Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet88/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Аграр соҳадан саноатлашувга ўтиш. Халқ коммуналари ер шартнома асосида деҳқонга берилиб, у эса ортиқча маҳсулотини ўзи истаганича тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлиши билан характерланади. Сўнгги йилларда қишлоқда ишлаб чиқариш 1984 йилларга нисбатан 14 марта, аҳоли иш билан бандлиги 4 марта ошди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги улуши ЯИМ тайёрлашда 40 % гача ортди ва бу ижтимоий таъминотда катта фойда берди. Қишлоқ аҳолиси даромадларидан 50 % солиқ бюджетга ундириладиган бўлди.
Хитойда қишлоқ ишлаб чиқаришдан посёлка ва шаҳар турига ўтиш мамлакат иқтисодиёти ривожида катта аҳамият касб этди, десак муболаға бўлмайди. Мамлакатда «очиқ эшиклар» сиёсати туфайли олис қишлоқ ларга АҚШ, Япония ва Европа давлатларининг компания ва фирмалари кириб келди. Бунга эса Хитой ҳукмати етарли даражада шароит яратди. Яъни, улар ҳар қандай солиқ ва божлардан озод этилди. Бу ердаги арзон ишчи кучи эса хориж ишбилармонларига хуш ёқди. Натижада Хитойдан аксарият қишлоқлар посёлка ва шаҳар сингари саноатлашди, замонавий технологиялар билан бойиди.
Тўлик ўз аҳолиси эҳтиёжи учун маҳсулот ишлаб чиқаришдан, ярим эҳтиёжни қондириш тизимига ўтиш ҳам хитой иқтисодиёти ривожига кўмак берди. Эндиликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий харидори давлат бўлиб қолди ва у бу маҳсулотларни экспорт қилишга қаттиқ эътибор қаратди. Натижада мамлакатга кўшимча валюта киритилди. Аҳоли даромади ошиши ҳисобига ҳосилдорлик ва унумдор ерлардан фойдаланиш кучайди. Масалан, пахтанинг ялпи ҳажми 15 % гача, чой баргини йиғиш эса 22 % га ошди.
1979 йиллар бошида Хитой давлати чет эл инвесторларига барча эшикларни очиб берди. Хитойдан ташқарида яшаётган 60 млн. хитойликнинг барчаси ўз инвестицияларини Хитойга олиб келиб иш бошлади. Улар кейинги йиллар ичида Хитой иқтисодиётини тезлик билан ривожлантириш, жаҳон бозорларида харидорбоп, сифатли маҳсулотлар, товарларнинг олиб чиқилишига асосий дастак сифатида фаолият юритди.
Мамлакатга инвестициялар киритишни рағбатлантириш мақсадида Хитой хукумати денгизбўйи районларидаги 4 та асосий шаҳар – Шанхай, Чжухай, Шаньтод, Хойкоуларни «эркин иқтисодий ҳудуд» дея эълон қилди. 1984 йилда хориж инвесторлари учун 14 та денгиз портлари ташкил этилди. Яратилган қулай имкониятлар эвазига ғарблик ишбилармон доиралар мамлакат ички бозорларини сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ва янги иш ўринларини яратиш билан бирга Хитой экспортининг 40 % ини уддалаб келди.
Хитой хориж инвесторлари учун яна 18 та шаҳарларни ташкил этди. Аниқроғи, ишчи кучи арзон бўлган қишлоқларни шаҳарлаштирди. Натижада, бу ерда трансмиллий корпорация (ТМК) мажмуасига кирувчи бутун бошли йирик заводлар, корхоналар қурилиб, ишга тушди. Хитой ҳукмати 22 ҳолатда инвесторларга соғлом шароит яратувчи рўйхат тузди ва бунинг амалини қатъий назоратга олди. Шаҳарларда алоҳида улар учун валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этдики, хориж инвесторлари бу ердаги мавжуд хомашё ва зарур маҳсулотларни миллий пул-юанда харид қилсин.
Мамлакатда янги корпоратив сиёсат жорий этилди ва унга кўра авторлик ҳуқуқини муҳофаза этувчи меъёрий акт қабул қилинди. Бу қулайлик шарофати билан Япония, АҚШ ва Ђарбий Европа инвестициялар оқимининг тўғридан-тўғри кириб келиши фаоллашди.
1992 йилда Хитой жаҳон андозаларига мос, замонавий хизмат кўрсатишга йўналтирилган ва Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) талабларига тўғри келадиган янги бозор йўналишларига ҳам кенг йўл очди. Натижада хорижлик инвесторлар учун илгари мавжуд бўлмаган иқтисодий секторлар хусусийлаштириш, транспорт, телекоммуникация, йўл тараққиёти, эркин савдо, суғурта, бухгалтерлик хизматлари ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари бўйича фаолият юритишга доимий йўл очилди. Бу борада қўшма корхоналар, янги соҳалар бўйича илк бор фаолият бошлаган фирмаларга алоҳида имтиёзлар, технологиялар келтириш ва экспорт қилиш учун қулайликлар яратилди. Хитой учун характерли жиҳати ундаки, тез фурсатда мамлакатдаги акциядорлик қўшма корхоналардаги чет эллик инвесторлар улуши 22 % дан 50 % га ўсди. Улардаги ҳисса инвесторлар томонидан маблағ, технология ва замонавий ускуналар бўлса, шу ерлик тадбиркорлар томони эса инфратузилма, меҳнат ресурслари ва зарур алоқаларни йўлга қўйди.
Сўнгги йилларда Хитойда 100 % хориж капитал эвазига фаолият юритаётган корхоналар сони кўпайди. Илгари бундай корхоналар фақат «эркин иқтисодий ҳудуд» лардагина бўлган бўлса, ҳозирда уларни Хитойнинг исталган жойида кўриш мумкин. Бунгача Хитой ҳудудига янги, технология ва замонавий дастгоҳларни киритувчи хориж тадбиркорларига катта имтиёзлар, имкониятлар яратилган. Улар қонун бўйича ҳар қандай таҳдидлардан муҳофаза қилинади.
1995 йилда Хитойда чет эл компаниялари томонидан холдинг компания ташкил этиш бўйича қонун қабул қилинди. Унда ёзилишича, холдинг ташкилотларида учта имконият бўлиши шарт қилиб кўрсатилди. Биринчидан, компания молиявий жиҳатдан албатта тетик бўлиши зарур. Унинг активлари камида 400 млн. АҚШ долларини ташкил этиши шарт; иккинчидан, акциядорлик капитал жамғарма улушида энг кам бўлганда 10 млн. долларлик акцияга эга бўлишлик; учинчидан эса Хитойдаги ҳеч бўлмаганда учта инвестиция лойиҳасини маъқуллаши керак.
Хитойда тўғридан-тўғри чет эл инвестициясини жалб этиш учун турли рағбатларга мослашмоқ талаб этилади. Улар ўз ичига солиққа оид таътиллар, импорт тарифлари бўйича имтиёзлар, чет эл ходимларини кабул қилиш ва кузатиш тартибларида енгилликлар яратишни қамраб олган.
Агар инвестициялар ҳажми мамлакат белгилаган даражадан паст бўлса, маҳаллий ҳокимият ҳеч қандай махсус рухсатномасиз хориж инвестицияси маблағларига хусусий корхоналар маблағларини ҳам қўшиши мумкин. Бу ҳолатда ишлаб чиқаришдан келаётган фойданинг кўпроқ улуши маҳаллий тадбиркорга тегади. Бу эса шу ер бозорини тўлдириш ва ички давлат хўжалик айланмасининг ўсишида муҳим рол ўйнайди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling