Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
§. Халқаро валюта тизимининг ривожланиш босқичлари
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи босқич
2.§. Халқаро валюта тизимининг ривожланиш босқичлари
Халқаро валюта тизими (ХВТ) халқаро валюта муносабатларини ташкил қилишга доир давлатлараро тузилган ташкилотдир. У мамлакатлараро барча ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши жараёнида шаклланади. Халқаро валюта тизимининг асосий элементлари қуйидагилардир: миллий ва жамоа валюта резервлари бирлиги; халқаро ликвидли активларнинг тузилмаси ва хусусияти. валюта тенглиги ва курси механизми; валютанинг дастлабки ҳолатига қайтаришга шароит яратиш; халқаро ҳисоб-китоб қилиш шакли; халқаро валюта бозори ва халқаро олтин бозори режими; Халқаро валюта фонди (ХВФ) ва халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) сингари молиявий ташкилотларда валюта – пул муносабатларини бошқариш. Халқаро валюта тизимининг асосий иши халқаро ҳисоб-китоб ва валюта бозорида иқтисодий ўсувчи омилларини доим барқарор ушлаш учун инфляция юз бермаслиги, ташқи иқтисодий алмашинув ва пул муаммоларини доим тартибга солишни бошқаришдан иборат. ХВТ савдо борасида имкониятларни кенгайтириш ва аксинча халқаро иқтисодий муносабатларни чеклаш механизмларидан бири ҳисобланади. Халқаро валюта тизими ўсувчи ва ривожланувчи тармоқ. У доим алмашиб ва ўзгариб туради. ХВТ эволюцияси кўпроқ ғарб мамлакатлари иқтисодиётида юз берганки, окибат натижада дунё хўжалиги пул муносабатларига бу ҳол ўз таъсирини кўрсатган. Халқаро валюта тизими ўз тараққиётида тўрт босқичдаги тарихий йўлни босиб ўтган. Биринчи босқич олтин андоза тизими бўлиб, у XIX аср охирларида амалда бўлган. Бу даврда мамлакатлар ўз ички бозорларида савдо сотиқни олтинлар орқали эркин юритишган. Олтин андоза тизимининг асосий аломатлари қуйидагилар деб белгиланади: олтин орқали валюта бирлигини тақсимлаш; ҳар қандай пулни олтинга алмаштириш ва бошқа давлат чегарасида ҳам бу ишни бажариш; олтин муомиласи орқали ўз миллати қадрини ошириш; Олтин андоза тизими халқаро ҳисоб-китоб мехназмида мустаҳкам курс жорий қилди, десак хато қилмаган бўламиз. Чунки, олтиннинг қадри ҳеч қачон тушмайди. Энг эътиборлиси айнан молия, савдо муносабатларида жорий этилган бу тизим капитализм ривожланишига асосий сабаблардан бўлди. Капиталистик иш юритиш учун қўлайлиги-олтин андоза валюта курсларининг маълум даражада барқарорлигига ва уни олдиндан билиб туриш мумкинлигига кўмаклашди, бу эса халқаро савдо ривожида катта аҳамиятга эга. Шунингдек, олтин андоза механизми факат қисқа муддатда вужудга келиши мумкин бўлган тўлов баланси тақчилликлари ва активларини ўз-ўзидан тўғриланишга ёрдам берди. Бу ҳолатлар капитализм ривожида эркин рақобатни юзага келтирди ва улар олтин орқали ҳар қандай валюта курси тизимини бошқарилган бўлади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling