Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари


Download 1.56 Mb.
bet99/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

3.§. Халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари

Халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари дунё хўжалиги ҳамда халқаро иқтисодий муносабатларда асосий воситалардан бири бўлиб хизмат қилади.


Сўнгги йигирма йил ичида молия бозори тараққиётида кескин бурилиш йили бўлди. 1980 йиллардан буён ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) тайёрлашга нисбатан молиявий активлар нархининг ўсиши 2,5 баробарга ошди.
Объектив муносабатларга эга молия бозори тараққиёти амалдаги капиталнинг оборотини объектив қонуниятларга асослади. Айрим жойларда эркин капиталга эҳтиёжни оширган бўлса, аксинча бошқа жойларда эса унга нисбатан талаб кескин пасайди. Жаҳон валюта, молия-кредит бозори дунё хўжалигида иш юритиш даражасида бундай тафовутларга йўл очди.
Халқаро иқтисодий алоқалар, яъни жаҳон бозори, хизматлар кўрсатиш, капиталлар ҳаракати жараёнида миллий валюталарни олди-сотди ва бошқа валюта билан боғлиқ муносабатлардаги алоқаларни тенглаштирди.
Жаҳон валюта бозори, кредити ва қимматли қоғозлар бозорининг вужудга келишидаги дастлабки шартлар қуйидагилар эди:

  • маҳсулот ишлаб чиқарилиши учун зарур капитал ва банк иши бир жойда тўпланиши;

  • хўжалик алоқаларида байналминалликни юзага келтириш;

  • халқаро банклар тараққиётини телекоммуникациялар ва ахборот воситалари билан таъминлаш.

Жаҳон валюта бозори ўзида нималарни акс эттиради? Яъни жаҳон Валюта бозори-кенг маъноли ва мураккаб иқтисодий тоифани ташкил қилиб, муайян молия-валюта идоралари орқали ўзаро таъсирида бўладиган чет эл инвесторлари билан олди-сотди операцияларини бажарувчи мулкдор ўртасида хориж валютасини айирбошловчи муносабатларни тасвирлайди. Миллий валюта бозори бозор иқтисодиёти ривожланган барча мамлакатларда мавжуд. Шу нарса аниқки, ривожланган миллий валюта бозорлари дунёда ягона валюта бозори билан алоқаларни албатта мустаҳкамлайди ва ўз навбатида ягона бозор ўзида халқаро, ҳудудий миллий (маҳаллий) валюта бозорлари фаолиятини ҳам акс эттиради. Бу бозор энди валюта операциялари ҳажми, хусусияти, сони ва қатнашувчилари билан алоҳида ажралиб туради.
Жаҳон валюта бозори фаолиятини Жаҳон молия маркази (ЖММ) жамлайди. ЖММ-бу кредит-молия институтлари жамланган банклар жойи ҳисобланади. Улар халқаро валюта, кредит, молия операцияларини ҳамда қимматли қоғозлар ва олтин бўйича битимлар тузилишини амалга оширади. Дунёда бундай жаҳон молия марказлари Лондон, Нью-Йорк, Франкфурт-на-Майн, Париж, Цюрих ва Токиода ўз фаолиятларини олиб боришаётибди.
Валюта бозорлари халқаро ҳисоб-китоблар ва жаҳон валюта бозоридаги кредит ва молия бозори ёрдами билан банкларнинг валюта резервлари, шунингдек давлат ва тадбиркорларнинг валютага талаби қондирилади. Қўшимча тарзда айтиш мумкинки, валюта бозори механизми давлат иқтисодиёти бошқаруви учун ҳам аскотади, унинг биржа, брокерлик фирмалари, банк корпорациялар фаолиятини тўғри, мукаммал ташкил этилишида ҳам ҳиссаси анчагина.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling