Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet79/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Назорат саволлари

1. Жаҳон хўжалигида Ђарбий Европа мамлакатларининг ўрни ва ролини айтинг.


2. Ђарбий Европадаги интеграция жараёни қай мазмунда ниҳоясига етди?
3. Ђарбий Европа иқтисодиёти қайси маҳсулотлари билан ўзига хос хусусият жалб этилди?
4. Қўшилган Германия иқтисодиёти ва сиёсатини таҳлил қилинг.
5. Иккала Германиянинг қўшилиши қандай натижаларни келтириб чиқаради.
6. Буюк Британиянинг жаҳон хўжалигида тутган ўрни ва ролини айтинг.
7. Буюк Британия иқтисодиёти соҳаларига таъриф беринг.
8. Буюк Британиянинг турғун-дегрессив ҳолатдаги районларини айтинг.
9. Франция иқтисодиётининг асосий ривожланиш хусусиятларини гапириб беринг.
10. Италия иқтисодиётига қисқача таъриф беринг.
XII Боб. РИВОЖЛАНАЁТГАН МАМЛАКАТЛАР ЖАҲОН
ХЎЖАЛИК ТИЗИМИДА

1.§. Жаҳон хўжалигида ривожланаётган мамлакатларнинг
тутган ўрни ва роли

Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг тараққиёти ташқи иқтисодий алоқалар ривожи билан бевосита боғлиқ. Улар мавжуд фонд (мулк) ларни замонавийлаштириш ва кенгайтиришда, шунингдек, ижтимоий ва иқтисодий номутаносибликни енгиллатишда муҳим аҳамият касб этади. Дунё экспортида ривожланаётган мамлакатларнинг улуши салкам 30 % ни ташкил этади. Жумладан саноат моллари – 21 % дан, машинасозлик маҳсулотлари 20 % дан иборат. Сўнгги йилларда ривожланаётган мамлакатлардан тайёр маҳсулотлар экспорт қилиниши анча мустаҳкамланди. Аммо шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ривожланиш босқичидаги мамлакатларга янги технологияларни тўлиқ жорий этиш осон кечмайди. Бунинг учун улар аввало муҳим вазифа-саноат тараққиётига ҳар томонлама эришмоқлари лозим. Бунда ихтисослашган кадрлар, коммуникация масалалари, зарур шарт-шароитлар яратилиши маълум вақт ўтишини талаб этади. Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) да барча реал импорт эҳтиёжлари ва экспорт имкониятлар мажмуида акс этади. Бу мамлакатлар учун халқаро ташқи даромад олишдаги мустаҳкам, ишонарли манба бўлиб қолади.


Дунё бозорида ривожланаётган мамлакатлар мавқеининг ўзгариши саноатлаштириш стратегиясида экспорт борасида қарамлик динамикасининг пасайишини кўрсатади. Масалан, 1960 йилларда ривожланаётган мамлакатларда импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқарилиши ривожлангани боис, дунё бозорида экспорт ҳажми 25 % гача қисқарди. Албатта, бундан Хитой мустасно. 1970 йилларда эса бу кўрсаткич яна 10 % га камайди. 80-йилга келиб эса бу борада ривожланиш янада юксалди. Саноат экспорти сумма миқдори сўнгги ўн йил ичида 9,9 бораварга ўсди. Халқаро меҳнат тақсимотидаги асосий таркибий ўрнида саноат маҳсулотлари экспорти эндиликда техник мураккаблик томондан жадаллашади.
Ривожланаётган мамлакатларда анъанавий товарлар экспорти янгитдан таксимланишни келтириб чиқарди. Бунда тараққий этаётган давлатларнинг жаҳон бозорида ўз ўринларини эгаллашлари учун қўшимча экспорт ресурсларни излаб топиш, дунё бозоридаги нархларда арзонлашаётган хомашё ресурслари савдосидаги муҳитни ўзлаштириш, ривожланган мамлакатлар томонидан ташқи савдодаги қаттиққўлликни чеклаш ва талабни ўзгариб боришини ўрганиш қатьий талаб этилади. Бу ерда экспортнинг хилма-хиллиги асосий ролни ўйнайди: яъни хомашёни қайта ишлаш ва жаҳон бозорига турли-туман тайёр саноат маҳсулотлари билан кириб бориш самара беради.
Сўнгги ўн йилликда ривожланаётган мамлакатлар дунё бозорида хизмат кўрсатиш турини мустаҳкам эгаллашга уринмоқдалар. Яъни биринчи навбатда сайёҳликни. Масалан, Миср давлати учун туризм мамлакатга валюта киритиш бўйича учунчи ўринда туради. Айниқса бу соҳа Туркияда гуркираб ривожланмокда.
Ривожланаётган мамлакатлар экспортининг энг ўзига хос хусусияти ишчи кучи экспортда намоён бўлмоқда. Бу мамлакатларга киритилаётган чет эл валютасининг йиллик ўсиши 10 % ни ташкил этмоқда. Покистонда ишчи кучи ортидан келаётган фойда хорижга экспорт қилинаётган товар ва кўрсатилаётган хизматлардан 5 баравар кўп бўлмоқда. Миср ялпи ички маҳсулоти улушида бу йўналиш орқали 40 % фойда келаётган бўлса, Мароккода – 50 %, Туркияда-60%, Ҳиндистонда бу кўрсатикич 80 % ни ташкил этмоқда.
Маҳсулот ишлаб чиқариш тизимидаги силжиш ва ўз эҳтиёжини қондириш учун ривожланаётган саноатлаштириш жараёни сифатли импорт маҳсулотларида ишлаб чиқариш имконини беради. Ривожаланаётган мамлакатлардаги ўзини таъминлашнинг ўсиши четдан тайёр маҳсулотлар импортини қисқаришига олиб келяпти. Айни пайтда бу каби мамлакатларда импортга факат миллий хўжалик маҳсулотлари, ёнилғи, маъданли ва қишлоқ хўжалик хомашёлари киритиш мўлжалланган.
Ривожланаётган мамлакатларда техника импортига мойиллик юқори. Шу боис ҳам трансмиллий корпорация (ТМК) ички савдосида техника экспорти юқори кўрсаткични кўрсатмокда. Ривожланаётган мамлакатларнинг янги технологияларни харид қилаётганлигини қуйидаги уч гуруҳга бўлиш мумкин:

  • Техника ва замонавий ускуналар – Осиё мамлакатларига.

  • Тўғридан-тўғри чет эл капиталлари – Лотин Америкаси мамлакатларига.

  • Туҳфа сифатида техник ёрдамлар – Африка мамлакатларига.

Импортга келтирилган технологиялар иқтисодий ўсишни рағбатлантиради, зарур молия воситаларини талаб этади. Ялпи иш кучлари яратади. Бу эса ривожланаётган мамлакатларга катта имконият беради. Шунингдек, ишлаш, интилиш муҳтожликдан қутқаради, иқтисодиётни юксалиши ва мамлакатнинг баркарор ривожланишига катта туртки беради.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling