Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet104/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Умумий бозор-иқтисодий интеграциянинг ҳаммадан кўпроқ ривожланган тури. Интеграциялашган мамлакатлар нафақат товар ва хизматлар эркин ҳаракати ҳақида келишишади, балки ишлаб чиқариш факторлари-давлатлар ўртасида капитал ва ишчи кучлар борасида ҳам алмашувлар қилишади. Умумий бозорнинг иқтисодий интеграциясига қўйидаги дунё ташкилотлари киради: Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари ҳамкорлиги (1981й) – Баҳрайн, Ķувайт, Уммон, Ķатар, Саудия Арабистони, БАА; Анд умумий бозори (1990) – Боливия, Колумбия, Эквадор, Перу, Венесуэла; Лотин Америкаси интеграцион ассоциацияси – ЛАИА (1990й) – Аргентина, Боливия, Бразилия, Чили, Колумбия, Эквадор, Мексика, Перу, Уругвай, Венесуэла; Жанубий конуснинг МЕРКОСУР умумий бозори (1991й) – Аргентина, Бразилия, Парагвай, Уругвай; Кариб ҳамжамияти ва КАРИКОМ билан Кариб мумий бозори (1993й) – Антигуа ва Барбуда, Багам ороллари, Барбадос, Белиз, Доминика, Гренада, Гайана, Ямайка, Монсеррат, Сент-китс ва Навис, Сент-Люсия, Сент-Винсент ва Гренадиналар, Тринидад ва Тобаго.
Иқтисодий иттифоқ – интеграциянинг олий формаси бўлиб, бунда қатнашувчи мамлакатлар ўз иқтисодий сиёсатларини, шу жумладан пул, солиқ ва ижтимоий сиёсатларини, шунингдек савдога ҳамда ишчи кучи ва сармоя кўчиб юришига нисбатан сиёсатни мувофиқлаштирадилар. Унда божхона тарифлари, товар ва ишлаб чиқариш факторлари, микроиқтисодий сиёсат координациялари, валюта, бюджет, пул соҳаларида қонунчиликнинг унификацияси кўриб чиқилади.
Дунёнинг иқтисодий иттифоқига – Европа ҳамжамияти (ЕС), кейинроқ Европа итифоқи (1993й) аъзо бўлди. Ҳозирги кунда Европа иттифоққига 27 та мамлакатлар қўшилган. Улар қуйидагилар ҳисобланади: Австрия, Белгия, Болгария, Венгрия, Германия, Греция, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Люксембург, Литва, Латвия, Кипр, Нидерландия, Португалия, Польша, Руминия, Словения, Словакия, Сербия, Франция, Финляндия, Швеция, Чехия, Эстония, Харватия. Бенилюкс иқтисодий иттифоқи (1948й) - Белгия, Нидерландия, Люксембург. Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) 1992 й. - Арманистон, Озарбайжон, Белорус, Украина, Грузия, Ķозоғистон, Ķирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон. Мағриб араб иттифоқи (1989й) – Жазоир, Ливия, Мавритания, Маракко, Тунис. Лагос ҳаракат режаси (1973) – Африка жанубидан Сахарагача бўлган мамлакатлар. Ману дарёси итифоқи (1973)-Гвинея, Либерия, Сверра-Леоне. Ђарбий Африка иқтисодий ва валюта иттифоқи (1994й) – Бенин, Буркина-Фасо, Кот-д Ивуар, Мали, Нигер, Сенегал, Того.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling