Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIV Боб. РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ИҚТИСОДИЁТИ 1.§. Жаҳон хўжалигида Россиянинг тутган ўрни ва роли
Назорат саволлари
Хитойнинг замонавий шарт-шароитга эга иқтисодий имкониятлари қандай баҳоланди? Хитой иқтисодиётида 1970-80 йилларда қандай силжиш тизими амалга оширилди? Хитой қишлоқ хўжалиги тараққиётида ўзига хос қандай жиҳатлар мужасссам, деб ўйлайсиз? Мамлакат иқтисодиётини бошқариш модели нечоғли эътиборга, афзалликка эга деб ўйлайсиз? Хитойнинг ташқи иқтисодий алоқалари ривожидаги асосий хусусиятларни санаб ўтинг? Хитой иқтисодиёти ривожида халқаро муносабатларнинг ўрни ҳақида гапириб беринг. XIV Боб. РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ИҚТИСОДИЁТИ 1.§. Жаҳон хўжалигида Россиянинг тутган ўрни ва роли Россия Федерацияси (РФ) 17,1 млн. кв. км. лик катта ҳудудга эга бўлиб, у эгалаб турган террриторияси жиҳатдан дунёда биринчи ўринда туради. Россия Шарқий Европанинг катта қисмини ва Осиё қитъасининг маълум майдонини тасарруф этган. Россия ҳудуди жиҳатидан бутун Ђарбий Европа давлатлари эгаллаб турган майдондан ҳам бир неча бор зиёд ва 14 та чет эл давлатлари билан чегарадошдир. Мамлакат аҳолиси – 146 млн. кишидан иборат бўлиб, у аҳоли сони жиҳатидан дунёда Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Индонезия ва Бразилиядан кейин 6-ўринда туради. Аҳоли таркиби хилма-хил бўлиб, унда 100 дан ортиқ турли миллат вакиллари истиқомат қилади. Шунинг 83 фоизи руслардан иборат. 75 фоиз аҳоли эса шаҳарларда яшайди. Россия Федерацияси мустакил давлат сифатида 1991 йил 12 июлда эълон қилинди. У БМТ ва МДҲ аъзоси. Давлат тузуми – федератив республика. Россия Федерация 20 та автоном республика ва 10 та автоном округи маъмурий ҳудуддан иборат. Россия жаҳон иқтисодиётида жиддий ўрин тутади. Дунё хўжалигидаги ЯИМда Россиянинг улушини солиштирганда, у АҚШ улушидан 10 мартага, Хитой, Жанубий Корея, Туркия ва Эрон улушидан 5 мартага кам эканлиги маълум бўлади. Жаҳон иқтисодиётида Россия инвестициясининг солиштирма салмоғи бор-йўғи 1 % ни ташкил этади. Ташқи савдо борасида ҳам у жиддий улушга эга, 1,4 %. Бу эса ривожланган мамлакатлар салмоғидан анча кам, жанубий Корея улушидан эса 2 баравар кам эканини кўрсатади. Аммо Россия қурол-аслаҳа зиҳирасига эгалиги жиҳатдан дунёда биринчи ўринда туради (55%), ҳарбий харажатлари эса АҚШникидан 16 бараварга, Хитой қиладиган харажатдан эса 4 бараварга паст. Россиянинг ташқи дунёдаги қарзи деярли йўқ ҳисобида. Дунё ЯИМида ривожланган ғарб мамлакатларининг улуши тобора пасаяётгани жаҳонда Россия сингари ривожланаётган мамлакатларнинг кучаётгани билан характерланмоқда. Экспертлар таъкидлашича, уларнинг улуши 2015 йилга бориб 7,8 фоизга қисқаради. Ривожланаётган мамлакатлар улуши эса 3,5 % га ортади. ЯИМда умумий ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Россия бу давр ичида 15-ўриндан 13-ўринга кўтарилиши тахмин этилмоқда. РФ аҳоли жон бошига маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича дунё мамлакатлари орасида кучли олтиликка кириши кутилаётир. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling