2.§. Иқтисодий интеграциянинг мақсади ва асосий шакллари.
Ҳозирги вақтда мавжуд бўлган дунёнинг деярли барча интеграцион гуруҳларида уларнинг асосий мақсад ва масалалари бир-бирига тўғри келади. Улар интеграцион иттифоққа аъзо бўлган мамлакатларнинг даромадлари ошиши кўринишда иқтисодий бойлик олиш, ишлаб чиқариш ва талабларнинг пасайишидаги ҳаракатда ифодаланади. Бу мақсадлар Европа мамлакатлари каби Осиё-Тинч океани ҳудуди (ОТОҲ), Африка ва Марказий Америка иқтисодий интеграциялашувида ҳам ёрқин кўринади. Интеграция ҳамкорлик интеграцион бирлашув аъзолари бўлган мамлакатлар ўртасидаги савдода чекланишларнинг доимий йўқотилиши, ўзаро савдо соҳасида умумий сиёсатнинг ўтказилиши ва ишлаб чиқилишини таъминлайди. Иқтисодий гуруҳларда қатнашаётган мамлакатларга жаҳон ҳамжамиятида Бутунжаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ), Халқаро валюта фонди (ХВФ), Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ва бошқа турли халқаро ташкилотларда ўз нуктаи назарини баён этиб туриш осонроқ.
Интеграцион бирлашувга аъзо бўлган мамлакатларда иқтисодиётнинг тизимларида қайта қуриш ўтказилиши интеграция мақсадларининг амалга оширилиши учун муҳим восита сифатида қаралиши мумкин. Бу иқтисодиётнинг турли жабҳаларига тегишли: ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва бошқалар. Уларнинг мужассамлашуви, соҳалашуви, янада самаралироқ тизимлар яратиш режасидадир. Жуда кўплаб интеграцион гуруҳлар аъзоси бўлган мамлакатлар учун иқтисодиётдаги ҳамкорликни кенгайтириш нафақат уни мустаҳкамлашда, балки у сиёсат, ҳарбий соҳа, маданият ва бошқа соаҳаларда ҳам жуда муҳим саналади. Ушбу мақсадлар саноати ривожланган мамлакатлар бирлашувини келтириб чиқаради. Масалан, Европа Итифоқи (ЕИ), Яқин Шарқ мамлакатлари ва Осиё-Тинч океани ҳудуди (АТР) биролашуви кабилар.
Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётида халқаро иқтисодий интеграциялар қўйидаги шаклларда намоён бўлади:
эркин савдо ҳудуди;
божхона иттифоқи;
умумий бозор;
иқтисодий иттифоқ;
тўлиқ иқтисодий интеграция.
Халқаро иқтисодий интеграция ривожланиши савдо ва иқтисодий иттифоқдаги мамлакатлар ўртасида битимлар ҳамда давлатлараро иттифоқни ҳуқуқий мустаҳкамловчи келишувлар билан ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |