининг 45%лик улуши тўғри келмоқда. Осиё-Тинч океани ҳудуди интеграцион жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: бу интеграцияга иқтисодиёти ривожланган ва ривожланаётган давлатлар жалб этилади; интеграция жараёнлари ҳудудидаги мамлакатлар фирма ва корпорациялари ўртасида асосан макроиқтисодий даражаларнинг юқорилиги; интеграция жараёнларининг махсус алоҳида ҳудудларда юқори даражада кечиши; интеграцион жараёнлари ҳам юқори тайёргарликда ташкил этилмаган ҳудудларни ривожлантириши; мавжуд интеграцион гуруҳларнинг аниқ расмийлаштирилмаганлигидандир. Осиё-Тинч океани ҳудуди бир қатор субрегионал бирлашмалар, яъни Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ассоциацияси (АСЕАН). Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамжамияти ташкилоти (АТЭС) – Австралия, Янги Зеландия эркин савдо ҳудуди, Жануби-Тинч океан форуми (ЮТФ), Тинч океани иқтисодий совети (ТЭС)дан ташкил топган. Осиё-Тинч океани ҳудуди жараёнларида асосий ролни Япония ўйнайди. Сўнгги йилларда унинг ёнига «Осиё йўлбарс»лари (Жанубий Корея, Тайван, Сингапур, Гонконг) ҳамда АĶШ ва Хитой қўшилди. Ҳозирда интеграция жараёнлари фаоллашаётган яна бир бирлашма Жанубий-Шарқий Осиё (АСЕАН) мамлакатлари бўлиб, у 1967 йилда олти мамлакат-Бруней, Индонезия, Малайзия, Филиппин, Сингапур, Таиланд негизида ташкил топганди. 1995 йилга келиб, улар сафига Вьетнам ҳам қўшилди. АСЕАН мамлакатлари бир-бири билан ўзаро юқори даражада интеграциялашувга киришдилар ва шу билан бирга Япония, АĶШ, Жанубий Корея, Тайван ва сўнгги йилларда Хитой билан ҳам бу алоқаларни кучайтирган. 1989 йилда ташкил топган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамжамияти ташкилоти (АТЭС) жанубий Осиёда иқтисодий интеграция тараққиётини ривожлантирди. Унинг таркибига 21 та Осиё ва Жанубий ҳамда Шимолий Америка мамлакатлари киради. 1997 йилда эса, улар қаторига Россия ҳам қўшилди. АТЭС режасига кўра дунё эркин савдо ҳудудида бу мамлакатлар бож ва ички барьерлар тўловидан озод этилгандир. Интеграцион жараёнлар ер шарининг турли ҳудудларида, турли континентларда жадал ҳолда ривожланмокда. Яъни, Африка, Якин Шарқ, Лотин Америкаси, Австралия ва Океания, Марказий Осиёда, 1989 йилда Африка континентининг шимолий қисмида Жазоир, Ливия, Мавритания, Маракко, Тунислардан иборат Мағриб араб иттифоқи тузилади. 1981 йилда эса Форс кўрфази атрофидаги араб давлатлари (Саудия Арабистони, Ķувайт, Ķатар, Баҳрейн, БАА, Ўммон)дан иборат ҳамжамият кенгаши (совети) ташкил этилганди. Собиқ Совет Иттифоқи ресупликалари 1991-1993 йиллар мобайнида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида Иқтисодий иттифоқни шакллантиришга ҳаракат қилдилар. 1992 йилда эса Эрон, Покистон, Туркия, Озарбайжон, Ķозоғистон ва Ўрта Осиё мамлакатларидан иборат Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамият ташкилоти тузилганлиги эълон қилинди. 1996 йилда Россия ва Белоруссия ҳамкорлиги, бироз ўтгач 1997 йили Белоруссия ва Россия иттифоқи давтлари, 1995 йилда эса Евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги (Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давтлари) божхона иттифоқи ва ягона иқтисодий макон тўғрисида, 1998 йилда Марказий Осиё иқтисодий ҳамкорлиги (Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари) ташкилотини туздилар. Хитой, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари Шанхай иқтисодий ҳамкорлигини кейинчалик эса унинг негизида Евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотини барпо этдилар. Келажакда ушбу ташкилотга аъзо бўлиб кириш учун Мўғилистон, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Эрон каби мамлакатлар ўз хоҳиш-истакларини билдиришдилар. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling