Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Табиий ресурслар ва маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятларининг


Download 1.56 Mb.
bet92/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

2.§. Табиий ресурслар ва маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятларининг
ўзига хослиги

Россия дунёда маъданли хом ашё ресурслар заҳираси мавжудлиги бўйича асосий рол ўйнайди. Мамлакатнинг бугунда мавжуд бўлган қимматбаҳо ерости ва ер усти бойликлари зиҳираси 28,6 трлн. долларни ташкил этади. Ҳозирда Россия дунёдаги жами ерости қазилмаларини қазиб олиш бўйича етакчи саналади. Хусусан, бу ерда дунёнинг 10 % нефти, 30 % табиий гази, 10 % тошкўмири, 14 % темир рудаси, 15 % рангли ва кам учрайдиган металлар қазиб олинади. Россия МДҲ мамлакатлари ичида заҳира фойдали қазилмалари борлиги жиҳатидан ҳам олдинда. У МДҲ мамлакатлар ичида 85 % нефт заҳирасига, 53 % - симоб, 95 % - никел, 78 % - боксит зиҳирасига эга саналади. Россияда ўрмонлар аҳоли жон бошига 5 гектардан ортиқроқ тўғри келади (бу Канадада 8,6 гектарни, АҚШда эса 0,8 гектарни ташкил этади).


Россия табиий-хомашё капиталининг 25-30 фоизи миллий-бойлик саналади. 30-60 %и заҳира эса рентабеллсиз ҳисобланади. Шу боис миллий бойлик суммасининг 8-10 %ини маъданли – хомашё базаси ташкил этади ва унинг тахмин қилинган 28 трлн. доларидан 1,5 трлн. долларигина ҳозирда фойдаланишга яроқли саналади.
Россия тошкўмир ва кўмирни қазиб олиш бўйича дунёда етакчилик қилади. Аммо, сўнгги йилларда мамлакатда кечган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазиятлар туфайли кўмир қазиб олиш шахталари ва каръерларидаги иш унумли пасайди. Мамлакат 1980 – йилларда темир рудаси қазиб олиш ва пўлат эритиш бўйича дунёда 2-ўринни эгаллади. Бироқ бу фойдали қазилмаларни қазиб олишда 1990 йиллар ўртасида Россияда икки ҳиссага камайди. Айниқса, пўлат эритиш борасида мамлакат ҳатто Қозоғистон ва Украина кўрсаткичидан ҳам пасайди.
Ҳозирги пайтда Россияда қимматли, аммо кам учрайдиган металлар қазиб чиқариш деярли тўхтаган. Бироқ, бу хомашёлар мавжуд. Олтин, кумуш, платина, олмос, қимматбаҳо тошлар ҳар қандай давлат учун валюта хомашё саналади. Россия бу минерал қазилмаларга бой. Собиқ Совет Иттифоқи даврида олтин қазиб олиш бўйича (йиллик-300-400 тонна) мамлакат дунёдаги Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) дан кейинги 2-ўринда эди. Ҳозир эса Россияда йилига 100 тонна атрофида олтин қазиб олинади. У бу борада дунёда Жанубий Африка Республикаси (ЖАР), АҚШ, Австралия, Канада ва Хитойдан кейинги 6-ўринни эгаллайди.
Иссиқлик ва энергетика мажмуаси мавжудлиги жиҳатидан ҳам Россия олдинги ўринлардан жой олган. У аҳоли жон бошига электр энергия ва бошқа электр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича Ђарбий Европанинг ривожланган мамлакатлари ва Шимолий Америка давлатларидан 1,5-2 марта кўп ишлаб чиқариш салоҳиятига эга.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатда мавжуд бўлган асосий маъданли қазилмаларни қазиб олиш ва уни истеъмол учун таъминлаш борасида Россия хориж мамлакатларидан анча орқада қолган. Масалан, Россияда шундай қазилма бойликларни излаш – геоглогик ишлари ҳали талаб даражасида эмас.
Россияда саноат, қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик соҳаларидаги мавжуд технологияларнинг эскиргани (50% гача) ва транспорт хизмати борасидаги эскириш (46% гача) анча ачинарли ҳолатни келтириб чиқарган. Бу ерда технологиялардан фойдаланиш муддати ўртача 17 йил (АҚШда 6-8 йил) ни ташкил этади. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг рақобатбардош бўлишида салбий таъсир кўрсатмокда. Чет эл маҳсулотлари билан солиштирганда уларнинг сифатлилиги 30% гача кам тарзда қабул қилинмоқда.
Қишлоқ хўжалигида инвестиция киритилиши йилдан-йилга қисқариб борди, аммо унинг олдини олишнинг иложи топилмаяпти. Масалан, 1992 йилдан буён соҳага маблағ ва капитал киритиш ҳажми йилига 16% дан 60% гача камайиб борди. Оқибатда Россия истеъмол учун озиқ-овқат маҳсулотларининг 60% ини импорт қилишга мажбур бўлди. Умуман олганда, Россияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 1990 йилда 35 % га камайди. Жумладан, ғалла-46% га, қанд лавлаги-40% га, гўшт ва гўшт маҳсулотлари 40% га, сут маҳсулотлари-30% га қисқарди. Мамлакатда қорамоллар сони эса 31 % га, чўчқачилик-40%га, қўй ва эчкичилик – 39% га камайиб кетди. Бунинг барчаси Россия иқтисодиётини хавфли ҳолатга келтирди. Шу билан бирга, Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нобудгарчиликка йўл қўйилиши ҳам мамлакатга катта талофат етказдирди. Қишлок хўжалиги маҳсулотларининг нобудгарчилик даражаси ривожланган мамлакатларникига нисбатан 10-20 мартага ортиғича кузатилди.
Саноати ривожланган кўпгина мамлакатлар қишлоқ хўжалигини албатта молиявий маблағ билан таъмин этадилар. Россияда эса бу соҳани молиялаштириш даражаси 9% ни ташкил этади, холос. Ваҳоланки бу ҳолат Швецарияда -52, Японияда -74, Австрияда эса -44 % кўрсаткичга эга. Қишлоқ хўжалигида яратилган дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, хўжалик юритишнинг бир туридан иккинчи турига ўтиб туриш соҳада ўзгаришини таъминлайди. Россияда эса ер муносабатларига кўп йиллардан буён эътибор берилмаётир. Бугун эса мамлакат олдида қишлоқ хўжалигида юзага келган кўпчилик таназзулни енгиб ўтиш, ерга эгасизлик сиёсатига барҳам бериш, соҳадаги мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш ва қишлоқ хўжалигида кенг кўламли ислоҳатни амалга ошириш вазифаси турибди.
Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётида муҳим ўринни эгалловчи масалалардан бири – бу ишчи кучидир. Россия эса дунёда кекса фуқаролари сони кўпаяётган биринчи давлатдир. Маълумотларга қараганда, Россиядаги 146 млн. аҳолининг 40 млн. и нафақахўрлар ҳисобланади. Мамлакат ЯИМ аҳоли жон бошига йиллик даромад 1,5 минг АҚШ доллари, ўртача ёш эса бу ерда 66 ёшни ташкил этади. Саводхонлик даражаси 99% ни ташкил этиб, олий ўқув юртига кирувчилар ёшларнинг 77 % ни ташкил қилади. Россияда таълимни ривожлантириш учун ЯИМдан 3,5 % маблағ ажратилади.
Ҳозирда давлат ҳукумати асосий эътиборини ижтимоий (уй-жой, таълим, нафақа, иш ҳақи, медицина, демография каби) сиёсатга қаратган. Оналик ва болаликни асраш ҳатто иқтисодий муаммоларга ҳам дахл қилмокда. Айнан шу борада давлат алоҳида дастур ишлаб чиққан. Негаки мамлакатда ўлиш кўп, туғилиш кам. Агар бугунда бунинг олди олинмас экан 2050 йилга бориб, мамлакат аҳолиси умумий сони 100 млн. нафарга тушиб қолиш эҳтимоли бор. Бу -17 млн. квадрат километр ҳудуддаги жуда катта аҳоли сони йўқолди дегандир. Экспертлар маълумот беришича, Россия ҳудудида 300 млн. дан ортиқ аҳоли яшаши ва яхши турмуш кечириши мумкин экан.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling