Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
§. Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
2.§. Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг
асосий хусусиятлари. Дунё хўжалиги ривожида асосий йўналишлардан бири ривожланаётган мамлакатлар аҳолисининг бу ерда кечаётган ислоҳат жараёнларига фаол ёндашувидир. Булар кучли табақаланишни келтириб чиқариши ҳам мумкин. Агар 1950 йилда ўсиш жараёнларини ўзлаштирган аҳоли 34 та мамлакатни ташкил этиб, иқтисодий ўзгариш 2,4 баробарга ошган бўлса, унинг акси бўлган мамлакатлар 47 тани ташкил этган. 2004 йилга келиб эса бу кўрсаткичлар -2,9 бараварига ва 12,2 бараварларга ортиши кузатилган. Дунё хўжалигида бой мамлакатлар ва камбағал давлатлар ўртасидаги иқтисодий тафовут 2004 йилда 20:1 тенгликни ташкил этди. БМТ маълумотларига қараганда, бугунги кунда ривожланаётган мамлакатлар жаҳон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) даги улуши 48,9 % ни ташкил этади. ЯИМ да бу аҳолининг йиллик маҳсулоти 500-1500 АҚШ долларига тенг. Аксарият йирик мамлакатларнинг ЯИМдаги қайта ишлаш саноати борасида улуши йилига 10 гача юқориламоқда, холос. Ҳозирда аксарият мамлакатларда, айниқса ривожланаётганларида табиий хомашё заҳиралари мамлакатнинг чекка ва узоқ жойларида мавжуд. Бу борада Россия алоҳида ўрин тутади. Масалан, унинг 89 % нефт заҳираси, 72 % - табиий газ, 45 % - темир рудаси, 70 % - мис, 94 % - қалай, 63 % - никел, 38% - вольфром, 20 % -уран рудаси, 73 % - алюмин рудаси, 74 % - фосфор ва фасфорли минерали ана шундай ҳудудларда жойлашган. Ривожланаётган давлатлар тахминан дунё истеъмоли учун етарли бўлган гидроэнергия ресурсларининг тенг яримга эга. Ҳар қанча бўлсин турли-туман йўналишлар билан ўз иқтисодиётини ривожлантираётган мамлакатларнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу тўрт хил кўринишида ўз аксини топади: 1. Кўп укладли иқтисодиёт. Яъни турли мулк шакллари ва ҳар хил хўжалик турларининг яхлитлигини таъминловчи иқтисодиётни ташкил этиш. Қатор ривожланаётган мамлакатларда давлат монополиясига тегишли катта-кичик кооператив, умумий мулклар хусусий ва индивидуал мулкдорларга берилади. Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида давлат укладлари етакчи ўринни эгаллайди. Укладлар ўзининг баҳоси, характерли томонлари билан аҳоли турмуш тарзига ҳам таъсир этади. Айниқса қишлоқ хўжалиги энг қадимги укладлардан саналади. Хусусий капиталистик уклад эса мулкдорликнинг асосий шакли ҳисобланади. У асосан савдо, хусусийлаштириш, суғурта ва хизмат кўрсатишда ривожланишни яққол намоён этади. 2. Тараққиётга кичик тадбиркорликни жорий этиш кичик бизнес субъектларини вужудга келтириш саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни таъминлайди. Чунки кичик корхоналар йирик корхоналардан фарқли ўлароқ, кам маблағ эвазига қисқа муддатда истеъмолчи талабига мос маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга. Кичик ва ўрта корхоналар фан ютуқларини ишлаб чиқаришга тез жорий этиши қобилияти билан ҳам аҳамиятга молик. 3. Дунё хўжалик тизимида қарамлик ҳолати ташқи иқтисодий алоқаларда яққол намоён бўлади. Иқтисодиёт структурани қолоқликдан чиқаришда кичик тадбиркорлик тараққиёти, аграр-хомашё заҳирасини ўзлаштириш, жамоавий ишлаб чиқаришни такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бугун Ђарб давлатлари бу ислоҳатларни жорий этиб бўлганлар ва ташқи иқтисодий алоқаларни юқори савияда йўлга қўйиб олишган. 4. Ижтимоий жамият тузилиши. Жамоавий мулкчилик ҳам зарур. Чунки у жамоа муносабатлари ва фуқаролик ташкилотларини шакллантиради. Зеро, камабағаллик, аҳоли кўпайиши, ишсизликнинг юқори даражага келиши ривожланаётган мамлакатлар характерига хос хусусият. Халқаро иқтисодий ташкилотларга аъзо бўлган ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий ўсишдаги тобелик даражаси уч категорияга бўлинади: аҳоли жон бошига юқори даромад олувчи мамлакатлар (Бруней, Қатар, Қувайт, Бирлашган Араб амирлиги, Сингапур ва бошқалар); аҳоли жон бошига ЯИМ да ўртача кўрсаткичга эга мамлакатлар (Ливия, Тунис, Уругвай, Парагвай ва бошқалар). Улар фаолияти учун хомашё ва аграр соҳага ихтисослашув, саноат хилма-хиллигига эришув асосий хусусият саналади; қашшоқ мамлакатлар. Бу гуруҳга тропик Африка, Жанубий Осиё ва Океания, ҳамда қатор Лотин Америкаси мамлакатлари киради. Қашшоқ мамлакатлар ҳудудида жаҳон аҳолисининг 2,5 % и яшайди ва уларнинг дунё ЯИМидаги маҳсулот улуши 1% ни ташкил этади. Ривожланмаган мамлакатлар учун ташқи омил тараққиёт учун асосий рол ўйнайди. Афсуски, бу мамлакатларда қашшоқликдан қутулишга ўз кучлари билан уриниш керакли натижани бермайди. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling