Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet84/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Бирлашган Араб амирлиги (АББ) – Форс кўрфазида анчайин тараққий этган давлат. Аммо ҳалигача Буюк Британиянинг мустамлакачилик муносабатлари бу ерда сақланиб қолган БАА нинг иқтисодий ҳолати қўйидаги учта омилда акс этган:

  • жуда катта энергия ресурсга эгалигида; нефт-заҳираси – 7 млрд, газ – 9,8 трлн. метр куб;

  • йирик молиявий капиталлар, энергия ресурслари сотувидан тўпланган жамғармалар;

  • зарур геосиёсий ҳолат, яъни амирлик йирик транзит савдо маркази, ҳаво ва денгиз коммуникация имкониятларига эга ҳудуд. Мамлакатда 14 та денгиз порти ва 16 та халқаро аэропорт мавжуд.

БАА иқтисодиётида давлат сектори асосий тармоқ нефт қазиб олиш, нефт ва газни қайта ишлаш, электр энергияси маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда инфратузилмалар учун қурилиш объектларини ўз ихтиёрига олган. Хусусий сектор эса асосан ўз маблағларини хизмат кўрсатиш, озиқ-овқат, чарм-пойафзал маҳсулотлари ва тикув фаолиятларига жалб этган нефт саноатидаги барқарорликни «катта еттилик» деб аталувчи компаниялар назорат қилади. Масалан, нуфузли «Анок» (Аби Лаби Нейшнл Ойл Компани») компанияси ўзига тегишли «Бритиш Петролеум», «Тотал», «Мобил», ва «Порток» компаниялари билан бирга 40 % акцияга эгалик қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳукумат мавжуд миллий иқтисодиёт соҳаларини чет эл тажавузларидан қаттиқ ҳимоя қилади. Бу ерда хорижлик инвестор корхонанинг 49 % лик акциясидан кўп акцияга эга бўлмаслиги шарт қилиб қўйилган. Шунингдек, мамлакатдаги йирик компаниялар, қўшма корхоналар бошлиқлари албатта БАА фуқароси бўлмоғи керак.


6.§. Янги саноатлашган мамлакатлар гуруҳининг шакланиши

Кейинги 30 йилда қатор Жануби-Шарқий Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатларида иқтисодий ривожланиш кескин ўсди. 1965 йилдан 2004 йилгача бу мамлакатларнинг даромад даражасида ўсиш қарийиб 100 бараварни ташкил этди. Ўртача йиллик иқтисодий коэффициент даражаси 5-7 % га тенг бўлди. Бу ҳол уларни Янги саноатлашган мамлакатлар (ЯСМ) гуруҳига бўлиб юборди. Булар – Жанубий Корея, Сингапур, Тайван, Малайзия, Таиланд, Аргентина, Мексика, Бразилия, Ҳиндистон каби мамлакатлардир. Бу гуруҳга мансуб мамлакатлар аввало бу ерга чет эл капиталининг киритилишига эркинлик яратди, хусусий тадбиркорлик ва бозор муносабатларига кенг йўл очди.


ЯСМ гуруҳига кирувчи мамлакатлар ичида Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари алоҳида ажралиб туради. Бу мамлакатларда саноатлашиш ўсишнинг тенглик асосидаги иқтисодий модели тарзида кечди, яъни:

  • қишлоқ хўжалигида эришилган тараққиётдан кетма-кетлик билан енгил ва оғир саноатга ўтилди. Бунда замонавий технологиялар билан таъминланиш етакчи ўринда қаралади;

  • меҳнатдан капиталга, капитал жамғарилганидан сўнг эса илмий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтилди;

  • импорт сиёсатидан экспорт сиёсатига ўтилди;

  • бозор муносабатларига ўтиш рағбатлантирилди.

Иқтисодиётнинг ўсиб бориши мундарижаларга ёндашувни келтириб чиқаради. Инфратузилманинг замонавийлашуви ва саноат базаларидан қайта қуриш ички истеъмол эҳтиёжларини қондиришда, аҳолининг ўрта қатламини ҳаракатга келтиради. Уларни маҳсулот тайёрлашдаги улушини орттиради, бозорда муваффақиятли фаолият юритишни рағбатлантиради. ЯСМ шахсий технологик ва илмий–техник имкониятларни шакллантиради.
ЯСМнинг инвестиция киртиш режимлари ўзларига мос равишда танланган бўлиб, чет эл компанияларини кўпроқ иқтисодий имкониятлар чекланган ва заифлашган ҳудудларга киртишни лозим кўришди. Тажрибадан маълумки, бундай ҳудудларда кўпроқ чет эллик иштирокчиларнинг акциядорлик капиталлари ошиши кўзга ташланади. Илғор ҳудудларда эса улар мавжуд имкониятлар эвазига маҳсулот ишлаб чиқариб, уни 100% экспортга чиқаришни мўлжаллайдилар. Янги саноатлашган мамлакатлар (ЯСМ) албатта биринчи йўлни лозим кўришади. Негаки хориж пули, сармояси эвазига истиқболсиз ҳудудлар ҳам аста-секин ривожланиш босқичига чиқиб олишади. Масалан, Индонезия ва Жанубий Корея бундай ҳудудларда молиявий муаммолар ва капитал қўйилмаларнинг суғуртасини таъминланган бўлса, Бразилия информатика, ҳисоб-китобни ривожлантиришга эътибор қаратди.
Жануби-Шарқий Осиё давлатларида рағбатлантирувчи инвестициялар асосан янги корхоналарга берилди. Бундай танланган корхоналар учун унинг даромадидан солиқ олишда имтиёз яратилди. Масалан, Сингапур мана шундай компаниялар тўлайдиган солиқнинг 40 % ини кечиб юборди. Бу имтиёз туфайли компаниялар 5-10 йилда жаҳон бозорида чиқарилаёт маҳсулотлар билан рақобатлаша оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришдилар.
Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш Бразилия, Ҳиндистон, Малайзия, Жанубий Корея, Мексика давлатларида ривожланди. Чунки, бу соҳа ҳукумат томонидан қувватлаб турилди. Ҳатто бундай маҳсулот билан машғул кичик корхоналар ҳам рақобат майдонида ҳимоя қилинди. Натижада кичик корхоналар ҳам экспорт маҳсулотларни ташқи бозорга чиқариш имкониятига эга бўла боришди. Шунингдек, бу борада уларга пошлина, квота ва тайёр маҳсулотларга бериладиган лицензиялар учун ва шунингдек, четдан импорт қилаётган хомашё, технология ва замонавий дастгоҳлар учун бу тўловларда кескин имкониятлар яратиб берди.
ЯСМ нинг бозор иқтисодиётига ўтиш модели Англия-Саксония типи сингари давлат бошқаруви остида амалга ошмокда. Давлат асосан макроиқтисодий кўрсаткичларни режалаштиради, ташқи бозорга чиқарилаётган товарлар, сармоя ва пулларни назорат қилади. Айрим маҳсулотлар нархларини белгилайди ва ставка фоизларини давлат назоратига олади. Масалан, Жанубий Кореяда 1994 йил «XXI асрга барча соҳаларга илғор технологияларни киритган ҳолда кириб бориш» режаси тузилди. Натижада сўнгги ўн йил ичида Корея саноатининг 9 хил соҳаси дунёда энг ривожланган технологияларга эга бўлди. Бу эса дунёдаги йирик маҳсулот етиштирувчи учта мамлакатдан бирига айланишига замин яратди. Автомобил саноати ривожланиши бўйича АҚШ, Германия ва Япониядан кейинги тўртинчи ўринга чиқиб олди. Маиший электроника ва кимёвий препаратлар ишлаб чиқариш бўйича эса Корея дунёда бешинчи мамлакат бўлиб қолди.
Тан олиб эътироф этиш керак. Жануби-Шаркий Осиё ЯСМда географик жойлашув, тарихий манбаларга эга эканлиги, маданият ва диний кардошлик ришталари, иқтисодий бой ресурсларга эга эканлиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling