Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Россиянинг ташқи савдо алоқалари


Download 1.56 Mb.
bet94/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

4.§. Россиянинг ташқи савдо алоқалари.

Россия иқтисодиётида ташқи иқтисодий алоқалари муҳим рол ўйнайди. Мамлакат ЯИМида экспорт масштаби 38 % ни, импорт эса 16 % ни ташкил этади. Экспорт қилинадиган маҳсулотлар ичида минерал ўғитлар етакчи саналади, яъни 75 %, қазиб олинган нефтнинг эса ярми, нефт маҳсулотлари, газ, саноатбоп ёғочлар ва целлюлоза экспорти эса 30 % ни ташкил этади.


Импорт улушида эса гўштга бўлган талаб 20 % га ошган бўлса, ўсимлик ёғи, сут маҳсулотлари, шакар ва сабзавотларга талаб 10% га кўпайган. Ташқи савдо воситаларидан келадиган тушум (тарифлар, НДС, акциз) тахминан 30% атрофида.
Товар айирбошлаш борасида Россия дунёда жиддий ўринни эгаллайди. Бу жиҳатдан АҚШга дунё товарлари экспорти ҳажми 12,2 % га, Германияга-9,7, Японияга-7,3, Францияга -5,5, Буюк Британияга -4,8% га ва Россияга эса атиги 1,2 % га тенг (19-ўрин). Дунё товарлари импорти ҳажми эса АҚШга -18%, Германияга – 7,8 %, Францияга-5,3 %, Буюк Британияга -5,2 %, Японияга-4,7 %, Россияга эса 0,5 % киритилади (27-ўрин).
Россия учун сальдо савдо баланслари ижобий экани алоҳида характерга эга. Бу товар хом-ашё бозоридаги яхши алоқаллар самарасидир. Масалан, мамлакат узоқ давлатларга нефт, табиий газ, минерал ўғит, ёғоч материаллари, симоб, алюминий хомашёлари етказиб беради. Аммо, бундай товарлар экспорти тизими номувофиқлик ҳолатида қолмоқда.
Россия экспорти ҳажмида иссиқлик-энергетика ресурслари, металлар ва улардан тайёрланган моллар 65%ни ташкил этади. Машинасозлик маҳсулотлари улуши эса 11% дан ошмаётир. Булар гарчи пул тушуми борасида мамлакат бюджетини тўлдириш имкониятини яратаётган бўлсада, у миллий бойликларни қайта ишланмай, арзон нархларда кетиши жиҳатидан хавф туғдирмоқда. Булар дунё мамлакатлари билан соғлом рақобатни юзага келтирмайди, фақат хомашёга ихтисослашган Марказий ва Шарқий бозорларида Россия Украина ва Белоруссия билангина рақобатга келишлари мумкин.
Россия савдо муносабатлари йўлида ривожланган мамлакатлар билан бир неча йўналишларда фаолият олиб бормоқда. Буларнинг асосийлари Европа минтақасидир. Россия билан ривожланган Европа мамлакатлари ўртасида тўрт хилдаги йўл билан савдо алоқалари ўрнатилган. Булар: Европа иттифоқи, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари, Болтиқбўйи мамлакатлари ҳамда Болқан минтақасидаги давлатлардир.
Европа Иттифоқи (ЕИ) билан алоқалар Россия учун ташқи савдо ва ташқи иқтисодий алоқалларда истиқболли йўл саналади. ЕИ Россияни йирик савдо шериги деб билади (бу ерда жами товар айланмасининг 3 дан 1 қисми Россия экспорти улушига тўғри келади). ЕИ мамлакатлари фирмалари Россия иқтисодиётининг йирик инвесторлари ҳисобланишади.
Россиянинг ташқи савдо айланмаси Осиё-Тинч океани мамлакатлари иқтисодий ҳамжамияти (АТЭС) даги улуши 17% ни, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларидаги улуши эса 13 % ни ташкил этади.
Мамлакатнинг энг нуфузли савдо шериклари Германия, Италия, Хитой, Нидерландия, Швецария, Буюк Британия, Финляндия, Польша, АҚШ ва Япония ҳисобланади. Бу мамлакатларда Россиянинг ташқи савдо улуши 60% га тенгдир.
Германия Россиянинг асосий савдо шериги саналади. Ҳудуди яқинлиги ва улгуржи нархлари пастлиги боис бу ривожланган давлат Россия билан юқори сифатга эга автомобиллар, маиший электроника, косметика, парфюмерия, мебел, кийим-кечак, пойафзал, тиббий маҳсулотлар, озиқ-овқатлар бўйича ўзаро яқин алоқалар қилади.
Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари геосиёсий муҳит ва ҳудудий яқинлик жиҳатидан Россия ташқи савдосида алоҳида ўрин тутади. Шаркий Европа давлатлари 1990 йиллар бошида Россия билан савдо алоқаларини анча қисқартирган эди, аммо 1995 йилдан бошлаб бу мамлакатлар ўртасида савдо муносабатлари кескин ривожланди. Россия у томонга энергия ресурслари (нефт, табиий газ) экспорт қилган бўлса, импортга озиқ-овқатлар, кимёвий маҳсулотлар, машина-технология маҳсулотлари харид қилади.
Польша ҳам Россия учун йирик савдо шериги саналади. Россия экспорти тизимида Польшага асосан хомашёлар сотилаётган бўлса, Польшадан эса озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (салкам 40%), дори-дармонлар, косметика ва халқ истеъмоли моллари, машина ва технология, қурилиш материаллари импорт қилинмоқда.
Балтикбуйи мамлакатлари ва Болқон минтақаси билан Россиянинг савдо муносабатлари янги иқтисодий хусусият касб этади. Шунингдек, Россия ташқи савдоси учун АҚШ ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари Европа давлатларидан ташқари асосий савдо шерикларига айланмоқда.
Россиянинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлиги. Мустакил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)нинг интеграциялашув жараёнлари тараққиёти нафакат Россиянинг, балки барча унга аъзо мамлакатларнинг ички сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини бартараф этишга хизмат қилади.
Маълумки, МДҲ таркибига 12 та мамлакат киради. Уларнинг ўзаро муносабатлари тенглик асосида шакллантирилган ва давлат ҳам, ғайридавлат тузилма ҳам бўлмаган ҳамдўстлик аъзолари ўртасида битимлар билан белгиланган тартибда иш олиб борадиган мувофиқлаштирувчи муассасалар орқали тенг ҳуқуқлик принципи асосида амалга оширилади. Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида иккитомонлама иқтисодий муносабатлар, давлатлар ўртасида алоҳида ташкилотлар (иттифоқлар, шерикчилик, альянслар) тузилган. Масалан, Белоруссия ва Россия итифоқи, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон, Хитой ўртасида ЕвроОсиё иқтисодий ташкилоти. Бугунги кунда Россиянинг жами ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатлари улуши салкам 1/4 қисми ташкил этади.
Россия савдо фаолияти учун энг яқин шерикчилик қилаётган мамлакатлар Украина, Белоруссия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳисобланади.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling