Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
§. Хитойнинг ташқи иқтисодий алоқалари
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- «давлатнинг туганмас қувватлари мажмуаси»
- «бир давлатда икки тизим»
- «Катта Хитой»
- «савдо уруши»
- Жанубий Корея
3.§. Хитойнинг ташқи иқтисодий алоқалари
Айтиш мумкинки, ташқи иқтисодий сиёсат ҳар қандай миллий иқтисодиёт тараққиётини таъминлашнинг муҳим воситасидир. Шу маънода Хитойнинг ташқи иқтисодий сиёсати жаҳон бозори билан мустаҳкам боғлиқ ҳолда экспортга ишлайдиган тармоқлари устунлик қиладиган очиқ иқтисодиётни вужудга келтиришга қаратилди. Хитой иқтисодий ислоҳатлар даврида катта ҳудудга, кўп миллионли аҳолига ва хилма-хил ресурсларга эга бўлган ҳар қандай мамлакат ҳам бошқа давлатлар билан доимий ва кенг кўламдаги иқтисодий алоқалларни йўлга қўймас экан ривожланиш ҳақида ўйлаш ҳам ортиқча, деган қарорга келганди. Хитой ташқи иқтисодий алоқаларида «давлатнинг туганмас қувватлари мажмуаси» деган ақида мавжуд. Бу ақида туфайли мамлакат ичкарисидаги ишлаб чиқариш корхоналарини янада мукаммалроқ техникалар билан қуроллантиришга, илғор технология ва илмий-техник тажрибаси ҳамда ишлаб чиқаришнинг янада унумлироқ тузилишини жорий этишга табиий ресурсларни ўзлаштиришга, чиқарилаётган маҳсулот сифатини оширишга ёрдам бериб, янги буюмлар чиқаришни ташкил этишга кетадиган вақтни қисқартириб, ишлаб чиқариш ва бутун хўжалик фаолиятини оширишга, ҳосил қилинган миллий даромадни кўпайтиришга эришилмоқда. Хитойнинг ташқи иқтисодий алоқалари тараққиётида ташқи савдо муҳим рол ўйнайди. XXР нинг товар айирбошлаш ҳажми 325 млрд. долларни ташкил этди. (Бу дунёда 10 ўрин деганидир). Ҳар йили хорижга маҳсулот чиқариш 4 % дан 20 % гача ошиб боради. Товар экспорти мамлакатга 75 % валюта тушумини таъминлайди. Экспорт ҳажми жиҳатидан Хитой жаҳонда 13-ўринда, импорт ҳажми жиҳатидан эса 16-ўринни банд этади. Хитой ташқи савдоси учун энг муҳим вазифа бу техник ва технологиялар яратиб, уни четга сотишдир. Бу борада ҳам мамлакат анча юқори кўрсаткичга эга. Шунингдек, Хитой четдан замонавий техникалар харид қилишни ҳам канда қилмайди. Сўнгги йилларда шундай технологиялар мамлакатга киритилгани сабабли 8 минг хилдан зиёд янги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга эришилди. XXР дунёда пахта маҳсулотлари ва табиий ипак газламалари ҳамда электроника ва машинасозлик товарларини экспорт қилиш бўйича биринчи ўринда туради. Хитой экспортида тайёр маҳсулотлар жами ташқи савдога чиқарилган маҳсулотларнинг 2/3 қисмини ташкил этади. Ташқи савдода Хитойнинг энг ишончли шериклари АҚШ, Япония ва Ђарбий Европа давлатларидир. Масалан, Япония билан машинасозлик ва технология бўйича савдолар 50 % ни ташкил этса, АҚШ юқори технологик маҳсулотлар, самолёт ва электрон ҳисоблаш техникасини харид қилиш бўйича етакчи саналади. XXР да чет эл инвестицияси 200 млрд. долларни ташкил этади. Шунинг 70 % и халқаро ташкилотлар ва хориж корхоналари кредитлари ва заёмлари ҳажмида кўринади. Денгизбўйи районидаги 80 % корхоналар хориж капитали ҳисобига фаолият юритади. Бу ер эркин иқтисодий ҳудуд саналиб, чет эллик ишбилармонлар учун бир қатор имтиёзлар режими ишлаб чиқарилган. Кўп йиллар давомида Хитой ҳукумати учун Гангконг (Сянган), Макао (Аомин) ва Тайван сингари йирик ҳудудларни тенг ҳуқуқли аъзо сифатида мамлакатга қўшиб олиш сиёсати ўз ишини юргизди. Чунки, Гонконг ҳудудлари XIX аср охирларида Буюк Британияга узоқ муддатли ижарага берилганди. Бу муҳим сиёсат туфайли Гонгконг 1997 йил 3 июлда Хитой ихтиёрига қайтди. Фақат ҳозирда «бир давлатда икки тизим» формуласи мужассам. Тан олиш керакки, Гонгконг сўнгги 50 йил ичида кучли ривожланди. Бугун бу ердаги мавжуд имкониятлар XXР иқтисодиётининг муҳим устунларидан бири саналади. Сянганда чет эл инвестицияси ҳажми мамлакатнинг қарийиб 3 дан 2 қисмига тенг. Инвестицион контрактлар эса 80 % ни ташкил этади. Ташқи иқтисодий айланма (оборот)да эса унинг улуши 40 % ни ташкил этади. Тайван ҳудуди эса 1940 йилгача Хитойнинг бир бўлаги сифатида бўлиб, кўп йиллар XXР оппозицияси ҳисобланди. 1990 йилда икки мамлакат ўртасида алоқаллар яхшиланди. Тайван бугунги Хитой иқтисодиётида инвестиция ҳажми жиҳатидан Сянгандан кейин иккинчи ўринда туради. Ресурсларнинг қўшилиши, Тайван капитали ва технологиялари, Сянган ва Макао (Аомин)нинг ташқи савдо алоқалари бирлашиши «Катта Хитой» ни яратилишини таъминлади ва янги иқтисодий тараққиётга эришган ҳудуд бўлиб қолди. АҚШ Хитой билан 1979 йилда дипломатик алоқаларни ўрнатди. 1980 йиллар бошида Хитой ва АҚШ ўртасида товар айирбошлаш кескин кучайди. Хитой халқ хўжалигини замонавий технологиялар билан таъминлаш учун машинасозлик ва электроника маҳсулотлари импорт қилинди. Ўз навбатида АҚШ га биринчи даражали хомашё маҳсулотлари етказилди. Ўша пайтда Хитой ва АҚШ савдо сальдо баланси барқарорлашди ва бу 60 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Икки томонлама иқтисодий алоқалар сиёсий муносабатларнинг яхшиланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Бошқа соҳалар бўйича ҳам кенг кўламдаги айирбошлаш сиёсати амалга оширилди. Аммо, 1992 йилларда Хитой ривожланиш йўлига чикиб олгач, ҳар қандай ишлаб чиқариш соҳасида Америка билан рақобатлашиш даражасига етди. Оқибатда икки давлат ўртасида «савдо уруши» авж олди. Бунга Хитойнинг АҚШ дан импорт қилинадиган товарлар йўлидаги бевосита тақиқлашлар, квоталар, лицензиялар, сифат андозаларига риоя қилишга ортиқча талаблардан иборат ғовларни олиб ташлашдан бош тортгани сабаб бўлди. Чунки XXP маъмурлари АҚШ билан савдода катта устунликка эришган эди ва ўзаро савдодаги аҳвол хитойликлар фойдасига ҳал бўларди. Охир-оқибат АҚШ халқаро савдода экспортни сезиларли тарзда чеклашни лозим кўрди. Япония Хитой билан ўзининг ташқи иқтисодий алоқаларини 1972 йилдаёқ меъёрлаштирган эди. 1979 йилда эса икки давлат ўртасида тинчлик ва дўстлик шартномаси имзоланди. Япон фирмалари Хитой бозорига фаол кириб борди. ХХРнинг ташқи савдо оборотида Япония улуши 20 % ни ташкил этади. Япония Хитойга технологик ускуналарни экспорт қилса, у ердан катта ҳажмда хомашё ва яримфабрикат маҳсулотларни импорт қилади. Хитойда Япониянинг имтиёзли кредитлари мавжуд. Бир сўз билан айтганда барча соҳаларда бу икки мамлакат ўртасида истиқболли муносабатлар йўналишида шаклланган. ХХР нинг Жанубий Корея билан алоқаллари ҳам йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Бу икки мамлакат ўртасида биринчи қўшма корхона 1985 йилда ташкил топди. Жанубий Кореядан 50 дан ортиқ тўқимачилик, электротехника ва терини қайта ишловчи корхоналар технологиялари келтирилди. 1992 йил августда бу мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди ва бу иқтисодий соҳалар ривожига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди. Товар айирбошлаш ҳажми 20 млрд. долларга етди. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling